Сервер жепаров эронда галати холатга тушиб колди — узбекистон

Сервер жепаров эронда галати холатга тушиб колди — узбекистон

Сервер жепаров эронда галати холатга тушиб колди — узбекистон

Якиндагина Техроннинг «Истиклол» клуби билан шартнома имзолаган узбекистонлик футболчи Сервер Жепаров янги жамоасида галати ахволга тушиб колди.
Гап шундаки, ФИФА январь ойидаги трансфер пайтида «Истиклол» клубига янги футболчиларни руйхатдан утказишни такиклаш борасида карор кабул килди. Техронликлар жамоанинг германиялик собик футболчиси Одил Чихига шартномада курсатилган пулни тулик тулашмаган. Ушбу футболчининг мурожаати асосида ФИФА бахсли вазиятларни хал килиш кумитаси юкоридаги карорни чикарди. «Истиклол» ушбу карор юзасидан апелляция бериш хукукига эга эмас.
Техронликлар январь ойида Сервер Жепаров ва Андраник Теймурян билан шартнома имзолашганди. Аммо жамоа бу футболчиларни Эрон Про-лигаси учун хам, ОЧЛ учун хам руйхатдан утказа олмайди.
«Истиклол» Эрон чемпионатининг 18-туридан кейин 28 очко билан 4-уринда бормокда. Алиризо Мансурян шогирдлари пешкадамдан 13 очко ортда колишмокда. Жепаров ва Теймурян таркибга кушиб олинганидан кейин мухлислар клубнинг натижалари яхшиланишига умиб килишганди. Эронликлар 2 февраль куни Катарнинг «Ас-Садд» клубига карши ОЧЛ саралаш уйинида иштирок этишади.
Сервер Жепаров «Истиклол» билан бир ярим йиллик шартнома имзолаганди. Унга кура, ярим химоячимиз дастлабки ярим йилда 150 минг, келаси мавсумда эса 350 минг доллар маблаг ишлаб топиши кузда тутилганди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.