Сервер жепаров 34 шимда жчга йул олиб мамлакат кахрамони булишни истардим — узбекистон

Сервер жепаров: 34 ёшимда жчга йул олиб, мамлакат кахрамони булишни истардим — узбекистон
Узбекистон миллий терма жамоаси ярим химоячиси Сервер Жепаров Эронга карши уйин олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди. Сухбат чогида Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси ЖЧга чикиш истаги бор эканини яширмади.
“Барчаси жуда оддий – биз саралаш боскичидаги колган уч уйинда галаба козонишимиз керак, ушанда плей-офф боскичида уйнамаймиз ва Жахон чемпионатига автоматик равишда йул оламиз. Сунгги 8 йил давомида, айникса, бундан аввалги саралаш боскичида кучли таркиб билан харакат килдик. Бу мен уйнаган энг кучли авлод эди”, – деди Жепаров.
Сервер Жепаров 34 ёшида ЖЧ–2018 мусобакасига чикиш оркали мамлакат кахрамони булиш истаги хакида хам сузлади.
“Галаба козониш нафакат мен учун, балки Узбекистон ахолиси учун мотивация буларди. Чунки мамлакат термаси Жахон чемпионатида иштирок этмаган. 34 ёшимда ЖЧ–2018 турнирига йул олиб, мамлакат кахрамонига айланилни хохлардим”, – деди ярим химоячи
Тажрибали ярим химоячи Узбекистон термаси ЖЧ–2014 турнирига чикишга жуда якин келгани ва кулдан бой берилган имкониятдан кейин кетиш хакида уйлаганини айтиб утди.
“Биз яхши уйнаган эдик ва ЖЧ–2014 турнирига чикиш учун битта гол камлик килганди. Бундан афсусда эдик. Жанубий Корея термаси Эронга маглуб булганини эшитгач, кулдан бой берилган барча имкониятлардан афсусга тушгандик. Мен термадан кетишни ва умуман футбол курмасликни истагандим”, – деб эслади Сервер Жепаров.
Эрон ЖЧ–2018 саралаш боскичида 7 та уйин утказиб, 5 та галаба ва 2 та дуранг кайд этди. Карлуш Кейруш шогирдлари бирорта хам уйинда гол утказиб юбормади. Шунга карамай, Сервер Жепаров эртанги уйин олдидан ижойиб кайфиятда эканини айтди. Чунки Узбекистон 2012 йили Техронда Эронни маглубиятга учратишга муваффак булганди.
“Исталган жамоа билан уйнай олишимиз бизга ишонч беради, хатто сафар уйинларида хам. Биз гурухдаги энг кучли ракибни маглубиятга учратиш имкониятига ишонамиз ва айнан шу нарса бизда ишонч тугдиради. Ракибни маглубиятга учратиш учун 100%, хатто 120% кучимизни беришимиз керак булади. Барча 11 футболчи бир жамоа булиб уйнаши талаб килинади”, – дейди узбекистонлик ярим химоячи.
Аввалрок Узбекистон терма жамоаси хужумчиси Александр Гейнрих ФИФА расмий сайтига интервью берганди.
Комментарии 0