Талабалар гарданидаги йигим-теримларнинг охири борми узи — узбекистон

d182d0b0d0bbd0b0d0b1d0b0d0bbd0b0d180-d0b3d0b0d180d0b4d0b0d0bdd0b8d0b4d0b0d0b3d0b8-d0b9d0b8d0b3d0b8d0bc-d182d0b5d180d0b8d0bcd0bbd0b0 Все новости

Талабалар гарданидаги “йигим-терим”ларнинг охири борми узи? — узбекистон

Сарлавхани укиган талаба маколада кандай мавзуга тааллукли муаммо назарда тутилганини бир карашдаёк тушунгани аник…
Бугун мамлакат Президенти таълим тизимини ривожлантириш борасида жон куйдираётган бир вактда Олий укув юртларидаги талабалар уртасидаги хар хил “йигим-терим”лар авж олмокда. Тугри, бундай “йиг-йиглар” нафакат олий таълимда, балки халк таълими муассасалари, хатто мактабгача таълим муассасаларида хам куплаб учраши хеч кимга сир эмас. Энг кизиги, бу каби холатлар бугун ёки кеча пайдо булиб колгани йук. Бирок бу “анъана”ни яна канча давом эттириш мумкин?
Маълумки, хар бир университет ва институт талабалари учун олган бахоларига караб стипендия белгиланади. Жумладан, “3” бахога укийдиган талабалар 270 минг, “4” бахо олувчилар 380 минг , “5” бахо олувчилар 505 минг сумлик стипендия олади.
Бу стипендия уларнинг йул ва тушлик харажатлари учун сарф этилади, одатда. Дейлик, талабанинг йул харажатига бир ойда 32 000 (автобус ва битта транспорт воситасидан фойдаланган холатда), тушлик харажатлари эса уртача 200 минг сум кетади. Демак, “3” бахога укувчи талабалар стипендия режасини йул ва тушлик харажатлари билан бажаришар экан-да. Шундай экан, йил давомидаги турли “йигим”лар улар учун ортикчалиги аён. Нафакат улар учун, балки “4” ва “5” бахога укийдиганлар учун хам ортикча харажатларнинг кераги йук. Айникса, улар шартнома асосида укисалар…
Харажатлар хакида гап очдикми, демак, уларга тухталиб утишимиз зарур. Бизга олий таълим муассасаларидан бирида тахсил олаётган талабалардан бирининг мурожаат килишича, хар ой хонанинг тозалиги учун хар бир гурухдан уртача 50 минг сум йигилар экан. Бундан ташкари, курс хонасини таъмирлаш, безаш ва бошка максадларда яна уртача 30–50 мингдан, турли тадбирлар учун яна 20–30 мингдан туланади.
Бу хали холваси…
Хар оралик назоратларда, айникса, сессияларда айрим укитувчилар томонидан “мажбурий-ихтиёрий” сотилаётган китоблар, укув кулланмаларни хам хисобга киритиш лозим.
Биринчидан, тозалик ходимлари, хонани таъмирлаш ва турли тадбирлар учун олий таълим муассасаси томонидан пул ажратилади-ку?!
Хисоботда бор (амалда эса талабалар гарданига юкланадиган) маблаглар каерда?
Нега шундай булса хам талабалардан кушимча пул йигилмокда?
Иккинчидан, укитувчилар томонидан узлари чоп этган китобларнинг зурма-зураки сотилиши канчалик тугри?
Албатта, китобнинг ортикчаси булмайди. Бирок шундок хам кутубхоналардан урин олган дарсликлар ва асосийси, таржима булган китобларни сотиб олиш канчалик зарур? Бунинг урнига талабалар узлари истаган китобни харид килишлари тугри эмасми?
Энг ёмони, бу талабаларнинг бахосига таъсир килади. Яъни китоб сотиб олганлар билими кандайлигидан катъий назар аъло бахо олишлари, сотиб олмаганлар эса, аксинча, коникарли бахони багирларига боси-и-и-б юришади. Бундай адолатсизликка тезрок чек куйиш керак!
Тугри, укитувчининг бахоси 2–3 карра оширилиб сотилаётган китобини сотиб олаётган талабаларнинг аксарияти узининг асосий вазифаси — таълим олишни хушламайди. Уларнинг купчилигига дарс тайёрлашдан кура “кутубхонасини бойитиш” афзалрок. Бирок сидкидилдан укиётганларга кийин! Уларнинг купчилиги “ошиб-тошиб кетган” оилалардан эмас…
Бу каби йигимлар талабаларни укишдан чалгитиб, пул топишга ундаши турган гап. Ёки энг катта жабрни яна ота-оналар куради.
Ахир, укиш сарф-харажатдан иборат булиши керак, дегани эмас-ку. Нахотки, юкоридаги сабаблар туфайли купчилик ота-она ва талабаларда шундай таассурот уйгонишига куйиб берсак.

Оцените статью
Добавить комментарий