Свиристеллар узбекистонда кишламокда — узбекистон

Свиристеллар узбекистонда кишламокда — узбекистон

Свиристеллар узбекистонда кишламокда — узбекистон

Жорий киш фаслида Узбекистонга чумчуксимонлар туркумидан булган свиристель урмон кушлари учиб келди. Декабрь ойи аввалида «Жайрон» экомаркази ходимлари ушбу кушлар галасини кайд этган булса, бир неча кунлар мукаддам Самарканд ботаника богида хам худди шундай гала кузатилган, деб хабар берди Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси матбуот хизмати.
Свиристеллар — кучманчи кушлар булиб, улар бошка мамлакатларга узок масофали парвозларни амалга оширади. Янги жойларни кидириб йулга отланганида улар нокулай об-хаво шароити туфайли озука топиш кийинчилигига дуч келиши мумкин.
Свиристеллар хашоратлар, курт-кумурскалар, дарахт куртаклари билан озикланади, бирок резавор ва майда меваларни хуш куриб ейди. Орнитологлар уларга хос яна бир жихатни аниклаган: свиристеллар баднафс кушлардан булиб, улар еган хамма озукаларнинг хаммаси хам организмда узлаштирилмайди. Ютилган бир кисм уруглар ерга тушиб, усиб чикади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.