Сунги янгиликлар — узбекистонда биринчи интеллектуал синф очилди — узбекистон

Сунги янгиликлар — узбекистонда биринчи интеллектуал синф очилди — узбекистон

Сунги янгиликлар — узбекистонда биринчи интеллектуал синф очилди — узбекистон

25 март куни Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Хитойнинг ZTE корпорацияси хомийлигида ташкил этилган “интеллектуал аудитория”нинг очилиши булиб утди. ZTE корпорацияси Узбекистонда 10 йилдан ортик вакт мобайнида иш олиб боради. Компания иштирокида ишлаб чикариш буйича бир неча кушма корхоналар ва турли сохаларда куплаб кушма лойихалар амалга оширилган. Корпорация бугунги кунда электрон таълимни ривожлантириш сохасида хам уз таклифларини бериб, ТАТУда SmartClassroom, яъни, “интеллектуал синф” тизимини яратди. Тизим билимларни бир томонлама сингдиришдан шахсга йуналтирилган тадкикотли укишга утишга имкон беради, бу эса талабалар билим олишининг мотивациясини кучайтириб, уларнинг салохиятини очилишига ёрдам беради, таълим олиш жараёни кизикрок кечади. Масофавий таълим тизими укитувчиларга интеллектуал аудиториядан чикмасдан талабаларни масофадан укитишга хамда чет эл университетлари профессор-укитувчилари билан алокалар урнатишга имкон беради. Хар бир дарс серверга ёзилади, бу эса талабалар ва укитувчиларга хар кандай курилмадан фойдаланган холда маърузани куриб чикишга имконият яратади. ZTE мултимедиали тизими компаниянинг ноёб дастурий таъминоти, электрон дисплей, электрон доска ва планшетлардан фойдаланиб, талабалар иктидори ривожланишини кузатишга хамда талабалар билимларини укув машгулоти вактида ва ундан кейин хам бахолаш учун хар бир талабага алохида тест ёки бутун гурухни тест назоратидан утказиб текширишга ёрдам беради. Электрон кутубхона имкониятлари туфайли талабалар китоблардан масофадан туриб фойдаланиши мумкин, бу эса укув кулланмалар таксимланишини анча тезлаштиради.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.