Шимолий корея яна бир ракета синовини утказди — узбекистон

d188d0b8d0bcd0bed0bbd0b8d0b9-d0bad0bed180d0b5d18f-d18fd0bdd0b0-d0b1d0b8d180-d180d0b0d0bad0b5d182d0b0-d181d0b8d0bdd0bed0b2d0b8d0bdd0b8 Все новости

Шимолий корея яна бир ракета синовини утказди — узбекистон

Шимолий Корея ракеталаридан бири.
Шимолий Корея АКШ ва минтакадаги давлатлар норозилигига карамай яна бир ракета синовини амалга оширди.
АКШ Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Шимолий Кореянинг Сайи Ни минтакасидан отилган ракета 1000 километр масофани босиб утиб, Япон денгизига кулаган. Пентагон бу курсаткичлардан келиб чиккан холда, китъалараро баллистик ракета синовдан утказилганини тахмин килмокда.
Шимолий Корея расмийлари хам баллистик ракета синови 28 ноябрда булиб утганини тасдиклади.
Жанубий Корея интеграция вазири Чо Мён-го 28 ноябрда Сеулда утган матбуот анжуманида Шимолий Кореянинг ядровий синовларидан яна бир бор ташвиш билдирди:
-Экспертлар Шимолий Корея узоги билан 2-3 йил ичида уз ядровий куролига эга булишини айтмокдалар. Шимолий Корея уз ядровий имкониятларини кутилганидан кура тезрок ривожлантираяпти. Пхеньян тез орада уз ядровий дастури якунланганини эълон килиши мумкин, — деди Чо.
Президент Трамп Шимолий Корея яна ракета синови уткизганини кескин танкид килди ва «Биз бу масала билан шугулланамиз», деб баёнот берди.

Оцените статью
Добавить комментарий