Савдо ва хизмат курсатиш объектларига терминалларсиз ишлаш такикланди — узбекистон

Савдо ва хизмат курсатиш объектларига терминалларсиз ишлаш такикланди — узбекистон
1 мартдан чакана савдо ва пулли хизматларни курсатиш сохасида ахолидан пластик карталар оркали туловларни кабул килиш учун хисоб терминаллари билан таъминланмаган тадбиркорлик субъектлари, жумладан якка тартибдаги тадбиркорларга фаолият олиб бориш такикланди. Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 февралдаги пул билан боглик муносабатларни такомиллаштириш ва пластик карточкалардан фойдаланган холда хисоб-китобларни ривожлантириш тугрисидаги карорида бу хакда суз боради, дея хабар килди «Газета. uz»нинг хукуматдаги ахборот манбаси.
Давлат солик кумитасига тижорий банклар, Банклар ассоциацияси ва Ягона умумреспублика процессинг маркази билан хамкорликда 10 кун ичида чакана савдо ва пулли хизмат курсатиш объектларини терминаллар мавжудлиги буйича инвентаризациядан утказиш вазифаси топширилди. Етишмаётган терминаллар киска муддатларда етказиб берилиши, руйхатдан утказилиши ва узлуксиз электр билан таъминлаш учун техник воситалар билан таъминланиши зарур.
Карорда агарда чакана савдо ва хизмат курсатиш сохасидаги тадбиркорлик субъектлари накд ёки карта оркали хисоб-китоб килиш шаклига караб нархларни сунъий равишда оширса ёки туширса, бундай харакат хисоб терминалларини жорий этиш юзасидан белгиланган тартибларнинг бузилиши сифатида бахоланиб, энг кам иш хакининг 30 баравари микдорида жаримага тортилишига сабаб булади.
Солик органлари томонидан утказиладиган нархларнинг сунъий кутарилиши ёки туширилиши, назорат-касса машиналари ва хисоб терминалларидан фойдаланиш, талон ва чекларнинг берилиши ва накд пул тушумини тулик хажмда топшириш масалалари буйича текширувлар Назорат органлари фаолиятини мувофиклаштириш буйича Республика комиссиясининг махсус рухсатини талаб килувчи солик текшируви хисобланмайди.
Карорда Марказий банкка терминалларни ижарага бериш ва улардан тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилиши механизмларини кайта куриб чикиш ва янада кулай шароитларни яратиш вазифаси топширилди.
Тадбиркорлик субъектлари истеъмол эхтиёжлари ва ишлаб чикариш фаолиятини рагбатлантириш хамда накд пулсиз хисоб-китоб тизимини ривожлантириш максадида МБга халкаро амалиётдан фойдаланган холда ахолини пластик карточкалардан фойдаланган холда киска муддатли кредитлашнинг замонавий механизмларини кенгайтириш буйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чикиш ва тасдиклаш вазифаси топширилди.
Банкларга жорий ва келгуси йил истисно килинган холатда тулов терминаллари, инфокиосклар, банкоматлар ва бошка ускуналар импортига тендер-танлов савдоларини утказмасдан шартномаларни тузишга ижозат берилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига «Узбекэнерго» компанияси билан биргаликда чакана савдо ва хизмат курсатиш объектларини сифатли ва узлуксиз алока билан таъминлаш, бунда Узбекистоннинг тогли ва узок худудларига алохида эътибор каратиш вазифаси топширилди.
Президент Девонининг Мурожаатлар билан ишлашни назорат килиш ва мувофиклаштириш хизмати банкларда хисоб ракамлардан накд пулларни бериш ва пластик карточкалардан фойдаланган холда туловларни амалга ошириш билан боглик конунбузарликларга оид шикоятлар устидан назоратни кучайтиради. Уларни бартараф этиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш буйича чора-тадбирлар уч кунлик муддатда амалга оширилиши лозим.
Комментарии 0