Темурхужа абдухоликов легионернинг иши кийин — узбекистон

Темурхужа абдухоликов: легионернинг иши кийин — узбекистон

Хабарингиз бор, айни пайт Катар юлдузлар лигасида 4 нафар футболчимиз туп суришмокда. Улардан бири Темурхужа Абдухоликовдир. Бу квартетни Сардор Рашидов, Санжар Турсунов ва Санжар Шоахмедовлар тулдиришган. 22та гол уриб, Узбекистон чемпионати-2016 тупурарлигини кулга киритган Абдухоликов «Ал-Сайлия» билан 1,5 йиллик шартнома имзолаганди.
Утган киска фурсат ичида хужумчимиз легионер номини оклай бошлади. У чемпионат бахсларида ракиблар дарвозасини бирин-кетин ишгол килмокда. Уз навбатида, миллий жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян Темурхужани Сурия ва Катарга карши утказиладиган уйинлар учун таклиф килди.
«Локомотив»нинг собик форварди терманинг январь ойидаги йигинига хам чакирилган, лекин маълум сабабларга кура, Абдухоликов келмаганди. Нихоят, тупурар футболчимиз ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, Тошкентга кайтди ва миллий жамоа йигинига кушилди. Абдухоликов утган йили газетамиз томонидан «Йилнинг энг фойдали футболчиси» номинациясида голиб, деб топилганди. Якинда ана шу мукофотни уз эгасига топшириш бахонасида Темурхужани сухбатга тортдик.
— Темурхужа, янги чемпионат, янги мухитга мослашиш жараёни ортда колдими?
— Шундай булди, деб умид киламан. Лекин очигини айтаман, Катар чемпионатига мослашиш жараёни бироз кийин кечди. Чунки «Ал-Сайлия»га утишимдан олдин икки ойдан ошикрок вакт мобайнида расмий уйинларда майдонга тушмагандим. Айнан шу жихат салбий таъсир курсатмасмикан, деган хадик хам йук эмасди. Шукрки, спорт формам, жисмоний холатим панд бермади. Голлар ура бошладим.
— Бу жараёнда жамоадошларингиз ва мураббийнинг куллаб-кувватлаши хам мухим хисобланади. Ушбу масалада муаммо булмадими?
— Мураббийлар бизнинг жамоа сафига кандай холатда кушилганимиздан хабардор эдилар. Катар чемпионатида мавсум экваторига етиб келганди. Шуни инобатга олиб хам улар бизни хар томонлама куллаб-кувватлашди. Унча-бунча хатоларимизга куз юмишди.
— Легионер сифатида бундан аввал Хорватия чемпионатида хам уйнагансиз. Европа ва Осиё футболи уртасидаги тафовут канчалик сезиляпти?
— Энг асосийси, клублардаги профессионал ёндашув турлича. Бош-ка томондан унчалик катта фарк сезилмайди.
— Тил масаласида кийналмаяпсизми?
— Йук, асосан инглизчада сухбатлашилади. Бу борада муаммо йук.
— Демак, хорижий тилни урганганингиз кул келяпти, шундайми?
— Инглизчани юз фоиз биламан, деёлмайман. Лекин фикримни тушунтириб бераман. Уз урнида, мураббийнинг курсатмаларини хам англаб оляпман. Албатта, футболнинг тили хамма ерда бир хил. Яъни терминлар деярли барча жойда бир хил янграйди.
— Катар клубларида асосан хорижлик мураббийлар ишлашади. Бу холат машгулотларда хам акс этяптими?
— Охирги клубим «Локомотив» билан таккослаганда катта узгариш йук. Хозир замонавий технологиялар кучайиб кетган. Осиё жамоаларида хам Европа футболи тажрибаси асосида машгулотлар ташкил этиляпти.
— Катарда ракиблар дарвозасини 4 марта ишгол килишга эришдингиз. Айтинг-чи, Узбекистон чемпио-натида гол уриш нисбатан осонрок эканми ёки юлдузлар лигасида?
Бу хали хаммаси эмас, давоми: www. iff. uz

Оцените статью
Добавить комментарий