Шавкат мирзиев монголиянинг янги сайланган президентини табриклади — узбекистон

Шавкат мирзиев монголиянинг янги сайланган президентини табриклади — узбекистон

Шавкат мирзиёев монголиянинг янги сайланган президентини табриклади — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Халтмаагийн Баттулгани Монголия Президенти этиб сайлангани билан табриклади, деб хабар килди ТИВ матбуот хизмати.
«Сизнинг сайловлардаги ишончли галабангиз Монголия халкининг Сиздек бой амалий тажрибага эга ва уз халки ва мамлакати манфаатларига содик хизмат килувчи машхур ва нуфузли сиёсий арбобга булган юкори ишончи ва хурматини тасдиклади», — дейилади давлатимиз рахбари мактубида.
Таъкидланганидек, Узбекистон Монголияни куп асрлик тарихга ва узига хос маданиятга, сезиларли табиий, иктисодий ва транспорт-коммуникация салохиятларига эга давлат сифатида тан олади.
Дипломатик муносабатларнинг 25 йиллик даврида Узбекистон билан Монголия уртасида конструктив сиёсий мулокот, халкаро ташкилотлар, аввало, ШХТ доирасида хамкорлик урнатилди, иктисодий ва маданий-гуманитар алокалар йулга куйилди.
«Узбекистон ва Монголия томонларни кизиктирган барча йуналишларда узаро манфаатли хамкорликни янада кучайтириш учун кенг имкониятларга эга», — деб кайд этилган мактубда.
Узбекистон Президенти «биргаликдаги саъй-харакатларимиз оркали давлатларимиз ва халкаларимиз фаровонлиги йулида икки томонлама муносабатларимизда сифат жихатдан янги сахифани очамиз», — деб эътироф этди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.