Швециянинг danfo компанияси хожатхоналар тармоги оператори булиши мумкин — узбекистон

Швециянинг danfo компанияси хожатхоналар тармоги оператори булиши мумкин — узбекистон
11 январь куни Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси раиси ва Швециянинг Danfo компанияси вакили Алексей Шалашинский билан булиб утган учрашувда Узбекистон вилоятларида жамоат хожатхоналари инфратузилмаларини ташкил этиш масалалари мухокама килинди. Бу хакда Туризм кумитаси матбуот хизмати хабар килди.
Бутун мамлакатда замонавий хожатхоналар тармогининг ташкил этилиши Узбекистон туризм жозибадорлигини ошириш борасидаги ишлар доирасида амалга оширилмокда. Турли хилдаги хожатхоналар — мобил кабиналардан тортиб тулик автоматлаштирилган пунктларгача ишлаб чикаришга ихтисослашган Danfo компанияси хожатхоналар тармогининг эхтимолий оператори сифатида курилмокда.
Узбекистон бозорида муваффакиятли иш олиб бориши учун компанияга мамлакат иклимини (+45 дан -35 даражагача), шунингдек канализациянинг мавжуд эмаслиги, электр ва сувга уланиш имконияти булмаслигини хисобга олган холда хожатхоналарнинг турли намунавий лойихаларини ишлаб чикиш таклиф килинди.
Хожатхоналар уз утилизацион сигимлари ва сув учун баклар, айрим холларда ёритиш учун куёш батареялари билан таъминланган булиши мумкин. Вандализмга карши химояланган ва максимал даражада экологик тежамкор булиши, ювиш учун одатдагидек 6?8 литр эмас, балки 2 литргача сув сарфлаши лозим.
Хожатхоналардан сифатли фойдаланиш учун уларни GSM-алока ва датчиклар билан таъминлаш таклиф килинди. Ушбу тизимлар утилизацион сигимлар тулгани ва сув кам колгани хакида операторни хабардор килади. Имконияти чекланган одамлар учун шароитларнинг мавжудлиги мухим жихат хисобланади.
Давлат туризм кумитаси рахбари хожатхоналарни куришда максимал даражада Узбекистонда ишлаб чикарилган махсулот ва бутловчи кисмлардан (сэндвич-панеллар, пластик кувурлар ва деталлар, мустахкамлаш элементлари ва бошкалар) фойдаланиш оркали тайёр махсулот таннархини арзонлаштиришни таклиф килди. Бундан ташкари, Danfo компаниясининг турли куринишдаги хожатхоналарини Узбекистонда ишлаб чикариш имкониятлари урганиб чикилади.
Комментарии 0