Шавкат мирзиев мингбулок нефть конига ташриф буюрди — узбекистон

d188d0b0d0b2d0bad0b0d182-d0bcd0b8d180d0b7d0b8d0b5d0b2-d0bcd0b8d0bdd0b3d0b1d183d0bbd0bed0ba-d0bdd0b5d184d182d18c-d0bad0bed0bdd0b8d0b3 Узбекистон

Шавкат мирзиёев мингбулок нефть конига ташриф буюрди — узбекистон

Узбекистон Президенти Мингбулок туманидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Мингбулокнефть» Узбекистон-Хитой кушма корхонасига ташриф буюрди, деб хабар килди УзА.
«Мингбулок конида кидирув ва казиб олиш» лойихаси узок истикболга мулжалланган кенг куламли лойихадир. Лойиха доирасида 4 кидирув-бургилаш кудуги ишга туширилади ва 4 мавжуд кудук капитал таъмирланади.
Айни пайтда бош пудратчи — «Xibu Duolling Engineering» компанияси бургилаш майдони ва вахта кароргохидаги тайёргарлик ишлари якунига етказилди. Жорий йилда Мингбулок нефть кони маъмурий биносини таъмирлаш, М15 кидирув-бургилаш кудугини ишга тушириш ва бошка тадбирларни амалга ошириш учун Хитой молия-тижорат институтлари киритадиган 15 миллион долларга тенг сармоя узлаштирилиши кузда тутилган.
Якинда бу ерда М15 кидирув кудуги ишга туширилди. Кудукда бургилаш ишлари катта — 6 минг метргача чукурлик, аномал босим — 1200 атмосфера босими ва коллекторларнинг геологик мураккаб тузилиши шароитида олиб борилиши энг замонавий мухандислик ечимларини такозо этади.
25 йилга мулжалланган ва умумий киймати 255 миллион доллардан ортик булган ушбу лойиха натижасида Мингбулок нефть конидан йилига 200 минг тонна суюк углеводород казиб олиш режалаштирилган.
М15 кидирув-бургилаш кудугининг ишга туширилиши билан 130 дан зиёд иш урни яратилди.
Президент ушбу корхона мамлакат иктисодиётини янада ривожлантиришда мухим урин тутишини таъкидлади. Курувчилар ва хитойлик мутахассислар билан сухбатлашди.
Шу ерда Фаргона водийсида утказилган геологик кидирув ишлари натижалари хакида маълумот берилди. Бу куплаб турдаги табиий бойликларни аниклаш имконини берди. Келгусида уларни узлаштириш буйича замонавий корхоналар ташкил этилади.
Наманган вилоятида куриладиган гидроэлектр станциялари лойихаси хам намойиш килинди.
Узбекистон Президентининг 2 майдаги «2017?2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тугрисида»ги карорига мувофик Наманган вилоятида умумий куввати 38,5 мВт, ишлаб чикариш куввати 150,8 миллион кВт соатни ташкил этувчи кичик гидроэлектр станцияларини куриш кузда тутилган. Жумладан, Учкургон тумани худудида Катта Фаргона каналида кичик ГЭСлар каскадини куриш режалаштирилган.
Президент сувдан энергия олиш табиат инъом этган имконият экани, бундай энергия кайта тикланиши, экологик тозалиги ва арзонлиги билан афзал булишини таъкидлади. Хитой тажрибаси асосида мамлакатимизнинг барча худудида кичик гидроэлектр станциялари курилиши, келгусида электр таъминотининг катта кисми ушбу манбалар хисобидан копланишини кайд этди.
Сув тозалаш иншоотлари барпо этиш, ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш камровини кенгайтириш масалаларига хам алохида эътибор каратилди. Бу борада тизимли ёндашув зарурлиги таъкидланди, мутасаддиларга курсатмалар берилди.

Оцените статью
Добавить комментарий