Таймазов пекин-2008 олимпиадаси олтин медалидан махрум килинди — узбекистон

d182d0b0d0b9d0bcd0b0d0b7d0bed0b2-d0bfd0b5d0bad0b8d0bd-2008-d0bed0bbd0b8d0bcd0bfd0b8d0b0d0b4d0b0d181d0b8-d0bed0bbd182d0b8d0bd-d0bcd0b5 Все новости

Таймазов пекин-2008 олимпиадаси олтин медалидан махрум килинди — узбекистон

Халкаро олимпия кумитаси расмий сайтида чиккан маълумотга кура, Пекин-2008 олимпиадасида юртимиз шарафини химоя килган ва эркин кураш мусобакасида олтин медални кулга киритган Артур Таймазовнинг эришган натижаси бекор килинган.
Таймазов топширган допинг-намуналарда туринабол ва станозолол каби такикланган моддалар топилган. Энди 120 килограмгача булган вазнда финалда Артур Таймазовга ютказиб, кумуш медал билан такдирланган россиялик курашчи Бахтиёр Ахмедов Пекин олимпиадаси чемпиони хисобланади. Пекин-2008 бронза медали сохиблари словакиялик Давид Мусулбес ва козогистонлик Марид Муталимов эди.
Эслатиб утамиз, Пекин олимпиадасида юртимиз кулга киритган ягона олтин медални айнан Артур Таймазов олиб берган эди.
Шунингдек, ХОК Пекин олимпиадасида 60 кг вазнда финалга чик? б кумуш медални кулга киритган украиналик Василий Федоришиннинг хам организмидан туринабол топиб, уни хам медалдан махрум этган. Бу вазнда бронза япониялик Кэнити Юмото ва эронлик Мурод Мухаммадийга насиб этган эди.
Афина-2004 олимпиадасида хам олий шохсупага кутарилган Таймазов Пекиндан сунг Лондон-2012 олимпиадасида хам олтин медални кулга киритиб, тарихда учта олтин медални кулга киритган учинчи курашчи булган эди: унгача бундай натижага Александр Медведь (1964, 1968, 1972) ва Бувайсар Сайтиев (1996, 2004, 2008) эришишган эди.

Оцените статью
Добавить комментарий