Шавкат мирзиев вайронкор кучлар атдан янада фаолрок фойдаланмокда — узбекистон

Шавкат мирзиев вайронкор кучлар атдан янада фаолрок фойдаланмокда — узбекистон

Шавкат мирзиёев: вайронкор кучлар атдан янада фаолрок фойдаланмокда — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остонада Шанхай хамкорлик ташкилоти саммитидаги нуткида ташкилот таъсис хужжатларининг ШХТ Минтакавий аксилтеррор тузилмаси ваколатларини кенгайтиришга оид кисмига узгартишлар киритишни таклиф килди.
«Бугунги кунда халкаро террористик гурухлар ва вайронкор кучлар уз фаолиятида ахборот технологияларидан янада фаол куллаган холда ёшларимиз онгини захарлаш ва зуравонлик гояларини таркатишда улардан фойдаланмокда», — дея кайд этди Узбекистон Президенти.
У ШХТ МАТнинг глобал ахборот майдонида вужудга келаётган тахдидларни мониторинг килувчи ва уларга карши турувчи тизимни ташкил этиш буйича ваколатларини кенгайтиришни таклиф килди.
Шавкат Мирзиёев усиб келаётган авлодни турли террористик ва тазовузкор тузилмалар фаолиятига жалб килинишига йул куймаслик буйича хамкорликдаги аник чораларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
«Барчамизни доимо яхшилик, тинчлик ва багрикенгликка чакирган ва даъват этувчи ислом динининг асл маърифий кадриятларини кенг микёсда тушунтиришда хамкорлик килиш мухим деб хисоблаймиз», — деди у.
Шавкат Мирзиёев мазкур максадларда Самаркандда Ислом хамкорлик ташкилоти кумагида Имом Бухорий номидаги Халкаро тадкикот маркази ташкил этилганини эслаб утди.
«Уйлаймизки, мазкур марказ фаолияти динлараро, миллатлараро ва маданий мулокотга кумаклашишга имкон тугдирар эди. Биз ШХТга аъзо давлатлар диний вакиллари ташкил этилаётган марказ фаолиятида фаол катнашади, деб умид киламиз», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.