Суриядан чеченистонга олиб чикилган аллар ва болалар орасида узбекистонликлар бор — узбекистон

Суриядан чеченистонга олиб чикилган аёллар ва болалар орасида узбекистонликлар бор — узбекистон
Суриянинг Камишли шахридан Чеченистонга олиб чикилаётган аёллар Чеченистон президенти вакили Зиёд Сабсаби билан. 12 ноябрь 2017 йил, Сурия.
Махсус учок билан Суриядан Чеченистон пойтахти Грознийга 13 ноябрь куни кечкурун олиб келинган 40 кишининг 2 нафари Узбекистон ватандошидир.
9 ноябрда Чеченистон президенти Рамзон Кодиров узининг Instagram сахифасида “Суриядаги лагерларда яшаётган 44 аёл ва боланинг шахси аникланди. Улардан 9 бола ва 2 аёл Узбекистон ва Козогистон ватандошларидир. Улар тез орада Чеченистонга олиб чикилади”, деб ёзган эди.
Новости агентлигининг 13 ноябрда хабар беришича, душанба куни Грознийга махсус учок билан Суриядан 12 аёл ва 29 бола олиб келинди. Уларнинг 5 нафари Козогистон, 2 нафари Узбекистон, колганлари эса чеченистонлик, ингушетиялик, догистонлик ва бошкирдистонлик Россия ватандошларидир. Хабарда айтилишича, уларнинг купчилигида сил касаллиги аникланган.
Чеченистон президентининг Якин шарк ва Шимолий Африка буйича махсус вакили Зиёд Сабсабининг айтишича, Грознийга олиб келинган аёллар ва болалар Суриянинг турли минтакаларидан йигилган.
“Бу одамлар “Ислом давлати” гурухи назорати остида булган худудлардан кочиб чиккан. Уларнинг орасида 2 ойликдан 14 ёшгача булган болалар бор”, деди Сабсаби.
21 октябрь куни хам Суриянинг Хмеймим минтакасидан Грознийга 7 аёл ва 14 бола олиб келинган эди.
Чеченистон хукумати сайтида билдирилишича, жорий йил августидан то шу кунгача Якин Шаркдаги оловли нукталарданроссиялик 90 аёл ва бола олиб чикилган.
Комментарии 0