Сардор рахматуллаев натижа учун уфф рахбарияти барча масъулиятни уз зиммасига олади — узбекистон

Сардор рахматуллаев: натижа учун уфф рахбарияти барча масъулиятни уз зиммасига олади — узбекистон

Бугун, 21 июнь куни пойтахтимиздаги Халкаро Пресс-клубда спорт олами, мамлакатимизда спортни ривожлантириш, Олимпия харакати ва хусусан футбол мавзусига багишланган анжуман булиб утди. Унда Узбекистон футбол федерацияси вице-президенти Сардор Рахматуллаев иштирок этиб, уз фикрларини билдириб утди.
«Тан олиш керак, Узбекистон миллий терма жамоасидан хатолар утди. Лекин бизда ЖЧ йулланмасини тугридан-тугри кулга киритиш учун имконият сакланиб турибди. ЖЧ-2018 йулланмасига эга булиш учун олдимизда 2та уйин турибди. Хозирда терма жамоалар мураббийлар штаби ва УФФ рахбарияти мухлислар орзусини амалга ошириш учун барча ишни килмокда. Узбекистон футбол федерацияси ижрокум бюроси Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига колган 2та уйинда имконият бериш хакида карор кабул килди. Ушбу баёнотни эълон килдик.
Сентябрь ойида УФФнинг хисобот-сайлов конференцияси булиб утади. Унда Федерациянинг янги рахбарияти, янги иш режаси тасдикланади. Янги рахбарият мамлакатда футболни ривожлантириш учун янги услубда иш олиб боради.
Яна шуни алохида таъкидлашим керак, УФФ рахбарияти терма жамоанинг натижалари буйича масъулиятни уз зиммасига олади», — деди Рахматуллаев.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.