Сардор рашидов трансфер бозорида 2 миллион евро лобанов эса 300 мингга кимматлашди — узбекистон

Сардор рашидов трансфер бозорида 2 миллион евро, лобанов эса 300 мингга кимматлашди — узбекистон
Германиянинг Transfermarkt. de сайти Узбекистон миллий терма жамоаси футболчиларининг янги трансфер бахоларини эълон килди, деб ёзди «Эрудит Спорт» нашри. Унда бош жамоанинг бир катор футболчилари уз нархини кутариб олганини, яна аксарида пасайиш кузатилганини куриш мумкин.
Куйида трансфер бахоси кутарилган футболчилар хакида маълумот берилади.
Сардор Рашидов
Клуби: «Ал-Жаиш» (Катар)
2016 йил —1,3 миллион евро
2017 йил —2 миллион евро
Кимматлашди — 700 минг евро
Сунгги бир йил давомида трансфер бахоси энг катта усишга эришган узбекистонлик футболчи Сардор Рашидов булди. 26 ёшли хужумкор яримхимоячи утган йили Узбекистон терма жамоасида хам, клуби «Ал-Жаиш»да хам ёмон таассурот колдирмади. Катарликлар сафида тупурарлар каторидан жой олиб, Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалига кадар бора олди. Уйин борасида хам, трансфер нархи борасида хам хали яна усиши кутилаётган Рашидов бугунги кунга келиб Виталий Денисов ва Одил Ахмедовдан кейинги Узбекистоннинг энг кимматбахо учинчи футболчиси булиб турибди.
Темурхужа Абдухоликов
Клуби: «Ас-Сайлия» (Катар)
2016 йил — 600 минг евро
2017 йил — 1 миллион евро
Кимматлашди — 400 минг евро
Утган мавсум Узбекистон чемпиони ва кубоги сохибига айланган Темурхужа Абдухоликов «Локомотив»дан Катарнинг «Ас-Сайлия» клубига утиб адашмади. Олий Лига тупурари сифатида тахлилчилар томонидан 600 минг евро дея бахоланган 26 ёшли хужумчи, Катар Супер лигасидаги фаолиятини хам голлар уриш билан бошлаб, узини курсата олди. Легионерга айлангач, миллий терма жамоадан хам таклиф олаётган Темурхужанинг бугунги трансфер бахоси 1 миллион евро. Термадаги ракобатчиси Игорь Сергеев 400 минг еврога арзонлашган бир пайтда, Абдухоликовнинг трансфер нархи шунчага кимматлашган.
Александр Лобанов
Клуби: «Пахтакор»
2016 йил — 300 минг евро
2017 йил — 600 минг евро
Кимматлашди — 300 минг евро
Самвел Бабаян томонидан бугунги кунда Узбекистон миллий терма жамоасининг биринчи ракамли посбонига айлантирилган Александр Лобанов Эрондаги муваффакиятсиз мавсумидан кейин трансфер бахосини кутаришга эришди. Утган йили 300 минг еврога бахоланган Лобановнинг трансфер киймати бир йил ичида яна 300 минг еврогача «тош боса олди» ва 600 минг еврога айланди. Дарвозабоннинг трансфер бахоси ошишига «Пахтакор»даги уйинлари эмас, асосан миллий терма жамоа дарвозасини мунтазам куриклаётгани сабаблиги сир эмас.
Элдор Шомуродов
Клуби: «Бунёдкор»
2016 йил — 300 минг евро
2017 йил — 600 минг евро
Кимматлашди — 300 минг евро
Ёш футболчилар орасидан бу борадаги энг яхши курсаткич Элдор Шомуродовга тегишли булди. Утган мавсумда www. трансфермаркт. де сайти томонидан 300 минг еврога бахоланган 21 ёшли «Бунёдкор» футболчиси клуби сафида Олий Лига ва ОЧЛ бахсларида, миллий терма жамоамиз сафида эса ЖЧ-2018 саралаш бахсларида майдонга тушиб, мутахассислар эътиборида булди. Мухим паллаларда Шомуродовнинг ишончни оклагани унинг трансфер бахосига ижобий таъсир этган ва Элдорнниг трансфер нархи 300 минг еврога ошиб, хозирда 600 минг еврони ташкил этмокда.
Жалолиддин Машарипов
Клуби: «Локомотив»
2016 йил — 250 минг евро
2017 йил — 450 минг евро
Кимматлашди — 200 минг евро
Тобора Олий лиганинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида Узбекистон термасидан хам чакирув олаётган Жалолиддин Машариповнинг уйини билан параллел равишда трансфер бахоси хам усмокда. Утган мавсумда 250 минг еврога бахоланган 23 ёшли футболчининг ижара асосида «Локомотив» сафида ОЧЛ уйинларида узини курсатиши унинг кийматини яна 200 минг еврога оширди ва ажойиб техникага эга ярим химоячининг трансфер киймати бугунги кунда 450 минг еврони ташкил этмокда.
Марат Бикмаев
Клуби: «Локомотив»
2016 йил — 450 минг евро
2017 йил — 600 минг евро
Кимматлашди — 150 минг евро
2000 йиллар бошида «Пахтакор» сафида порлаб чиккан Марат Бикмаев хозирда фаолиятидаги «иккинчи ёшлиги»ни утказмокда. 31 ёшли хужумчи утган мавсумда «темирйулчилар»га иккита совринни кулга киритишда ёрдам берган булса, бу йил Олий лиганинг энг яхши тупурари сифатида жамоасини чемпионлик сари дадил бошламокда. Одатда футболчиларнинг трансфер бахоси 30 ёшдан кейин «шунгиш»ни бошласа-да, Бикмаевда бунинг акси кузатилмокда. Марат 31 ёшида фаолиятидаги энг яхши сермахсулликни курсатиб, «Локомотив»нинг энг яхши тупурари булиш билан бирга, терма жамоанинг Хитой ва Жанубий Кореяга карши уйинларида гол хам урди. Бундай натижалар унинг трансфер бахоси ошишини — 450 мингдан 600 минг еврогача кутарилишини таъминлади.
Комментарии 0