Шоазим миноваров ислом маданияти марказига рахбар булди — узбекистон

Шоазим миноваров ислом маданияти марказига рахбар булди — узбекистон
Шоазим Миноваров якиндагина Вазирлар Махкамаси кошида ташкил этилган Ислом маданияти марказига директор этиб тайинланди. Бу хакда «Жахон» АА хабар килди.
Шоазим Миноваров Тошкент Француз альянсига у ташкил этилган 2015 йилдан буён рахбарлик килиб келаётган эди.
«Жахон» АА уни тажрибали дипломат ва таржимон сифатида эътироф этди. Шоазим Миноваров — фрунцуз хукуматининг «Хизматлари учун» кавалер ордени билан такдирланган биринчи Узбекистон фукароси хисобланади.
Вазирлар Махкамаси кошидаги Ислом маданияти маркази Президентнинг 23 июндаги карори билан ташкил этилди. Norma. uz маълумотига кура, ислом дини доимий равишда барча инсонларни, барча халклар ва элатларни ёркин хаёт, инсонпарварлик, узаро дустлик ва инсонийликка чорлашини чукур тахлил килиш, шунингдек исломнинг асл, инсонпарварлик ахамиятини урганишга каратилган илмий тадкикотларни олиб бориш унинг асосий вазифаси хисобланади. Марказ ислом дини ривожига улкан хиссасини кушган алломалар меросини урганиш билан хам шугулланади.
Марказ маъмурияти ва асосий биноси, жумладан кутубхона ва музей Тошкентда, Хастимом мажмуасига ёндош худудда барпо этилади.
Комментарии 0