Шавкат мирзиев ва путин кабул килган кушма банотнинг тулик матни эълон килинди — узбекистон

Шавкат мирзиёев ва путин кабул килган кушма баёнотнинг тулик матни эълон килинди — узбекистон

Узбекистон Республикаси Президенти Ш. М.Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти В. В.Путиннинг кушма баёноти УзА томонидан эълон килинди.
Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 2017 йил 4-5 апрель кунлари давлат ташрифи билан Россия Федерациясида булди.
Анъанавий дустона, ишонч ва конструктив мухитда утган музокараларда Президентлар Узбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси уртасидаги кенг камровли хамкорликнинг холати хамда уни ривожлантириш истикболларини мухокама килдилар, тенг хукуклилик, узаро хурмат ва бир-бирларининг манфаатларини хисобга олиш принципларига асосланган давлатлараро мулокотнинг юкори даражада эканлигини тасдикладилар.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин икки томонлама муносабатларни сифат жихатидан янги даражада ривожланишига имкон берадиган 2004 йил 16 июнда имзоланган Узбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси уртасида стратегик шериклик тугрисидаги шартнома, 2005 йил 14 ноябрда имзоланган Узбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси уртасида иттифокчилик муносабатлари тугрисидаги шартнома хамда 2012 йил 4 июнда имзоланган Узбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси уртасида стратегик шерикликни чукурлаштириш тугрисидаги декларацияни амалга оширишнинг долзарблигини тасдикладилар.
Президентлар Узбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг узаро манфаатли савдо-иктисодий ва инвестициявий хамкорлиги бундай муносабатларнинг мухим таркибий кисми эканлигини таъкидладилар. Давлат рахбарлари икки томонлама савдо айланмасини, энг аввало, юкори даражада кайта ишланган махсулотлар ва иккала томон учун кизикиш уйготадиган бошка товарларни узаро етказиб беришни кенгайтириш хисобига кескин оширишни таъминлаш каби фаолиятга йуналтирилган Узбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси уртасида иктисодий хамкорлик буйича Хукуматлараро комиссия фаолиятини юкори бахоладилар.
Президентлар Узбекистон мева-сабзавот махсулотларини Россия бозорларига, шу жумладан, «яшил йулак» тизимини жорий килиш оркали етказиб беришни кенгайтириш учун кулай шарт-шароитлар яратиш максадида хамкорликнинг муваффакиятли ривожини мамнуният билан кайд этдилар.
Президентлар икки мамлакат минтакалари уртасида савдо-иктисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар хамкорликни жадаллаштириш учун Минтакалараро хамкорликка кумаклашиш тугрисида битим имзоланишининг ахамиятини таъкидладилар.
Икки мамлакат уртасида туристик алмашинувни кенгайтириш истикболлари кайд этилди. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Туризм сохасида хамкорликни ривожлантириш тугрисида битимнинг имзоланиши икки мамлакат туристик салохиятидан янада туликрок фойдаланишга, туризм саноати субъектлари уртасида узок муддатли шериклик алокаларини урнатишга, шунингдек, Узбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси халклари уртасида дустлик ва узаро хурматни янада мустахкамлашга хизмат килишини тасдикладилар. Хаво транспорти сохасида хамкорликни янада мустахкамлаш икки мамлакат уртасида туристик ва гуманитар алмашинувни ривожлантиришга кумаклашиши эътироф этилди.
Президентлар ташки бозорларга энг киска ва самарали чикишни таъминловчи транспорт ва транзит йулакларини ривожлантириш сохасидаги икки томонлама хамкорликнинг устувор хусусиятини кайд этдилар. Узбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси темир йуллари иштирокида ташки савдо юкларини ташишда ракобатбардош тарифларни шакллантириш масалалари буйича изчил хамкорлик килиш амалдаги транспорт йулакларини самарали иш юкламаси билан таъминлашга имкон яратиши таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин нефть ва газ сохасида узаро манфаатли хамкорликни янада ривожлантиришга интилишларини билдирдилар.
Давлат рахбарлари Россия Федерацияси худудида вактинчалик мехнат фаолиятини амалга ошириш учун Узбекистон Республикаси фукароларини ташкилий асосда кабул килиш ва жалб этиш тугрисида битим, шунингдек, Миграция сохасида ваколатли органларнинг ваколатхоналарини узаро таъсис этиш тугрисида битим имзоланишининг ахамиятини юкори бахоладилар хамда миграция сохасида хамкорликнинг халкаро тан олинган шаклларини янада ривожлантиришга кумаклашишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Президентлар согликни саклаш ва тиббий таълим сохасида, бундай фаолиятнинг мухим элементлари хисобланган икки мамлакатнинг илгор тиббий ва илмий-тадкикот марказлари уртасида алокаларни кенгайтириш, мутахассисларни тайёрлаш ва кайта тайёрлаш дастурларини амалга ошириш, тажриба алмашиш, шунингдек, Узбекистонда Россиянинг етакчи тиббий марказлари филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этишда якин хамкорлик килишга тайёр эканликларини таъкидладилар. Шу муносабат билан Согликни саклаш, тиббий таълим ва фан сохасида хамкорлик тугрисида битим имзоланишини олкишладилар хамда бундай хамкорлик икки давлат халклари уртасида дустона муносабатларни мустахкамлашга салмокли хисса кушишига ишонч билдирдилар.
Давлат рахбарлари икки томонлама маданий-гуманитар хамкорлик ривожининг изчил хусусиятини кайд этдилар хамда фан, таълим, спорт, маданият, санъат ва туризм сохасида алокаларни фаоллаштиришдан узаро манфаатдор эканликларини тасдикладилар. Президентлар А. С.Пушкин номидаги давлат тасвирий санъат музейида ташкил этилган И. В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи (Нукус шахри) фондидаги асарларнинг биринчи сайёр кургазмасини мухим маданий тадбир сифатида бахоладилар хамда 2017 йилда Россияда Узбекистон маданияти кунларини утказиш тугрисида келишиб олдилар.
Жорий йилда Узбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси уртасида дипломатик муносабатлар урнатилганининг 25 йиллигини нишонлаш доирасида концертлар, фото ва бадиий кургазмалар хамда бошка маданий ва ижтимоий тадбирларни ташкил этишга алохида эътибор каратилади.
Президентлар икки томонлама муносабатларни мустахкамлашда, шунингдек, кенг жамоатчиликни Узбекистон ва Россия халкларининг тарихи, маданияти ва анъаналари билан таништиришда Узбекистон ва Россия давлат оммавий ахборот воситаларининг мухим ролини кайд этдилар.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин алока ва ахборот технологиялари сохасида икки томонлама хамкорликни ривожлантириш тарафдоридирлар. Бунда Узбекистон фукароларига давлат, махаллий ва бошка хизматларни курсатиш самарадорлигини ошириш учун Россиянинг электрон хукумат технологияларини ишлаб чикиш ва жорий килиш сохасидаги салмокли тажрибасидан фойдаланиш мумкинлиги кайд этилди.
Россия Федерацияси Президенти Узбекистон Республикасида миллатлараро тотувликни мустахкамлаш, турли элатларнинг тили, урф-одат ва анъаналарини асраш, ривожлантириш хамда келажак авлодга етказиш буйича амалга оширилаётган сиёсатни юкори бахолади. Шу муносабат билан Узбекистон Республикасида рус тили хамда рус тилида таълим бериш маконини саклаб колиш ва куллаб-кувватлашнинг ахамияти кайд этилди. Давлат рахбарлари Узбекистон Республикасида рус тили мутахассисларини тайёрлаш ва кайта тайёрлаш дастурларини таъминлаш, шунингдек, Россия Федерацияси етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари тармогини кенгайтириш буйича кейинги кадамларни олкишладилар. Томонлар бундан кейин хам икки давлат уртасидаги талабалар алмашинувини кенгайтирадилар.
Президентлар харбий ва харбий-техникавий сохалардаги хамкорликни янада ривожлантириш, 2016 йил 29 ноябрда имзоланган Узбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси уртасида харбий-техникавий хамкорликни ривожлантириш тугрисидаги шартнома хамда Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги уртасида 2017 йилга мулжалланган икки томонлама хамкорлик дастурини амалга татбик этиш тарафдоридирлар.
Президентлар томонларни кизиктирган минтакавий ва халкаро кун тартибидаги долзарб масалалар буйича фикр алмашдилар.
Терроризм, сепаратизм, экстремизмнинг барча шакллари, трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотик воситаларни ноконуний ишлаб чикариш ва уларнинг муомалада булиши, куроллар, аслаха ва портловчи моддаларнинг ноконуний савдоси хамда ноконуний миграцияга карши курашиш икки мамлакат хукукни мухофаза килувчи органлари хамкорлигининг устувор вазифаларидан бири булиб колиши кайд этилди.
Давлат рахбарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти глобал хавфсизликни саклашга кумаклашадиган етакчи универсал халкаро тузилма, давлатлараро ва халкаро муаммоларни ечиш учун асосий майдон булиб колаётганини эътиборга олган холда, халкаро муносабатларда унинг марказий мувофиклаштирувчи ролини мустахкамлаш тарафдори эканликларини тасдикладилар. Узбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси, биринчи навбатда, халкаро тинчлик ва хавфсизликни саклаш, давлатлар уртасида хамкорликни ривожлантириш, мустакиллик, тенглик, суверенитетни узаро хурмат килиш, худудий яхлитлик, чегаралар дахлсизлиги, хужум килмаслик, ички ишларга аралашмаслик, низоларни тинч йул билан хал килиш, куч ишлатмаслик ва куч билан тахдид килмасликка доир халкаро хукукнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари хамда БМТ Низоми максад ва принципларига бундан кейин хам содик колиш ниятидалар. Президентлар суверен давлатларда хокимиятни конституцияга зид равишда узгартиришни куллаб-кувватлаш буйича харакатларни халкаро масалаларда кабул килиб булмайдиган холат сифатида бахоладилар.
Узбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Мустакил Давлатлар Хамдустлиги, Шанхай хамкорлик ташкилоти ва бошка халкаро ва минтакавий тузилмалар доирасида хамкорликни ривожлантиришга, шунингдек, ушбу куп томонлама механизмлар афзалликларидан тулаконли фойдаланишга интилишларини тасдикладилар.
Мустакил Давлатлар Хамдустлиги доирасидаги хамкорлик узаро манфаатларни ва яратилган шартномавий-хукукий базани хисобга олган холда давлатлараро бевосита мулокотни саклаш, фикрлар алмашиш ва долзарб масалаларни мухокама килиш буйича мухим инструмент хисобланиши кайд этилди. Узбекистон ва Россия МДХнинг барча иштирокчилари олдида турган долзарб масалаларни хал этиш учун Хамдустлик самарадорлигини ошириш ва салохиятини намоён килишга фаол кумаклашадилар.
Узбекистон ва Россия 2002 йил 7 июнда имзоланган Шанхай хамкорлик ташкилотининг Хартияси, 2007 йил 16 августда имзоланган Шанхай хамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг узок муддатли ахил кушничилиги, дустлиги ва хамкорлиги тугрисидаги шартномаси, Шанхай хамкорлик ташкилотининг 2025 йилгача Ривожланиш стратегияси хамда Ташкилотнинг бошка асосий хужжатларида белгиланган максадларга эришиш ва вазифаларни бажариш учун Шанхай хамкорлик ташкилоти доирасида конструктив хамкорликни амалга оширишни давом эттирадилар.
Хиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасига Шанхай хамкорлик ташкилотига тула хукукли аъзолик такдим килиниши Ташкилот салохиятини кенгайтиришга хамда минтакада хозирги замон долзарб муаммоларини хал этиш, хавфсизлик, баркарорлик ва тургун ривожланишни таъминлашга кумаклашадиган куп томонлама механизм сифатида унинг халкаро майдондаги ролини янада оширишга кумаклашиши кайд этилди. Уфада 2015 йилнинг июль ойида булиб утган ШХТ саммитида аъзо давлатлар рахбарлари томонидан Хиндистон ва Покистонни Ташкилот аъзолигига кабул килиш процедурасини бошлаш тугрисида карорлар кабул килиниши хамда Тошкентда 2016 йилнинг июнь ойида булиб утган ШХТ саммити якунлари буйича ШХТга аъзо давлат макомини олиш максадида Хиндистон ва Покистоннинг мажбуриятлари тугрисида меморандумлар имзоланиши ушбу жараённинг мухим боскичлари хисобланади.
Президентлар Афгонистонда тинчлик ва баркарорликка тезрок эришиш Марказий Осиё ва кушни минтакаларда хавфсизликни саклаш ва мустахкамлашнинг мухим омили хисобланади, деган якдил фикрдалар хамда бунинг учун зарур кумак курсатишни давом эттиришга тайёрликларини таъкидладилар. Карама-карши курашаётган кучлар уртасида миллий ярашув жараёнини илгари суриш, сиёсий тартибга солиш ва келишувга эришиш йули билан Афгонистон ички можаросини хал этиш зарурлиги куллаб-кувватланди. Ушбу саъй-харакатлар афгонлар бошчилигида ва афгонларнинг узлари томонидан амалга оширилиши лозим. Афгонистондаги вазият билан боглик халкаро хамкорликда, шу жумладан, ушбу давлат иктисодиётини кайта тиклаш ва унинг ахолиси фаровонлигини яхшилаш масалаларида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти марказий мувофиклаштирувчи урин тутиши лозим.
Узбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Марказий Осиёда сувдан фойдаланишнинг узаро манфаатли ва адолатли тизимини халкаро хукукнинг умумэътироф этилган нормалари асосида хамда минтаканинг барча мамлакатлари манфаатларини хисобга олган холда ривожлантириш тарафдори булишни давом эттирадилар.
Давлат рахбарлари булиб утган самарали музокаралар, шунингдек, ташриф давомида имзоланган икки томонлама хужжатлар Узбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси уртасида анъанавий дустона муносабатларни тенг хукуклилик ва манфаатларни узаро хисобга олиш асосида янада мустахкамлашга кумаклашишига ишонч билдирадилар.
Узбекистон томони Россия томонига Узбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш – Москва шахрининг тарихий марказида Узбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси билан ёнма-ён жойлашган хиёбонга унинг номини бериш хамда хиёбон худудида Ислом Каримовга хайкал урнатиш тугрисида карор кабул килинганлиги муносабати билан самимий миннатдорлик билдирди.
Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ва барча Россия халкига Узбекистон делегациясига курсатилган мехмондустлик ва самимий кабул учун миннатдорлик билдирди хамда Россия Федерацияси Президентига давлат ташрифи билан Узбекистонда булишни таклиф килди. Таклиф мамнуният билан кабул килинди. Ташриф муддатлари дипломатик каналлар оркали келишилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.