Селюк россия футболининг муаммоси — легионерлар чеклови — узбекистон

Селюк: «россия футболининг муаммоси — легионерлар чеклови» — узбекистон
Машхур футбол агенти Дмитрий Селюк Россия футболидаги долзарб муаммолар хусусида фикр билдирди.
— Мижозларингиз орасида Россиядан таклиф олганлари хам борми?
— Кот-д~Ивуар терма жамоасидаги мижозларим Россияда туп суришса, карши булмасдим. Бунинг сабаби бор, албатта. ЖЧ тобора якинлашмокда, уларнинг айримлари РПЛда уйнасалар, чакки булмасди. Мижозларимда турли мамлакатлардан таклифлар бор. Бирок бу борада аник маълумот бериш ниятида эмасман. Айрим касбдошларим «бу йигитни шахсан «Арсенал» таклиф килмокда», деб жар солишни ёктирадилар. Бироздан сунг бу жамоа Туланинг «Арсенал»и экани маълум булади. Мен бундай мутахассислар тоифасидан эмасман.
— Хуш, аник вариантлар борми ёки йук?
— Ишонинг, йигитларнинг купчилиги муайян таклифларга эгалар. Айникса, эркин агент макомига эга буладиган футболчилар. Ивуарлик уйинчиларнинг барчаси — савияли ижрочилар. Улар Россиянинг хар кандай клубини кучайтира оладилар. Бирок бу ерда легоинерларга жорий этилган чекловни тилга олиш лозим.
— Сиз доимо унга карши булгансиз.
— Россиялик ёш иктидор сохиби юксак савиядаги ивуарлик футболчи ёнида вояга етса, нимаси ёмон? Бизда эса 15 нафар россиялик уйинчилар качондир асосий таркибдан жой олишларини билган холда машк киладилар. Шундай шароитда мотивация хакида гап булиши мумкинми? Табиийки, терма жамоа хеч качон рисоладагидек уйнай олмайди. Мотивацияни вужудга келтирадиган манба каерда? Мана, Англиядаги мусобакаларга эътибор беринг: стадионлар мухлислар билан тулиб-тошган, клублар йирик даромадларга эга булишяпти. ТВ хукуклари савдосидан олинаётган тушумларни айтмаса хам булаверади. Россия каёкка кетяпти? ЖЧ учун улкан стадионлар бунёд этилмокда. Аммо улар бум-бушлигича хувиллаб тураверади. Нима учун? Чунки кандайдир Иванов, Петров ва Сидоровларнинг уйинлари хеч кимга керак эмас! Мана, муаммо каерда?
— Демак, ёруглик куринмаяпти, шундайми?
— Эхтимол, яна 10-15 йилдан кейин бизда хам мухлислар стадионларга йул олишар. Чунки уша шартли Иванов ва Петровлар хеч булмаганда уз маошлари учун дурустрок тер тукишга мажбур буладилар. Акс холда, бошка сохада даромад кила олмайдилар. Лекин хозир улар гуё иссикхонадалар — Россия паспорти чунтакларида, барча йуллар очик. Биласизми, мени нима лол колдиради? Айтишларича, Россиядаги агентлар чекловнинг бекор килинишига карши эмишлар.
— Нима, аслида шундай эмасми?
— Йук, албатта! Россия паспортига эга булган кайсидир футболчига 3 миллионли маош белгилаб, мумайгина даромад олиш учун куйиб-пишиб ишлашнинг хожати йук. Лимитни бекор килишса-чи? У холда агентлар тинмай тер тукишларига тугри келади.
— Кот-д~Ивуар терма жамоасида кимлар билан хамкорлик киляпсиз?
— Масалан, Канон, Бакайоколар билан. Ивуар ва Буркина-Фасодаги купгина уйинчилар менинг мижозларим хисобланадилар. Россия терма жамоаси ёшлар билан купрок ишлаши, керак булса, собик иттифок худудидан иктидор сохибларини излаши лозим.
— Сиз кимни назарда тутяпсиз?
— Масалан, 17 ёшли козогистонлик йигит Гранаткин хотира турнирида ёркин таассурот колдирди, мусобаканинг энг яхши хужумчиси булди. Биз уни кискача Еркош деб атардик. У «Зенит» усмирлари билан шугулланиб, 4та гол урди. Энди унга испанлар куз тикиб туришибди. Нега энди бу футболчини Россия клублари олиб, фукароликни таклиф килишмайди? Шунчаки, ишлаш керак. Айтинг-чи, хозир кайси россиялик футболчи Гарбда туп суряпти? Хеч Ким! Россия терма жамоасига гол урган Кожи билан Заа эса Англияда уйнашади. Шундан хулоса чикариб олаверинг.
Комментарии 0