Шавкат мирзиев хар бир сектор рахбари жиноятчиликнинг холати учун шахсан жавоб беради — узбекистон

Шавкат мирзиев хар бир сектор рахбари жиноятчиликнинг холати учун шахсан жавоб беради — узбекистон

Шавкат мирзиёев: “хар бир сектор рахбари жиноятчиликнинг холати учун шахсан жавоб беради” — узбекистон

Аввалрок кеча, яъни 15 ноябрь куни булиб утган видеоселектор йигилишига тааллукли маълумотлар келтирилган катор маколаларни эътиборингизга хавола килган эдик. Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев мазкур йигилишда жиноятчиликнинг олдини олишга жуда катта эътибор каратилаётгани хакида билдирган фикрлари акс эттирилган видеолавхахам эътиборингизга такдим этилди. Тахририятимиз мазкур мавзуга яна мурожаат килиб, Узбекистон Республикаси Президентнинг видеоселектор йигилишидаги нуткида таъкидлаган фикрларга эътиборингизни яна бир бор жалб килишга жазм этдик.
Албатта, жорий йилда олиб борилган ишларнинг самараси уларок жиноятчилик бирмунча камайганини алохида таъкидлаш лозим. Ортда колган давр мобайнида умумий жиноятлар сони утган йилнинг шу даврига нисбатан 14% га камайган.
Шундан талончилик 16%, боскинчилик 19%, котиллик 21%, товламачилик 22%, безорилик 34% га камайишига эришилган. Жиноят содир этган аёллар 16% га, ёшлар 14% га, вояга етмаганлар 17% га камайган. Шундай булса-да, Давлат рахбари хар бир сектор рахбари жиноятчиликнинг холати учун шахсан узи жавоб беришини таъкидлади.
Шунингдек, сектор рахбарларининг бу борадаги масъулиятини ошириш максадида Сенат раиси Неъматилла Йулдошев бошчилигида “Жиноятчиликнинг барвакт олдини олиш ва хукукбузарликка карши курашиш” Республика комиссияси тузилиши, ушбу Комиссия таркибига катор давлат ва нодавлат ташкилотлар, яъни “Махалла”, “Нуроний” жамгармалари, “Ёшлар иттифоки”, “Хотин-кизлар” кумитаси, Касаба уюшмалари федерацияси, “Маънавият ва маърифат маркази” рахбарлари хам киритилиши Президент томонидан алохида таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жиноятнинг “жиловланиши”, унинг олди олиниши — одамлар хаётида узгаришларига сабаб булиши, шунингдек, жамиятда ижобий узгаришлар содир булиши алохида кайд этилди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.