Шлар иттифоки рахбари москвада соколли аспирантга танбех берди — узбекистон

Ёшлар иттифоки рахбари москвада соколли аспирантга танбех берди — узбекистон
МИСИС фаоллар залидаги учрашув
8 ноябрь куни Москвадаги Кончилик институти мажлислар залида Узбекистон Ёшлар иттифоки делегацияси ва мамлакат элчихонаси вакилларининг талаба ёшлар билан учрашуви булиб утди. Узбекистон eшлари расмий рахбари Кахрамон Куронбоев Россиядаги талабалар билан илк учрашувида? узидан савол сураган аспирантнинг соколини танкид килди.
21 кишидaн иборaт Узбекистон ёшлaр иттифоки делегaцияси шу кунларда Россия марказий минтакалари буйлаб сафар килди.
Узбекистон ёшлар иттифоки Марказий Кенгаши раиси Кaхрaмон Куронбоев бошлик делегация Россия Федерациясига 30 октябрда бошланган сафари давомида Новосибирск, Санкт-Петербург, Астрахань, Москва шахарларида ишлаётган ва билим олаётган узбек ёшлари билан учрашувлар утказди.
Делегация таркибида Узбекистон президенти девони, Миллий хавфсизлик хизмати, Мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш вазирлиги, Ташки мехнат миграцияси буйича агентлик, Дин ишлари буйича кумита ва бошка мутасадди идоралар вакиллари бор.
Ташрифдан кузланган максадлар каторида Ёшлар иттифоки рахбарияти “узбекистонлик ёш мехнат мигрантлари фаолияти, яшаш шароитлари билан якиндан танишиш хамда яшаш учун нокулай шароитларда мехнат килаётган йигит-кизларнинг ижтимоий ахволини яхшилаш буйича тегишли кумак беришини” маълум килганди.
«МИСиС»нинг Кончилик институти мажлислар залида 8 ноябрь куни булиб утган учрашувда катнашган талабалар йиллар давомида йигилиб колган масалалари билан Ёшлар иттифоки рахбариятига мурожаат килди.
Бу Узбекистон Ёшлар иттифоки раисининг Россияда тахсил олаётган узбек талабалари билан илк учрашувидир.
Екатеринбургда пропискада турган бухоролик МИСИС аспиранти Расулбек Москвада консуллик кайдига туришда жиддий муаммолар пайдо булаётгани оид саволига узини Россияда эканини унутган Ёшлар иттифоки раиси, президентнинг ёшлар сиёсати буйича давлат маслахатчиси Кахрамон Куронбоев “Нега сен сокол куйиб юрибсан? Неча ёшдасан? 80га кирганга ухшайсан”, дея танбех берди.
Москвадаги узбек талабаларини кайдга туриш, миграция конунчилиги билан боглик саволлар, моддий ёрдам, таълим жараёни ва бошка маиший масалалар кизиктираётгани сезилди.
Айникса, талабалардан тушган саволларнинг аксар кисми Россияда берилган дипломнинг нострификацияси ва Узбекистонда кабул килинишига багишланди. Куронбоев нострификация талабларининг мавжудлигини хориждаги хусусий таълим даргохларини битириб чикаётган кадрларнинг билим даражасига эътирозлар борлиги билан изохлади.
-“Таълим тугрисида”ги конунга якин келажакда бу масалада узгартириш киритилиши кутилмокда. Якинда МИСиСнинг филиали хам Узбекистонда очилмокда, дея жавоб берди Кахрамон Куронбоев.
Учрашувда Узбекистон элчиси Бахром Ашрафхонов хам катнашди.
Унинг сузларича, Россиянинг хар бир федерал округида Узбекистоннинг бош консуллиги очилади. Хусусан, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург, Козон, Ростов, Екатеринбург шахарлари хамда Узок Шаркда консуллик идоралари очилиши маълум килинди.
Узбекистонда «МИСиС»нинг филиалини очиш буйича тегишли келишувлар имзолангани хам айтилди. Бу ишга келиб чикиши узбекистонлик булган россиялик миллиардер Алишер Усмонов бевосита бош-кош булиб тургани хабари чикди.
Россия Ёшлар иттифоки рaиси Пaвел Крaсноруцкий вa Узбекистон Ёшлaр иттифоки мaркaзий кенгaш рaиси Кaхрaмон Куронбоев томонидaн «Ёшлaр билaн ишлaш сохaсидa узaро хaмкорлик Меморaндуми» хам имзолaнди. Шунингдек, келаси йилнинг бошларида Россия-Узбекистон уртасида ёшлар форуми утказилиши мулжалланди.
Сафар 9 ноябр куни якунига етди.
Талабалар йигилиб колган саволларига жавоб излаб келди
“Узбек ёшлари уз саволларига жавоб ололдими?” Бу савол билан Озодлик Москвадаги учрашув иштирокчиларига микрофон тутди.
Куйида уларнинг жавоблари билан танишинг:
-Уйлайманки, бу куринишдаги учрашувлар талабаларимиз учун жуда фойдали, чунки бу уларнинг юкори лавозимли мехмонларимиз билан тенгма-тенг мулокотидир. Мехмонлар талабалар саволларига берган деярли барча саволларга жавоб беришди. Хаммасига булмаса хам, колганларига биргаликда жавоб излаб курамиз.
— Саволларимга кисман жавоб олдим. Менимча, савол берган колган талабаларимиз хам жавоб ололган булса керак.
— Саволимга тулик жавоб ололмадим, лекин Кахрамон Кучкорович элчихонага таклиф килди. У ерда Мехнат вазири муовини билан гаплашамиз ва, Худо хохласа, уша ерда саволимга жавоб оламан, деган умиддаман.
— Сузсиз, бу уларнинг ваколати. Бу масалаларни улар ечмаса ким ечади унда?! Масала бу уларга канчалик кераклигидадир. Мен “Нима учун сиз бундай ишлайсиз?” дея берган саволимга, элчихона вакиллари “катта навбатлар”ни бахона килди. Улар, шунчаки, бу масалаларни бартараф килишни истамаётир, уларга бунинг кераги йук, бу ортикча иш. Улар хорижда юрган уз ватандошлари муаммоларини хал килишни истайдими? Куринишидан, йук.
Комментарии 0