Сери — бу футболчига сармояни кизганманг — узбекистон

d181d0b5d180d0b8-d0b1d183-d184d183d182d0b1d0bed0bbd187d0b8d0b3d0b0-d181d0b0d180d0bcd0bed18fd0bdd0b8-d0bad0b8d0b7d0b3d0b0d0bdd0bcd0b0 Все новости

Сери — бу футболчига сармояни кизганманг! — узбекистон

Шу кунларда «Ницца» офиси «Барселона», «Арсенал» ва «ПСЖ» каби грандлар томонидан жунатилган казо-казолар билан гавжум. Боиси, жамоанинг Кот-д`ивуарлик ярим химоячиси Жан-Микаэль Сери якунланган мавсум шу кадар эффектли ва самарали уйнадики, купчилик беихтиёр унга алохида назар солмокда.
Трансфер тарихи
«Ницца» 2 йилча олдин хам мавсумни ута омадсиз якунлаганди. Уша вакт бош мураббий вазифасини бажарган Клод Пюэль кулидан келганича вазиятни унглашга уринди, тиришди. Бирок молиявий имкониятлар чеклангани боис, у таркибни узи истагандек, кучайтиролмасди. Дейлик, мураббий танглик холатидан чикиб кетиш илинжида уз углини хам мажбуран майдонга туширган ва бу клуб мухлисларига асло ёкмаганди. Кискаси, Пюэль уша мавсум «бургутчалар» ёрдамида бир амаллаб, жамоани элитада олиб колишга эришди. Ёзда эса хамма Хатем Бен Арфанинг кайтишини интиклик билан кутиб турган бир пайт жамоанинг 2015 йил давомидаги асосий трансфери амалга оширилди. Гап Кот-д`Ивуар миллий жамоасининг асосий уйинчиларидан бирига айланган Жан-Микаэль Сери хакида кетмокда. Ушанда ихчам жуссали йигитча хеч кимда ортикча таассурот колдирмаган, «Пасуш де Феррейра» (Португалия) клуби атиги 500 минг евро туфайли ундан осонгина воз кечиб куя колганди. Португалия клуби савияси мутахассиларга хам, куплаб мухлисларга хам яхши маълум. Серининг такдимот маросимида иштирок этган клуб вакиллари турли эътирозларга муносиб жавоб беришди: «Хуш, дейлик, бу йигитдан воз кечдик хам, 500 минг еврога яна кимни харид килишимиз мумкин?» Карангки, матбуот ва мухлислар томонидан хушламайгина кабул килинган Жан-Микаэль хеч нарсага парво килмай, «Ницца»даги дастлабки уйинларданок бор эътиборни узига каратди. Умуман, жамоа уйини хайратланарли тарзда узгарди, дебютант дадиллик билан етакчиликни уз зиммасига олди. Натижада купни курган тажрибали мухлислар Серини уйин услуби буйича тан олинган Хави ва Андрес Иньестага киёслай бошлашди. Мана, вакт утиши билан бу ухшатиш нечогли уринли эканлиги исботланди — «нотаниш» ярим химоячи 2016|2017 йиллар мавсуми якуни буйича Франция элит лигасининг энг яхши футболчиси макомига даъвогар номзодлар руйхатидан жой олди. Тугри, якунда соврин Эдинсон Каванига насиб этди. Шунга карамай, африкалик легионерга муносиб бахо бериш шарт. Ахир у французлар чемпионатига Кавани каби номдор «Наполи»дан эмас, балки камтарингина «Пасуш де Феррейра» клубидан утганди.
Умумий маълумот, хозирги холат
Хозир Серини «овлаш» мавсуми очик. Китъанинг энг етакчи чемпионатлари нихоясига етгач, «Марсель», «Монако», «ПСЖ», «Арсенал» ва «Барселона» каби жамоалар скаутлари муносиб ярим химоячи топиш ишларини бошлаб юборишди. Улар хусусан, Серига бефарк карашмаяпти. «Ницца» уз навбатида, «овчилар»га каршилик курсатиш ниятида эмас, чунки клуб рахбарияти ивуарлик иктидор сохибини таркибда олиб колиш осон эмаслигини яхши тушуниб турибди. Аслини олганда, «Ницца» президенти Жан-Пьер Ривер вазиятни бирозгина бурттириб курсатаётгандек. Чунончи, «бургутчалар» сунгги вактлар ишончли парвоз килишни анча узлаштириб олишди. Шунга мувофик, клубнинг молиявий имкониятлари нисбатан яхшиланди. Кушимчасига, жамоа ЧЛга йул очдики, энди халкаро турнирдаги иштирок учун оладиган мукофот пули воситасида уз етакчисини бемалол таркибда саклаб колиши мумкин. Аммо бундай камтарин жамоаларнинг битта трансфер оркали камида 25 млн. евро ишлаш имкониятидан воз кечиши хам жуда-жуда кийин. Боз устига, «Ницца» Серига ухшаган хилма-хил такдир сохиблари учун трамплин вазифасини утайдиган клуб сифатида танилган. Мана, биргина Серининг узи жамоа газнасини 2015 йили сарфланган харажатдан 50 баравар (!) купрок маблаг билан тулдириши мумкин. 2 йил давомида футболчига берилган камтарона иш хаки ва бош-ка сарфларни айириб ташлаш билан тушумнинг салмоги камайиб колмайди. Хуп, «Ницца» кузлаётган фойда микдорику оз эмас, аммо футболчининг махорати шунга ярашами?
Майдонда кандай юмушларни бажаради?
Жан-Микаэль охирги мавсум марказий ярим химоячи позициясида туп сурди. Пюэль даврида эса классик «8-ракам» вазифасини адо этиш билан чекланадигандек таассурот уйготганди. Бунда асосан комбинацион уйин ташкил этиш ва тупни олдинги чизикка етказиб бериш масаласига жавоб берарди. Лекин Пюэль урнини эгаллаган Люсьен Фавр 4-4-2 схемасидан воз кечиб, ярим химоячи зиммасига тушадиган юмушларни хам анча узгартирди. Мисол учун, «бургутчалар» охирги мавсум аксарият бахсларда марказда 4 киши булиб харакатланишди. Шу боис, Сери асосан ракиб хужумларини бартараф этиш билан шугулланди. Зеро, ундаги табиий тезкорлик ва чакконлик нафакат ракиблардан тупни тортиб олиш, балки улар томон йулланган узатмалар йулини кесиб куйиш имконини беради. Серининг яккакурашлар чоги самарали харакатлари статистикаси балки чинакам таянч ярим химоячилариникига нисбатан пастрокдир, бирок бу унинг орка чизикдаги ахамиятини сира камайтирмайди. Ивуарлик ярим химоячи Клод Пюэль давридаёк стандарт вазиятлардан фойдаланиш масъулиятини уз зиммасига олганди. Дейлик, Бен Арфадек махорат сохиби хам жарима зарбаларини амалга ошириш бобида Серига «салом» бериб, йул бушатган. Умуман олганда, Жан-Микаэлнинг асосий устунлиги комбинацион уйинда кузга ташланади. Албатта, ёш иктидор сохибининг Хави ёки Андрес Иньеста даражасидан хали анча пастда эканлиги шубхадан холи. Аммо унинг майдондаги харакат йуналиши айнан шу махорат сохибларини эслатади. Мухими шуки, Серининг уйинни тушуниш кобилияти, вазиятларга тугри бахо бериш ва тупни аник узатиш махорати эвазига «Ницца»нинг услуби батамом ижобий томонга узгарди. Жамоа ракиб услубидан келиб чикиб, тактика танламайди, балки уни уз чизмаси буйича харакатланишга мажбур этади. Шунингдек, тупга купрок эгалик килиш хам «бургутчалар»нинг асосий куролларига айланмокда. Эътиборли жихати шундаки, Пюэль шогирдларидан тупни назорат килиш масаласида юкори фоизга эришишни талаб киларди. Фавр учун эса хар кандай курсаткичнинг сифат ва самарадорлиги мухимрок — футбол натижа учун уйналади. Айнан шу масалада Серига ухшаган футболчилар бебахо хисобланишади. Улар очик худудларни вактида курадилар ва тупни уша нуктага аник етказиб берадилар. Ракамлар билан ифода этсак, Сери узатмалар аниклиги буйича 90 фоизли курсаткичга эга. Кушимчасига, Жан-Микаэль вазият такозосига кура, дарвозага зарба йуллашни хам жойига куяди.
Сери мумай даромад манбасими?
Тугри ва уринли савол. Шубха йук, «Ницца» ивуарлик легионер трансферидан катта манфаат куради. Аникрок айтсак, жамоанинг бу борадаги улуши 25 млн. евродан куп булади. Бир карашда, Франция чемпионатида кайд этган статистикаси (6та гол ва 9та самарали узатма) юкори нархга мос эмасдек. Масалан, «Марсель» вакили Флориан Товеннинг курсаткичлари бир мунча юкори ва у хакли равишда грандлар уртасида талаш булмокда. Серига нисбатан кизикиш даражасини оширадиган жихатлар хам йук эмас. Келинг, кахрамонимизнинг самарали харакатлари тахлили билан танишиб чикайлик: ивуарлик уйинчининг 6та голидан 2таси галаба ва 1таси дуранг натижани таъминлади. Ха, бу хам ута хайратланарли натижа эмас, албатта. Майли, энди самарали узатмалари эффектини куриб чикайлик: 1та «пас»идан сунг уйинда хисобни очувчи гол урилган булса, яна 2тасида «Ницца» вакиллари ракиб дарвозасини нишонга олиб, дурангга эришганлар. Шунингдек, яна 6та самарали узатмасидан сунг жамоаси галаба голини нишонлаган. Демак, арифметик хисоб-китобларга кура, мавсум давомида жамгарилган 78 очконинг 24таси бевосита Сери иштирокида кулга киритилган. Бошкача айтганда, бу курсаткич 31 фоизни ташкил этади. Агар кишда Серининг асосий хамкори — Уилан Сиприен жарохатланмаганида, балки натижанинг салмоги янада ошармиди? Зеро, шу йукотишдан сунг Сери тез-тез таянч ярим химоячиси чизигига кайтиб туп суришга мажбур булди.
Хулоса килсак, Сери уртамиёна жамоа таркибида шундай курсаткичларга эришди. Энди бир тасаввур килинг, Жан-Микаэль юзага келтирган кулай вазиятлардан Алассан Плеа ва Марио Балотелли эмас, Эдинсон Кавани ва Радамель Фалькао ёки самарали MSN (Лионель Месси — Луис Суарес — Неймар) учлиги фойдаланганида, кандай натижалар кайд этиларди?
Серининг номдор жамоага мослашиш эхтимоли
Ута юкори. Чунки у анчайин камтарин жамоа — «Пасуш»дан «Ницца»га утиб, киска вакт ичида етакчига айлана олди. Жамоалар савияси ва нуфузидан келиб чиксак, футболчининг бир неча баравар ошган босим остида туп сургани ойдинлашади. Шу жиддий узгаришга дош берган Сери нега энди топ-клублар талабини кондиролмаслиги керак? Яна унутмаслик лозим, Жан-Микаэль — Кот-д~Ивуар терма жамоаси аъзоси. Унинг таркибидаги беллашувлар доимо клубдагидан кура, купрок эътибор тортади. Чунончи, африкалик мухлислар жуда фаоллар. Бу жихат хам ярим химоячининг хар кандай босимга карши маълум куникма хосил килганидан далолат. Колаверса, Гарбий Африкадаги мутахассислар талабчанлик борасида европаликлардан кам эмаслар. Шундай экан, топ-клублар Серига иккиланмай «совчи» жунатиши мумкин.
Арифметик хисоб-китобларга кура, мавсум давомида жамгарилган 78 очконинг 24таси бевосита Сери иштирокида кулга киритилган. Бошкача айтгандан, бу курсаткич 31 фоизни ташкил этади. Агар кишда Серининг асосий хамкори — Уилан Сиприен жарохатланмаганида, балки натижанинг салмоги янада ошармиди? Зеро, шу йукотишдан сунг Сери тез-тез таянч ярим химоячиси чизигига кайтиб туп суришга мажбур булди.
Маълумот учун
Жан-Микаэль Сери
Тугилган санаси ва манзили: 1991 йил 19 июль (25 ёш), Гранд-Бюрюбу (Кот-д~Ивуар)
Фукаролиги: Кот-д~Ивуар
Буйи: 168 см. Вазни:70 кг.
Позиция буйича: ярим химоячи
Клуби: «Ницца» (Франция)
Уйинчилик раками: 6
Профессионал фаолияти: «АСЕК Мимозас» (Кот-д~Ивуар) — 2010-2012 (16та уйин, 1та гол); «Порту-В» (Португалия) — 2012-2013 (19та уйин, 1та гол); «Пасуш де Феррейра» (Португалия) — 2013-2015 (54та уйин, 2та гол); «Ницца» (Франция) — 2015-… (71та уйин, 9та гол)
Кот-д~Ивуар терма жамоасида 2014 йилдан буён 12 марта майдонга тушиб, 1та гол урган.

Оцените статью
Добавить комментарий