Спортчилардан ахмадалиев шокин ва неъматов хам сайловда катнашди — узбекистон

Спортчилардан ахмадалиев шокин ва неъматов хам сайловда катнашди — узбекистон

Спортчилардан ахмадалиев, шокин ва неъматов хам сайловда катнашди — узбекистон

Бокс буйича 2016 йилги Олимпия уйинлари кумуш медали сохиби Муроджон Ахмадалиев Чуст шахридаги (Наманган вилояти) 568-сайлов участкасида Президент сайловида овоз берди. Бокс буйича Узбекистон термаси вакили ватандошларини сайловга бориш ва фаол фукаролик позициясини намоён этишга чакирди.
Таэквандо (WTF) буйича Узбекистон термаси етакчиси Дмитрий Шокин эса пойтахтнинг Олмазор туманидаги 246-сайлов участкасида сайловда иштирок этди.
«Келажагимиз уз кулимизда, шунинг учун Узбекистон такдирига бефарк булмаган хар бир фукаро сайловда иштирок этиши лозим. Мамлакат ривожланмокда, шунинг учун хар доим узгаришлар булаверади. Узбекистон келажаги янада кучли булади, аммо, энг мухими, юртимизда бир нарса — тинчлик ва хотиржамлик узгаришсиз колишини кутиб коламан», — деди Шокин.
Самарканддаги 76-сайлов участкасида «Лохутий» ва «Гулбахор» махаллаларида истикомат килувчи 2652 киши руйхатга олинган. Улар орасида якиндагина Рио-де-Жанейрода булиб утган XV Паралимпия уйинларида дзюдо буйича олтин медални кулга киритган Уткиржон Неъматов хам бор.
«Жахон спортининг энг нуфузли мусобакасидаги муваффакиятим туфайли давлатимиз томонидан „Узбекистон ифтихори“ унвони, пул мукофоти ва замонавий автомобиль билан такдирландим, — деди Паралимпия чемпиони УзА агентлигига берган интервьюсида. — Сайлов участкаси якин булса-да, бугун бу ерга ана шу автомобилда келдим… Бу сайлов Узбекистонимизнинг буюк келажагини, юртимизнинг янада обод, хаётимизнинг фаровон булишида мухим ахамиятга эга».

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.