Таллимаржон иэсда иккинчи бгу блокини ишга тушириш ишлари якунланди — узбекистон

d182d0b0d0bbd0bbd0b8d0bcd0b0d180d0b6d0bed0bd-d0b8d18dd181d0b4d0b0-d0b8d0bad0bad0b8d0bdd187d0b8-d0b1d0b3d183-d0b1d0bbd0bed0bad0b8d0bd Все новости

Таллимаржон иэсда иккинчи бгу блокини ишга тушириш ишлари якунланди — узбекистон

Кашкадарё вилоятидаги Таллимаржон иссиклик электр станциясида хар бирининг куввати 450 МВтдан булган икки дона буг-газ ускунасини куриш ишлари якунига етказилмокда.
Биринчи БГУ блокининг газ турбинаси Узбекистон мустакиллигининг 25 йиллиги арафасида — 2016 йилнинг августида ишга туширилган эди. Кейинрок, ноябрь ойида биринчи блок комбинацияланган циклда ишга туширилди.
Пудратчи компания вакилининг «Газета. uz»га хабар килишича, айни пайтда иккинчи блок буйича ишга тушириш-созлаш ишлари якунланган булиб, бунда унинг комбинацияланган циклда ишлаши хам таъминланган. Бу эса хар икки блокнинг 800 МВтгача кувватда энергия ишлаб чикаришига имкон беради.
Келгусида ускуналар фаолиятини оптималлаштириш ва курилмаларни тулик лойихавий кувватда ишлаши билан топшириш-кабул килиш синовларни утказиш ишлари амалга оширилади.
Барча ишлар якунига етганидан сунг станциянинг жами куввати 1700 МВтга етиб, Узбекистоннинг электр энергиясига булган эхтиёжини сезиларли даражада коплаш, мамлакат жануби-гарбий кисмларини энергия билан таъминлаш даражасини оширишга имкон тугдиради. Барча ишлар март ойида тугалланганидан сунг янги курилмалар «Узбекэнерго» компаниясига фойдаланишга топширилади.
Комбинацияланган циклли электроблоклардан фойдаланиш энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ва ёкилгини 20 фоизгача иктисод килишга имкон беради. Янги энергоблокларнинг ФИК 55 фоизгачани ташкил этса, эски технология буйича курилган энергоблоклардан ФИК 35 фоизга етади.
Ишлар Hyundai ва Daewoo консорциуми томонидан Осиё тараккиёт банки ва Япониянинг халкаро хамкорлик агентлиги (JICA) кредитлари хисобидан амалга оширилмокда. Модернизация учун дунё амалиётида юкори самарадорлик курсатган Mitsubishi (газ турбина), Fuji (буг турбина) ва Doosan (козонхона-утилизатор) каби ишлаб чикарувчилар курилмаларидан фойдаланилмокда.
Келгусида яна икки дона худди шундай БГУ курилиши режалаштирилган.

Оцените статью
Добавить комментарий