Татуда абитуриентларни таниш тизими самара берди — узбекистон

d182d0b0d182d183d0b4d0b0-d0b0d0b1d0b8d182d183d180d0b8d0b5d0bdd182d0bbd0b0d180d0bdd0b8-d182d0b0d0bdd0b8d188-d182d0b8d0b7d0b8d0bcd0b8 Все новости

Татуда абитуриентларни таниш тизими самара берди — узбекистон

1 август куни Тошкент ахборот технологиялари университетида илк бор кулланилган абитуриентларни имтихонга киритишда биометрик назорат тизими уз самарасини берди.
Имтихон утказиладиган биноларга кириш жойида биологик идентификация курилмалари урнатилди. Кириш имтихонига утиш учун абитуриент зарур хужжатларни такдим этиш билан биргаликда, биометрик модулга бармогини куйиш талаб этилар эди. Бармок изи мос тушган такдирда ноутбук экранида абитуриент хакидаги маълумотлар пайдо булади. 12214 нафар абитуриент ушбу тизим оркали имтихонга киритилди. Таъкидлаш уринлики, хар 5000 номзоддан 2 киши биометрик тизимни алдамокчи булди. Улар хукукни мухофаза килиш органларига топширилди.
Кабул комиссияси масъул котиби Дилмурод Давронбеквонинг таъкидлашича, 5 июль куни ТАТУ махсус факультетига кириш учун тест синовлари вакти 16 нафар коидабузарнинг аникланганидан сунг энг камида 50 нафар абитуриент хужжатларини кайтариб олган.
Тест синовлари вактида университетга бош вазир Абдулла Арипов, Тошкент хокими Рахмонбек Усмонов ва ректор Тулкин Тешабоев ташриф буюриб, биологик идентификация тизими иши билан танишди.
Инсон ва ускуна назорати кучайтирилганига карамасдан, айрим абитуриентлар узгалар ёрдамидан фойдаланишга харакат килди. Улар имтихон савол варакаларини деразадан ташкарига улоктирганда хукукни мухофаза килиш органлари ходимлари томонидан аникланган. Аввалдан тайёрланган кишилар тестларни ечиб, турли айёрона усуллар билан жавобларни абитуриентга кайтариш режалаштирилган.
Жумладан, телекоммуникация технологиялари факультетига хужжат топширганлардан уч нафари худди шундай коидабузарликка йул куйгани аникланди. Улар имтихон топшириладиган аудиториядан чикариб юборилди.

Оцените статью
Добавить комментарий