Судьяларнинг малака хайъатлари тугрисидаги низомга узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон

Судьяларнинг малака хайъатлари тугрисидаги низомга узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон

Судьяларнинг малака хайъатлари тугрисидаги низомга узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон

Конунчилик палатаси томонидан 2014 йил 25 февралда кабул килинган
Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъкулланган
1-модда. Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда кабул килинган 323-II-сонли карори билан тасдикланган Судьяларнинг малака хайъатлари тугрисидаги низомга (Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, №1, 23-модда; 2005 йил, №1, 18-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 7, 324-модда) узгартиш ва кушимчалар киритилиб, унинг янги тахрири тасдиклансин (илова килинади).
2-модда. Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2014 йил 23 апрелдаги 78 (6008)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 22 апрель,
УРК-368-сон
2014 йил 22 апрелдаги УРК-368-сонли Узбекистон Республикаси Конуни билан
ТАСДИКЛАНГАН
Судьяларнинг малака хайъатлари тугрисида
НИЗОМ
(янги тахрири)
1-боб. Умумий коидалар
Олдинги тахрирга каранг.
1-модда. Ушбу Низом Судлар судьяларининг олий малака хайъати (бундан буён матнда Судьяларнинг олий малака хайъати деб юритилади), Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахар судлари, шунингдек Узбекистон Республикаси Харбий суди судьялари малака хайъатларининг (бундан буён матнда куйи турувчи судьяларнинг малака хайъатлари деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
(1-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
2-модда. Судьяларнинг олий малака хайъати, судьяларнинг малака хайъатлари куйидаги масалаларни куриб чикиш учун тузилади:
(2-модданинг биринчи кисми биринчи хатбошиси Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
судьянинг интизомий жавобгарлиги;
судьянинг ваколатларини тухтатиб туриш ёки муддатидан илгари тугатиш;
судьянинг дахлсизлигини таъминлаш;
судьяга малака даражаси бериш;
халк маслахатчиларини танлаш ва уларнинг сайловини утказиш ишларини ташкил килиш;
судьялик касамёди ва судьялар одоб-ахлоки коидаларига риоя этилиши устидан назорат килиш.
Олдинги тахрирга каранг.
Судьяларнинг малака хайъатлари Узбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига (бундан буён матнда Судьялар олий кенгаши деб юритилади) унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда кумаклашади.
(2-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
3-модда. Судьяларнинг малака хайъатлари уз фаолиятини Узбекистон Республикасининг Конституцияси ва конунлари, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг карорлари, Узбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, карорлари ва фармойишлари, шунингдек ушбу Низом асосида амалга оширади.
2-боб. Судьяларнинг малака хайъатларини сайлаш тартиби, уларнинг фаолиятини ташкил этиш ва ваколатлари
4-модда. Судьяларнинг олий малака хайъати Узбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан Узбекистон Республикаси Олий суди судьялари орасидан Судьялар олий малака хайъатининг раиси, унинг уринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда беш йил муддатга сайланади.
Олдинги тахрирга каранг.
Куйи турувчи судьяларнинг малака хайъатлари тегишли судлар судьяларининг конференцияларида туманлараро, туман (шахар) судлари, худудий харбий судлар хамда тегишли юкори турувчи судларнинг судьялари орасидан судьялар малака хайъатларининг раиси, унинг уринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда беш йил муддатга сайланади.
(4-модданинг иккинчи ва учинчи кисмлари Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конунига асосан иккинчи кисм билан алмаштирилган — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
5-модда. Узбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва судьяларнинг конференцияси, агар уларда пленумни ёки конференцияни ташкил этувчи судьяларнинг камида учдан икки кисми хозир булса, судьяларнинг малака хайъатларини сайлашга ваколатлидир.
6-модда. Судьялар малака хайъатларининг сон жихатдан таркиби уларнинг иш хажмидан келиб чиккан холда белгиланади, бирок судьялар малака хайъати раиси ва унинг уринбосари билан биргаликда туккиз кишидан ортик булмаслиги керак.
7-модда. Судьяларнинг малака хайъатлари аъзолигига номзодлар Узбекистон Республикаси Олий суди Пленуми аъзолари ёки судьялар конференциясининг иштирокчилари томонидан курсатилади.
8-модда. Агар судья овоз бериш натижаларига кура овоз беришда иштирок этган судьялар овозининг ярмидан купини олган булса, у судьяларнинг малака хайъатига сайланган хисобланади.
9-модда. Судьяларнинг малака хайъатлари уз фаолияти тугрисида узини сайлаган органларга йилига камида бир марта ахборот беради.
Олдинги тахрирга каранг.
10-модда. Судьяларнинг олий малака хайъати:
1) Судьялар олий кенгашига такдим этиш учун судьяларни танлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
2) Судьялар олий кенгашига янги ваколат муддатига ёхуд бошка судьялик лавозимларига курсатилаётган номзодлар (судьялар) буйича тегишли хулосалар такдим этади;
3) судьяларни, шунингдек биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритилган хамда укиш ва стажировкани утаган шахсларни бушаб колган судьялик лавозимлари хакида Узбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайтида ахборот жойлаштириш оркали хабардор килиб боради;
4) Узбекистон Республикаси Олий судининг судьялари, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар хамда Тошкент шахар судлари раислари ва раис уринбосарларига, Узбекистон Республикаси Харбий суди раисига нисбатан шикоятлар ва такдимномаларни куриб чикади, хизмат текширувлари утказади;
5) судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги ишларни ва судьяларни маъмурий жавобгарликка тортишга розилик бериш хакидаги масалаларни куриб чикади, Узбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар хамда Тошкент шахар судлари раислари ва раис уринбосарларининг, Узбекистон Республикаси Харбий суди раисининг ваколатларини тухтатиб туриш тугрисида карорлар кабул килади;
6) тегишли судлар судьяларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш хакида хулосалар беради;
7) тегишли судлар судьяларининг судьялик касамёди ва судьялар одоб-ахлоки коидаларига риоя этиши устидан назоратни амалга оширади;
8) судьяларга малака даражалари беради.
Судьяларнинг олий малака хайъати судьялар малака хайъатларининг карорлари устидан берилган шикоятлар ва такдимномаларни куриб чикади.
Судьяларнинг олий малака хайъати конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
(10-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
11-модда. Куйи турувчи судьяларнинг малака хайъатлари:
(11-модданинг биринчи кисми биринчи хатбошиси Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
1) Судьялар олий кенгашига такдим этиш учун судьяларни танлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлашда иштирок этади;
(11-модданинг биринчи кисми 1 банди Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
2) биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш учун тавсия этилаётган шахсларнинг аризаларини ва уларга илова килинадиган материалларни кабул килишни, руйхатдан утказишни, текширишни, шунингдек уларни Судьялар олий кенгашига юборишни ташкил этади;
(11-модданинг биринчи кисми 2-банди Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
3) узларини биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш хакида ариза берган шахсларни хамда судьялик лавозимларига номзодлар таклиф этган органларни биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш рад этилганлиги ва ушбу захирадан чикарилганлиги хакида хабардор килади;
4) биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритилган хамда укиш ва стажировкани утаган шахсларни бушаб колган судьялик лавозимлари хакида хабардор килади;
Олдинги тахрирга каранг.
5) Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар хамда Тошкент шахар судлари, туманлараро, туман (шахар) судлари, шунингдек харбий судлар судьяларига нисбатан шикоятлар ва такдимномаларни куриб чикади, хизмат текширувларини утказади;
(11-модданинг биринчи кисми 5 банди Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
6) судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги ишларни ва судьяларни маъмурий жавобгарликка тортишга розилик бериш хакидаги масалаларни куриб чикади, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар хамда Тошкент шахар судлари, туманлараро, туман (шахар) судлари, шунингдек харбий судлар судьяларининг ваколатларини тухтатиб туриш тугрисида карорлар кабул килади;
(11-модданинг биринчи кисми 6 банди Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
7) тегишли судлар судьяларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш хакида хулосалар беради;
8) тегишли судлар судьяларининг судьялик касамёди ва судьялар одоб-ахлоки коидаларига риоя этиши устидан назоратни амалга оширади;
9) халк маслахатчиларини танлаш ва уларнинг сайловини утказиш хамда уларни укитиш ишларини ташкил этади.
Олдинги тахрирга каранг.
Куйи турувчи судьяларнинг малака хайъатлари конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
12-модда. Судьялар малака хайъатининг раиси:
судьяларнинг малака хайъати фаолиятига рахбарликни амалга оширади ва унинг зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгар булади;
таклифлар, аризалар ва шикоятларни кабул килиш хамда руйхатдан утказишга, биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш учун тавсия этилаётган шахсларга ёки янги ваколат муддатига ёхуд бошка судьялик лавозимларига курсатилаётган судьяларга доир такдим этилган материалларнинг туликлиги ва тугрилиги текширилишига доир ишларни ташкил этади;
судьялар малака хайъатининг мажлисларини чакиради, уларга тайёргарлик курилишини таъминлайди ва уларда раислик килади;
судьяларнинг малака хайъати куриб чикиши учун унинг ваколатига тааллукли масалаларни киритади;
судьялар малака хайъатининг раиси уринбосари ва аъзолари уртасида вазифаларни таксимлайди;
фукароларни кабул килишни амалга оширади хамда судьяларнинг харакатлари (харакатсизлиги) устидан тушган шикоятларни куриб чикиш ишларини ташкил этади;
судьялик касамёди ва судьялар одоб-ахлоки коидаларига риоя этилиши устидан назорат амалга оширилишига доир ишларни ташкил этади;
судья томонидан йул куйилган коидабузарликлар хакидаги хабарлар юзасидан хизмат текширувларини утказиш тугрисида фармойишлар кабул килади, мазкур текширувларни утказиш режасини ва текширувлар натижаларига доир хулосаларни тасдиклайди;
Олдинги тахрирга каранг.
Судьялар олий кенгашига судьялар малака хайъатининг фаолияти тугрисида хисоботлар такдим этади.
(12-модданинг биринчи кисми унинчи хатбошиси Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Судьялар малака хайъатининг раиси конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
Судьялар малака хайъатининг раиси булмаган такдирда раиснинг вазифасини унинг уринбосари амалга оширади, уринбосар булмаган такдирда эса, судьяларнинг малака хайъатига рахбарлик килиш судьялар тегишли малака хайъатининг карорига кура вактинча судьялар малака хайъати аъзоларидан бирининг зиммасига юклатилади.
13-модда. Судьялар малака хайъатининг котиби тегишли суд раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Судьялар малака хайъатининг котиби:
судьялар малака хайъатлари фаолиятини ташкилий-техник жихатдан таъминлашни, таклифлар, аризалар ва шикоятларни кабул килиш хамда руйхатдан утказишни, биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш учун тавсия этилаётган шахсларга, шунингдек янги ваколат муддатига ёхуд бошка судьялик лавозимларига курсатилаётган судьяларга доир такдим этилган материалларнинг туликлиги ва тугрилигини текширишни амалга оширади;
судья кадрларнинг статистик ва шахсий хисобини юритади;
судьяларнинг малака хайъатини зарур ахборот-тахлил материали билан таъминлайди;
судьялар малака хайъатининг мажлислари баённомасини юритади.
Судьялар малака хайъатининг котиби конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
Олдинги тахрирга каранг.
14-модда. Судьялар малака хайъатларининг раислари (уларнинг вазифаларини вактинча бажариб турган шахслар) ва котиблари Судьялар олий кенгашига юбориладиган судья кадрларга доир материалларнинг туликлиги ва тугрилиги учун уз ваколатлари доирасида шахсан жавобгар булади.
(14-модданинг матни Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
15-модда. Судьялар малака хайъатларининг мажлислари заруриятга караб утказилади.
Судьялар малака хайъатининг мажлиси хайъат аъзоларининг камида ярми иштирок этган такдирда ваколатлидир.
Судьялар малака хайъатининг мажлисини тайёрлаш судьялар малака хайъатининг раиси ёки унинг уринбосари, улар булмаган такдирда эса, судьяларнинг тегишли малака хайъати раиси вазифаларини бажариш вактинчалик зиммасига юклатилган судьялар малака хайъатининг аъзоси томонидан таъминланади.
Судьялар малака хайъатининг мажлиси тегишли ариза (материаллар), такдимнома ёки судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги иш судьялар малака хайъатига келиб тушган кундан эътиборан бир ой муддат ичида утказилиши керак.
Судьялар малака хайъатининг раиси мажлис утказиладиган жой ва вактни белгилайди, куриладиган масалага алокадор булган шахслар бу хакда олдиндан хабардор килинади.
Судьяларнинг малака хайъатлари уз ваколатларини амалга ошириш учун зарур булган ахборотни судларнинг, бошка давлат органларининг, шунингдек жамоат бирлашмаларининг рахбарларидан, мансабдор шахслар ва фукаролардан талаб килиб олиш хукукига эга.
16-модда. Судьялар малака хайъатининг мажлисига раислик килувчи белгиланган вактда мажлисни очади, кандай масалалар курилишини ва судьялар малака хайъатининг таркибини эълон килади.
Судьялар малака хайъатининг мажлисида иштирок этаётган судьялар малака хайъатининг аъзоси узини узи рад этиши мумкин, мажлисда масаласи курилиши керак булган судья ёки номзод эса судьялар малака хайъатининг аъзоларини рад этишга хакли.
Узини узи рад этиш ёки судьялар малака хайъатининг аъзосини рад этиш масаласи ёпик маслахатлашувда хал килинади.
Масалаларни куриб чикиш раислик килувчининг ёки судьялар малака хайъатининг такдим этилган хужжатлар ва материалларни олдиндан урганиб чиккан аъзоларидан бирининг маърузаси билан бошланади.
Судьялар малака хайъатининг ваколатларига тааллукли ва хал этилиши лозим булган масалаларнинг узига хос хусусиятларига караб, бундай хайъат мажлисига таклиф килинган шахслар эшитилади, зарур хужжатлар ва материаллар урганилади, шундан сунг судьяларнинг малака хайъати хулоса беради ёки тегишли карор кабул килади. Судьялар малака хайъатининг мажлисида баённома юритилади, у раислик килувчи ва судьялар малака хайъатининг котиби томонидан имзоланади.
17-модда. Судьяларнинг малака хайъати судьяни маъмурий жавобгарликка тортиш учун розилик бериш тугрисидаги, унинг интизомий жавобгарлиги хакидаги, ваколатларини тухтатиб туриш тугрисидаги, судьяларга малака даражаси бериш хакидаги масалалар курилганда карор кабул килади, бошка масалалар курилганда эса хулоса беради.
18-модда. Судьялар малака хайъатининг карори ёки хулосаси унинг мажлисда иштирок этган аъзоларининг купчилик овози билан ёпик маслахатлашувда кабул килинади, чикарилган хулоса баён этилиб, мазкур аъзолар томонидан имзоланади хамда укиб эшиттирилади.
Судьялар малака хайъатининг аъзоси иш буйича кабул килинган карорга ёки хулосага рози булмаган такдирда судьялар малака хайъатининг карорини ёки хулосасини имзолайди хамда узининг алохида фикрини ёзма шаклда баён этади, ушбу фикр мажлис баённомасига кушиб куйилади.
19-модда. Судьялар малака хайъатининг карорида ёки хулосасида куйидагилар курсатилган булиши керак:
судьялар малака хайъатининг номи, таркиби, судьялар малака хайъатининг мажлиси утказилган жой ва вакт;
интизомий жавобгарлиги хакида иш ёки материал курилаётган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
такдимнома киритган ёки судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисида иш кузгатган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
иш холатлари;
судьянинг тушунтиришлари ва унинг шахсини тавсифловчи маълумотлар;
кабул килинган карорнинг ёки хулосанинг далиллар курсатилган асоси;
интизомий жазо чораси ёки интизомий жавобгарлик тугрисидаги ишни тугатиш асослари;
карор ёки хулоса устидан шикоят килиш тартиби ва муддатлари.
Олдинги тахрирга каранг.
20-модда. Судьялар олий малака хайъатининг, карорлари ва хулосалари манфаатдор шахсларнинг шикоятига ёки такдимномасига кура улар томонидан кайта куриб чикилиши мумкин.
(20-модданинг биринчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
Узига нисбатан карор кабул килинган ёки хулоса берилган судья томонидан, шунингдек такдимнома киритган ёки судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисида иш кузгатган шахс томонидан куйи турувчи судьялар малака хайъатларининг карорлари ва хулосалари устидан Судьяларнинг олий малака хайъатига шикоят килиниши мумкин.
(20-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
Судьялар малака хайъатларининг карорлари ёки хулосалари узига нисбатан карор кабул килинган ёки хулоса берилган судьяга, шунингдек Судьялар олий кенгашига уч кунлик муддатда юборилади.
(20-модданинг учинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Судьялар малака хайъатининг карорини ёки хулосасини кайта куриб чикиш хакидаги шикоят ёки такдимнома карор кабул килинган ёки хулоса чикарилган кундан эътиборан ун кун ичида карорни кабул килган ёки хулосани чикарган судьяларнинг малака хайъати оркали берилади.
Олдинги тахрирга каранг.
Куйи турувчи судьялар малака хайъатининг кабул килинган карорини кайта куриб чикиш хакидаги шикоят ёки такдимнома тушиши билан судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги иш материаллари манфаатдор шахслар хабардор килинган холда беш кунлик муддатда Судьяларнинг олий малака хайъатига юборилиши керак.
(20-модданинг бешинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
21-модда. Судьяларнинг олий малака хайъати судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги ишни ёхуд шикоят ёки такдимнома билан келиб тушган материални бир ой муддат ичида куриб чикади.
Судьяларнинг олий малака хайъати:
карорни ёки хулосани узгаришсиз, шикоятни ёки такдимномани каноатлантирмасдан колдиришга;
карорни ёки хулосани бекор килишга ва материални янгидан куриб чикиш учун юборишга;
карорни ёки хулосани бекор килишга ва материални уз иш юритувига олишга;
карорни бекор килишга ва судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги ишни тугатишга;
карорни узгартиришга ва судьяга бошка интизомий жазо чораси куллашга хаклидир.
Олдинги тахрирга каранг.
Судьялар олий малака хайъатининг карорлари ёки хулосалари Узбекистон Республикаси Олий суди раисига, куйи судларнинг судьяларига тааллукли масалалар буйича эса, судьяларнинг тегишли малака хайъатларига юборилади.
(21-модданинг учинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
3-боб. Судьялар малака хайъатларининг биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасини шакллантиришдаги иштироки
Олдинги тахрирга каранг.
22-модда. Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасини шакллантириш ишлари Судьялар олий кенгаши томонидан судьяларнинг малака хайъатлари кумагида адлия, прокуратура, суд ва ички ишлар органлари, шунингдек фукаролар иштирокида амалга оширилади.
(22-модданинг матни Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
23-модда. Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига уттиз ёшдан кичик булмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги буйича, авваламбор, хукукни мухофаза килувчи органларда камида беш йиллик иш стажига эга булган Узбекистон Республикаси фукаролари киритилиши мумкин.
Олдинги тахрирга каранг.
24-модда. Адлия, прокуратура, суд, ички ишлар органларининг Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар булинмалари уз ходимлари орасидан биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш учун номзодларга доир таклифлар ва зарур материалларни куйи турувчи судьяларнинг малака хайъатларига йилнинг хар чорагида алохида-алохида юборади.
(24-модданинг биринчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
Уз ходимлари орасидан биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш учун номзодлар буйича таклифлар ва зарур материаллар судьяларнинг тегишли малака хайъатларига Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги томонидан юборилиши мумкин.
(24-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритилиш истагини билдирган Узбекистон Республикаси фукаролари Судьялар олий кенгашига бевосита ёхуд судьяларнинг тегишли малака хайъати оркали ариза билан мурожаат килиши мумкин.
(24-модданинг учинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш хакидаги аризага номзод томонидан уз кули билан тулдирилган кадрларни хисобга олиш буйича шахсий варакаси ва таржимаи хол, фотосуратлар, паспортнинг кучирма нусхаси ва бахолар тугрисидаги маълумотлар илова килинган олий юридик маълумот тугрисидаги дипломнинг нотариал тартибда тасдикланган кучирма нусхаси, мехнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдикланган кучирма, соглигининг холати тугрисидаги маълумотнома, иш жойидан маълумотнома-тавсифнома, ташкилот номидан тавсиянома, фикрномалар (камида уч кишиники) илова килинади.
Адлия, прокуратура, суд ва ички ишлар органлари томонидан такдим этилган биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодларга доир материалларга кушимча равишда идоравий инспекциянинг ёки кадрлар булимининг номзоднинг обру-эътибори, хизматига оид рагбатлантирилишлар, интизомий жазолар хакидаги маълумотномаси хамда номзоднинг касбий, ишчанлик ва шахсий фазилатларини тавсифловчи бошка маълумотлар, мазкур органлар рахбарининг номзод судьялик лавозимига муносиблиги хакидаги хулосаси илова килинади.
Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш учун номзодлар буйича таклифлар бевосита тегишли судларнинг раислари, адлия, прокуратура ва ички ишлар органлари республика ёки худудий булинмаларининг рахбарлари томонидан имзоланади.
Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш хакида ушбу Низом талабларига риоя этилган холда берилган таклифни (материални) ёки аризани кабул килишни рад этишга йул куйилмайди.
Олдинги тахрирга каранг.
25-модда. Судьяларнинг малака хайъатлари бир ойлик муддатда номзодларга тааллукли таклифлар ва аризалар буйича такдим этилган материалларни, хукукни мухофаза килувчи органларнинг номзодлар хусусида хулосаларини умумлаштиради, биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш учун тавсия этилаётган шахсларнинг руйхатларини шакллантиради хамда мазкур руйхатларни тегишли материалларни илова килган холда Судьялар олий кенгашига юборади.
(25-модданинг матни Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
26-модда. Шахсларни биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш тартиби «Узбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конуни ва Узбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Регламенти билан тартибга солинади.
(26-модданинг биринчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритилган шахсларнинг руйхатлари номзодларнинг укиши ва стажировкасини ташкил этиш учун Судьялар олий кенгаши томонидан Узбекистон Республикаси Олий судига юборилади;
(26-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Шахсларнинг биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритилганлиги тугрисидаги ахборот белгиланган тартибда номзодларга ва манфаатдор органларга етказилади.
Олдинги тахрирга каранг.
Шахсни биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш рад килинган такдирда, унга тааллукли материаллар кейинчалик бу хакда ариза берган шахсни ва манфаатдор органларни хабардор килиш учун Судьялар олий кенгаши томонидан судьяларнинг тегишли малака хайъатига кайтарилади.
(26-модданинг туртинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
27-модда. Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритилган шахслар Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида (бундан буён матнда Юристлар малакасини ошириш маркази деб юритилади) укитилади, шунингдек Узбекистон Республикасининг тегишли судларида стажировкадан утади.
Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасида турган шахслар Юристлар малакасини ошириш марказида укиш, шунингдек тегишли судларда стажировкадан утиш даврида мехнат вазифаларини бажаришдан асосий иш жойидаги уртача ойлик иш хаки саклаб колинган холда озод этилади.
Олдинги тахрирга каранг.
Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасида турган шахсга укиш ва стажировка натижаларига кура Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан сертификат берилади, Судьялар олий кенгашига, Узбекистон Республикаси Олий судига эса номзоднинг назарий ва амалий жихатдан тайёрлиги хакида хулоса такдим этилади.
(27-модданинг учинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасида турган шахснинг стажировкани уташи учун масъул булган рахбар томонидан Юристлар малакасини ошириш марказига хулоса берилади.
Олдинги тахрирга каранг.
Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасида турган шахснинг укиши ва стажировкаси, шунингдек уни хар томонлама урганиш якунлари буйича Узбекистон Республикаси Олий суди шахсни биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасидан чикариш тугрисида Судьялар олий кенгашига таклифлар киритиши мумкин.
(27-модданинг бешинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
Укиш ва стажировкадан утиш тартиби ва муддатлари Узбекистон Республикаси Олий суди томонидан Юристлар малакасини ошириш маркази билан биргаликда белгиланади.
(27-модданинг олтинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
28-модда. Судьяларнинг малака хайъатлари биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодларнинг тайёргарлигини доимий асосда мониторинг килиб боради, уларнинг малакасини оширишга каратилган семинарлар ва бошка тадбирлар утказади.
Олдинги тахрирга каранг.
Адлия, прокуратура, суд ва ички ишлар органлари номзоднинг шаъни ва кадр-кимматига путур етказадиган ножуя хатти-харакатлари, шунингдек номзод ва унинг якин кариндошлари тугрисидаги маълумотлар узгарганлиги хакида судьяларнинг малака хайъатларига кейинчалик Судьялар олий кенгашини бу хакда хабардор килиш учун уз вактида ахборот беради.
(28-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
29-модда. Судьяларнинг малака хайъатлари бушаб колган судьялик лавозимлари тугрисида биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасида турган шахсларни Судьялар олий кенгашининг топширигига кура хабардор килиб боради.
(29-модданинг биринчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасида турган шахс бушаб колган судьялик лавозимларини эгаллаш учун утказиладиган танловда иштирок этиши тугрисида бевосита ёки судьяларнинг малака хайъатлари оркали Судьялар олий кенгашига ариза беради.
(29-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
30-модда. Биринчи марта судьялик лавозимига тайинланадиган номзодни курсатиш тартиби «Узбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конуни билан белгиланади.
(30-модданинг матни Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
4-боб. Судьяларни янги ваколат муддатига ва бошка судьялик лавозимларига курсатиш
Олдинги тахрирга каранг.
31-модда. Судьяларнинг олий малака хайъати судьяларни янги ваколат муддатига ва бошка судьялик лавозимларига курсатиш ишларини Судьялар олий кенгаши билан биргаликда ташкил этади.
(31-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
32-модда. Судьялар ваколат муддати тугашидан камида олти ой олдин янги ваколат муддатига курсатилиш ёхуд курсатилишдан воз кечиш тугрисидаги аризалар ва зарур хужжатларни бевосита ёки судьяларнинг тегишли малака хайъати оркали Судьялар олий кенгашига беради.
Бошка судьялик лавозимларига уз номзодини курсатиш истагини билдирган судьялар аризалар ва зарур хужжатларни бевосита ёки судьяларнинг тегишли малака хайъати оркали Судьялар олий кенгашига беради.
Илгари судья булиб ишлаган шахсларни судьялик лавозимларига курсатиш судьяларни янги ваколат муддатига ва бошка судьялик лавозимларига курсатиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Судьяларнинг тегишли малака хайъати судьялик лавозимига тавсия этилаётган номзод буйича Судьялар олий кенгашига хулоса такдим этади.
(32-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
33-модда. Судьяларнинг олий малака хайъати Судьялар олий кенгаши билан биргаликда янги ваколат муддатига ёки бошка судьялик лавозимларига курсатилган судьяларнинг касбий, ишчанлик ва шахсий фазилатлари даражасини урганиш буйича кенг куламли чора-тадбирларни амалга оширади.
Судьялар олий кенгашининг такдимномасига кура Судьяларнинг олий малака хайъати юкори курсаткичларга эга булган судьяларни юкори турувчи судьялик лавозимларига тайёрлаш максадида алохида дастур буйича судьяларнинг малакасини оширишни, уларни укитишни ва уларнинг стажировкадан утишини таъминлайди.
(33-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
34-модда. Судьяларни янги ваколат муддатига ёки бошка судьялик лавозимларига курсатиш масалалари Судьялар олий кенгашининг Судьяларнинг олий малака хайъати билан кушма мажлисларида куриб чикилади. Янги ваколат муддатига ёки бошка судьялик лавозимларига курсатилаётган судьялар хусусида такдим этилган материаллар кушма мажлис давомида урганиб чикилади, сухбат утказилади ва тегишли хулоса кабул килинади.
(34-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
35-модда. Кушма мажлислар янги ваколат муддатига ёки бошка судьялик лавозимларига курсатилаётган судьяларга тааллукли материаллар тайёр булишига караб утказилади.
Кушма мажлис Судьялар олий кенгаши ва Судьяларнинг олий малака хайъати аъзоларининг купчилиги иштирок этганда ваколатли хисобланади.
Судьялар олий кенгашининг ва Судьялар олий малака хайъатининг кушма мажлисда иштирок этаётган аъзолари биттадан овозга эга булади.
Кушма мажлис карори мажлис иштирокчиларининг оддий купчилик овози билан кабул килинади. Раислик килувчи охирида овоз беради. Овозлар тенг булиб колганида раислик килувчининг овози хал килувчи булади.
Овоз бериш чогида Судьялар олий кенгашининг ва Судьялар олий малака хайъатининг кушма мажлисда иштирок этаётган аъзоларидан ташкари бошка шахсларнинг хозир булишига йул куйилмайди.
(35-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
5-боб. Судьяларга малака даражалари бериш тартиби
36-модда. Судьяларга малака даражалари судьяларнинг сифат таркибини яхшилаш, уларнинг касбий малакасини бахолаш ва касбий малакасини оширишни рагбатлантириш, одил судловни амалга ошириш борасидаги масъулиятини ошириш максадида «Судлар тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунига мувофик ва Судьяларнинг малака даражалари тугрисидаги низом асосида берилади.
Олдинги тахрирга каранг.
37-модда. Малака даражалари Судьяларнинг олий малака хайъати томонидан:
Узбекистон Республикаси Олий судининг судьяларига, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар хамда Тошкент шахар судларининг раислари ва раис уринбосарларига, Узбекистон Республикаси Харбий судининг раисига нисбатан — Узбекистон Республикаси Олий суди раисининг такдимномасига кура;
Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар хамда Тошкент шахар судларининг, туманлараро, туман (шахар) судларининг судьяларига нисбатан — тегишли судьялар малака хайъатининг Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар хамда Тошкент шахар судларининг раислари такдимномалари асосида кабул килинган хулосасига кура;
Узбекистон Республикаси Харбий судининг, худудий харбий судларнинг судьяларига нисбатан — Узбекистон Республикаси Харбий суди судьялари малака хайъатининг Узбекистон Республикаси Харбий суди раисининг такдимномаси асосида кабул килинган хулосасига кура берилади.
(37-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
38-модда. Биринчи марта судьялик лавозимига тайинланган (сайланган) шахсларга малака даражаси бериш тугрисидаги масала улар иш фаолиятининг дастлабки уч ойи ичида куриб чикилади.
Судьяларга навбатдаги малака даражаси бериш судьянинг аввал берилган малака даражасида булиш муддати тугаган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай амалга оширилади.
Судьяга малака даражаси бериш унинг аввал берилган малака даражасида булиш муддатининг ярми утганидан кейин муддатидан олдин амалга оширилиши мумкин.
39-модда. Малака даражаси бериш тугрисидаги масала куриб чикилишидан камида бир ой олдин тегишли суд раиси томонидан судьяга, унинг касбий фаолиятига, ишчанлик ва шахсий сифатларига бахо берилган тавсифнома, шунингдек унинг иши хакида маълумотнома тузилади.
Тегишли суднинг раиси судьяга малака даражаси бериш тугрисидаги такдимномани судьяларнинг малака хайъатига юборишдан олдин судьяни тавсифнома ва унинг иши хакидаги маълумотнома билан таништириши лозим.
Судья малака даражаси бериш тугрисидаги масала куриб чикиладиган жой ва вакт хакида судьялар малака хайъатининг мажлиси утказилишидан камида икки хафта олдин судьяларнинг малака хайъати томонидан хабардор килиниши керак.
40-модда. Малака даражаси бериш, коида тарикасида, малака даражаси бериш тугрисидаги такдимнома келиб тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда судьянинг хозирлигида утказилади.
41-модда. Судьяга малака даражаси бериш тугрисидаги масалани куриб чикиш раислик килувчининг ёки судьялар малака хайъатининг такдим этилган хужжатлар ва материалларни олдиндан урганиб чикишни амалга оширган аъзоларидан бирининг маърузаси билан бошланади. Шундан сунг судьянинг, зарурат булганда эса, малака даражаси бериш тугрисида такдимнома юборган мансабдор шахс эшитилади.
42-модда. Судьялар малака хайъати судьянинг касбий билимлари даражасига, ишчанлик сифатларига, иш стажи ва тажрибасига, эгаллаб турган лавозимига караб куйидаги хулосалардан бирини беради:
судьяга такдимномада курсатилган малака даражаси бериш мумкинлиги тугрисида;
судьяга юкорирок малака даражаси бериш мумкинлиги хакида;
судьяни унга илгари берилган малака даражасида колдириш тугрисида.
Олдинги тахрирга каранг.
Куйи турувчи судьялар малака хайъатининг судьяларга малака даражалари бериш масалаларига доир хулосаси барча зарур материаллар билан бирга уч кунлик муддатда Судьяларнинг олий малака хайъатига юборилади.
(42-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
43-модда. Судьяларнинг олий малака хайъати судьяга малака даражаси бериш тугрисидаги масалани зарур материаллар келиб тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда куриб чикади.
Судья малака даражаси бериш тугрисидаги масалани куриб чикиш жойи ва вакти хакида олдиндан хабардор килинади.
44-модда. Судьяларнинг олий малака хайъати судьяга малака даражаси бериш тугрисидаги масалани куриб чикиш натижаларига кура куйидаги карорлардан бирини кабул килади:
судьяга такдимномада ва судьялар малака хайъатининг хулосасида курсатилган малака даражаси бериш тугрисида;
судьяга юкорирок малака даражаси бериш хакида;
судьяни унга илгари берилган малака даражасида колдириш тугрисида.
Судьялар олий малака хайъатининг судьяларга малака даражаси бериш масалалари буйича карори судьяларнинг тегишли малака хайъатига юборилади.
Олдинги тахрирга каранг.
(45-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конунига асосан уз кучини йукотган — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
46-модда. Судьялар олий малака хайъатининг судьяга малака даражаси бериш тугрисидаги карори Узбекистон Республикаси Олий судининг матбуот органларида эълон килинади, шунингдек судьянинг мехнат дафтарчасига тегишли ёзув киритилиб, шахсий ишига кушиб куйилади.
(46-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
6-боб. Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги ишларни куриб чикиш тартиби
47-модда. «Судлар тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунининг 73-моддасига мувофик, судья куйидаги холларда факат судьялар малака хайъатининг карорига кура интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин:
одил судловни амалга ошириш чогида конунийликни бузганлиги учун;
суд ишини ташкил этишдаги бепарволиги ёки интизомсизлиги окибатида йул куйган камчиликлари учун, шунингдек судьялик шаъни ва кадр-кимматига дог туширадиган хамда суднинг обрусини туширадиган килмиш содир этганлиги учун;
судьялар одоб-ахлоки коидаларини бузганлиги учун.
Олдинги тахрирга каранг.
(47-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конунига асосан чикарилган — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Суд карори бекор килинишининг ёки узгартирилишининг узи ушбу карорни чикаришда иштирок этган судьянинг, агар у атайлаб конунни бузмаган булса ёхуд жиддий окибатларга олиб келган виждонсизликка йул куймаган булса, жавобгарлигига сабаб булмайди.
Олдинги тахрирга каранг.
48-модда. Судьяларнинг олий малака хайъати:
Узбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг;
Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар хамда Тошкент шахар судлари раислари ва раис уринбосарларининг;
Узбекистон Республикаси Харбий суди раисининг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги ишларни куриб чикади.
Куйи турувчи судьяларнинг малака хайъатлари судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги ишларни уз ваколатлари доирасида куриб чикади.
(48-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
49-модда. Узбекистон Республикаси Олий судининг раиси Узбекистон Республикаси судлари судьяларига нисбатан судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисида иш кузгатиш хукукига эга.
(49-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
50-модда. Олий суднинг раиси судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисида иш кузгатиш хакида карор чикаради, унда судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисида иш кузгатишнинг асослари курсатилиши керак.
(50-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
Судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисида иш кузгатган Узбекистон Республикаси Олий суди раиси судьяни жавобгарликка тортиш асосларига тааллукли маълумотларни олдиндан текширади ва ундан ёзма шаклда тушунтириш талаб килади.
(50-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Узига нисбатан интизомий жавобгарлик тугрисида иш кузгатилган судья иш материаллари билан улар судьяларнинг малака хайъатига юборилгунига кадар таништирилиши керак. Бунда судья кушимча тушунтиришлар такдим этишга ёхуд кушимча текширув утказиш тугрисида илтимоснома беришга хакли.
Судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисида иш кузгатиш хакидаги карор зарур материаллар билан бирга судьяларнинг тегишли малака хайъатига куриб чикиш учун юборилади.
Олдинги тахрирга каранг.
51-модда. Судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисида иш кузгатиш хакидаги карор ишни судьяларнинг малака хайъатида куриб чикиш бошлангунига кадар чакириб олиниши мумкин.
(51-модданинг биринчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Узига нисбатан интизомий жавобгарлик тугрисида иш кузгатиш хакидаги карор чакириб олинаётган судья ишнинг судьяларнинг малака хайъати томонидан мазмунан куриб чикилишини талаб килишга хакли.
52-модда. Судья ножуя хатти-харакат килганлиги аникланган кундан эътиборан хизмат текширувларига кетган вактни, судьянинг узрли сабабларга кура ишда булмаган вактини хамда судьяларнинг малака хайъатида судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги ишни куриб чикишга кетган вактни хисобламаганда, кечи билан бир ой ичида, аммо ножуя хатти-харакат содир этилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай интизомий жазога тортилиши мумкин.
53-модда. Зарурат булганда, судьяни интизомий жавобгарликка тортиш асослари судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги ишни куриб чикиш бошлангунига кадар кушимча текширув утказилади, бундай текширувни судьялар малака хайъатининг раиси судьялар малака хайъатининг аъзоларидан бирига топширади. Бунда кушимча хужжатлар ва материалларни, шунингдек куриб чикишда судья конун бузилишига йул куйган суд ишларини талаб килиб олишга йул куйилади.
54-модда. Судьяларнинг малака хайъати судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги ишни куриб чикиш натижалари буйича судьяга нисбатан куйидаги карорлардан бирини чикариши мумкин:
интизомий жазо бериш тугрисида;
судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги ишни тугатиш хакида;
Олдинги тахрирга каранг.
судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш хакида такдимнома киритиш тугрисидаги масалани куриб чикиш учун Судьялар олий кенгашига судьянинг интизомий жавобгарлиги хакидаги иш материалларини юбориш тугрисида.
(54-модданинг биринчи кисми туртинчи хатбошиси Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги тахрирга каранг.
Агар Судьялар олий кенгаши судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш учун асослар топмаса, судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги иш судьяларнинг малака хайъатига кайтарилади ва иш юритиш кайта тикланади. Дастлабки карор чикарилган пайтдан то материаллар кайтарилгунига кадар утган вакт судьяни интизомий жавобгарликка тортиш муддатига кирмайди.
(54-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
55-модда. Судьяларнинг малака хайъати интизомий жавобгарликка тортилган судьяга куйидаги интизомий жазолардан бирини куллаши мумкин:
хайфсан;
уртача ойлик иш хакининг уттиз фоизидан ортик булмаган микдорда жарима.
Интизомий жазо чораси кулланилаётганида коидабузарликнинг хусусияти ва окибатлари, ножуя хатти-харакатнинг огир-енгиллиги, судьянинг шахси, айбдорлик даражаси инобатга олинади.
56-модда. Судьяларнинг малака хайъати судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги ишни куйидаги асосларга кура тугатади:
судья интизомий жавобгарликка асоссиз тортилган булса;
судьяни интизомий жавобгарликка тортишнинг ушбу Низомнинг 52-моддасида назарда тутилган муддатлари утказиб юборилган булса;
судьянинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги иш материалларини судьяларнинг малака хайъати мажлисида куриб чикиш билангина чегараланиш лозим топилган холларда интизомий жазо чорасини куллаш максадга мувофик булмаса.
7-боб. Судьянинг ваколатларини тухтатиб туриш ва муддатидан илгари тугатиш тартиби
Олдинги тахрирга каранг.
57-модда. «Судлар тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунининг 71-моддасига мувофик, судьянинг ваколатлари куйидаги холларда Судьялар олий кенгашининг такдимномасига кура судьяларнинг тегишли малака хайъати карори билан тухтатиб турилиши мумкин, агар:
(57-модданинг биринчи кисми биринчи хатбошиси Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
судья уз лавозимига зид фаолият билан шугулланаётган булса;
судья тиббий йусиндаги мажбурлов чораларига тортилган булса;
судья суд карори билан бедарак йуколган деб топилган булса.
Судьяларнинг малака хайъати судьянинг ваколатларини тухтатиб туришга сабаб булган асослар бекор булгунига кадар унинг ваколатларини тухтатиб туради, ушбу асослар бекор булганидан кейин эса судьянинг ваколатлари тухтатиб турилишини олиб ташлайди.
Олдинги тахрирга каранг.
58-модда. «Судлар тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунининг 72-моддасида назарда тутилган асосларга кура:
Узбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ваколатлари — Узбекистон Республикаси Президентининг такдимномасига кура Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан;
вилоятлар ва Тошкент шахар судлари раисининг ва раис уринбосарининг, Узбекистон Республикаси Харбий суди раисининг ваколатлари — Судьялар олий кенгашининг такдимномасига биноан Узбекистон Республикаси Президенти томонидан;
харбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шахар судлари судьясининг, туманлараро, туман (шахар) судлари раисининг ва судьясининг ваколатлари — Узбекистон Республикаси Президенти билан келишилган холда Судьялар олий кенгаши томонидан;
Коракалпогистон Республикаси судлари судьясининг ваколатлари — Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгеси Раисининг Судьялар олий кенгашининг хулосасига асосан киритиладиган такдимномасига биноан Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгеси томонидан муддатидан илгари тугатилади.
(58-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Судьянинг ваколатлари куйидаги холларда муддатидан илгари тугатилади:
1) судьянинг касамёдини бузган такдирда;
2) ёзма ариза берган такдирда;
3) судьяларнинг тегишли малака хайъати томонидан огохлантириш килинганидан ёки уз ваколатлари тухтатиб турилганидан кейин у судья лавозимига зид фаолият билан шугулланишни давом эттираверган такдирда;
4) белгиланган тартибда муомалага лаёкатсиз ёки муомала лаёкати чекланган деб топилган такдирда;
5) Узбекистон Республикаси фукаролигини йукотган такдирда;
6) унга нисбатан суднинг айблов хукми конуний кучга кирган такдирда;
Олдинги тахрирга каранг.
7) вафот этганда ёки суднинг карори билан вафот этган деб эълон килинган такдирда;
(58-модданинг иккинчи кисми 7-банди Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
8) соглигининг холатига ёки бошка узрли сабабларга кура узок вакт мобайнида судьялик вазифасини бажаришга кодир булмай колган такдирда.
Олдинги тахрирга каранг.
9) суд раисининг ваколат муддати тугаши муносабати билан, агар у бошка судьялик лавозимига утишга розилик бермаса;
(58-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конунига асосан 9-банд билан тулдирилган — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Судьянинг ваколатларини ушбу модда иккинчи кисмининг 1, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган холларда судьяларнинг тегишли малака хайъати карори асосида муддатидан илгари тугатишга йул куйилади.
Судья конун хужжатларида белгиланган тартибда судьялар малака хайъатининг карори устидан шикоят килишга хакли.
Халк маслахатчиларининг ваколатлари ушбу модданинг иккинчи кисмида курсатилган асослар буйича муддатидан илгари тугатилади, бундан ушбу модда иккинчи кисмининг 1 ва 3-бандларида курсатилган асослар мустасно.
Олдинги тахрирга каранг.
59-модда. Судьялар олий кенгашининг судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тугрисидаги масала буйича такдимномалари судьяларнинг тегишли малака хайъатлари томонидан куриб чикилади.
(59-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
60-модда. Судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш хакидаги такдимномалар ва материаллар:
Олдинги тахрирга каранг.
Узбекистон Республикаси Олий судининг судьяларига, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар хамда Тошкент шахар судларининг раислари ва раис уринбосарларига, шунингдек Узбекистон Республикаси Харбий судининг раисига нисбатан — Судьяларнинг олий малака хайъатига;
(60-модданинг иккинчи хатбошиси Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
бошка судларнинг судьяларига нисбатан — судьяларнинг тегишли малака хайъатларига юборилади.
61-модда. Судьяларнинг малака хайъати судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш хакидаги масалани куриб чикиб, судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатишга розилик бериш ёки розилик бермаслик тугрисида хулоса беради.
Олдинги тахрирга каранг.
Судьялар малака хайъатининг хулосаси беш кундан кечиктирмай Судьялар олий кенгашига юборилади.
(61-модданинг иккинчи кисми Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
8-боб. Халк маслахатчилари сайловини ташкил этиш
62-модда. Хар бир суд учун халк маслахатчиларининг сони жиноят ишлари буйича судлар ва харбий судлар судьяларининг тегишли малака хайъатлари томонидан белгиланади.
63-модда. Халк маслахатчилари сайлови жиноят ишлари буйича судлар ва харбий судлар судьяларининг тегишли малака хайъати томонидан туманлар (шахарлар) хокимлари ва фукароларнинг узини узи бошкариш органлари билан, харбий кисмларда эса, харбий кисмлар кумондонлиги билан хамкорликда ташкил этилади.
64-модда. Жиноят ишлари буйича судлар ва харбий судлар судьяларининг малака хайъати:
халк маслахатчилари сайловини утказиш жараёни устидан назоратни амалга оширади;
халк маслахатчилари сайловини утказиш масалаларига доир аризалар ва шикоятларни куриб чикади;
халк маслахатчилари сайлови якунларини чикаради;
сайланган халк маслахатчиларининг руйхатини тузади ва тасдиклайди;
сайланган халк маслахатчиларига тегишли гувохномалар беради;
халк маслахатчиларини укитишни ташкил этади.
Жиноят ишлари буйича судлар ва харбий судлар судьяларининг малака хайъати халк маслахатчиларини танлаш хамда уларнинг сайловини утказиш билан боглик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
65-модда. Халк маслахатчилари сайлови фукароларнинг иш ёки яшаш жойидаги ёхуд харбий кисмларнинг харбий хизмат жойидаги йигилишларида утказилади.
66-модда. Йигилишлар камида юз нафар сайловчи булган мехнат жамоаларида, харбий кисмларда ва ахоли пунктларида утказилади. Агар уларда сайловчиларнинг сони юз кишидан кам булса, сайлов бошка мехнат жамоалари, харбий кисмлар хамда бошка ахоли пунктларида яшовчи сайловчилар билан биргаликда утказилади.
Йирик корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва харбий кисмларда халк маслахатчилари сайлови буйича йигилишлар уларнинг сайловчилар сони камида юз кишини ташкил этувчи таркибий булинмаларида утказилиши мумкин. Халк маслахатчилари сайлови буйича йигилишлар утказиладиган вакт ва жой хакида фукаролар йигилишдан уч кун олдин хабардор этилади.
67-модда. Халк маслахатчилигига номзодлар курсатиш мехнат жамоалари, фукароларнинг яшаш жойидаги сайловчилар томонидан, шунингдек харбий кисмлардаги харбий хизматчиларнинг йигилишлари томонидан амалга оширилади.
68-модда. Халк маслахатчилари сайлови хар бир номзод буйича алохида-алохида, очик овоз бериш йули билан утказилади. Мехнат жамоасининг, харбий кисм харбий хизматчиларининг ёки фукаролар яшаш жойидаги сайловчиларнинг йигилишлари иштирокчиларининг ярмидан куп овозини олган шахслар халк маслахатчилари этиб сайланган деб хисобланади.
69-модда. Халк маслахатчилари сайлови буйича йигилишда раис, котиб хамда беш ? етти нафар аъзодан иборат таркибда раёсат сайланади.
Халк маслахатчилари сайлови буйича йигилишда баённома юритилиб, унга овоз бериш натижалари киритилади. Баённома раёсат таркибининг барчаси томонидан имзоланади. Халк маслахатчилари сайлови буйича йигилиш баённомасида куйидагилар курсатилган булиши керак:
корхонанинг, муассасанинг, ташкилотнинг, харбий кисмнинг ёки ахоли пунктининг номи;
йигилиш утказилган жой ва вакт;
сайловчиларнинг сони;
халк маслахатчилигига хар бир номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми;
халк маслахатчилигига хар бир номзодни ёклаб ёки унга карши берилган овозлар сони;
сайланган хар бир халк маслахатчисининг фамилияси, исми, отасининг исми ва тугилган йили, машгулоти тури, яшаш жойи.
Халк маслахатчилари сайлови буйича йигилиш баённомаси имзоланганидан кейин судьяларнинг тегишли малака хайъатига топширилади.
70-модда. Жиноят ишлари буйича судлар ва харбий судлар судьяларининг малака хайъати халк маслахатчилари сайлови буйича йигилиш баённомалари асосида сайлов натижаларини аниклайди хамда хар бир суд учун алохида-алохида халк маслахатчилари руйхатини тузади.
71-модда. Халк маслахатчиларининг руйхати судьяларнинг тегишли малака хайъати томонидан тасдикланганидан кейин тегишли судга юборилади.
Олдинги тахрирга каранг.
72-модда. Жиноят ишлари буйича судлар ва харбий судлар судьяларининг малака хайъатлари халк маслахатчилари сайлови натижалари тугрисидаги маълумотларни Судьялар олий кенгашига такдим этади, шунингдек халк маслахатчиларини укитиш ишлари кандай бораётганлиги хакида вакти-вакти билан Судьялар олий кенгашига ахборот бериб боради.
(72-модданинг матни Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
9-боб. Якунловчи коидалар
73-модда. Судьялар малака хайъатларининг фаолиятини молиявий ва моддий-техника жихатидан таъминлаш тегишинча Узбекистон Республикаси Олий судининг, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар хамда Тошкент шахар судларининг, шунингдек харбий судларнинг маблаглари хисобидан амалга оширилади.
(73-модда Узбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги УРК-446-сонли Конуни тахририда — УР КХТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
74-модда. Судьяларнинг малака хайъатлари уз фаолиятини амалга оширишда тегишли судларнинг иш хужжатлари бланкаларидан, мухридан, штампларидан фойдаланишга хаклидир.
75-модда. Судьяларнинг малака хайъатлари тугрисидаги конун хужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар булади.
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2014 й., 17-сон, 190-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.