Теннис волейбол бейсбол ва хоккейда хам узини синаб курган футболчилар — узбекистон

Теннис, волейбол, бейсбол ва хоккейда хам узини синаб курган футболчилар — узбекистон

«Милан» афсонаси — теннисчи, «Интер» юлдузи — волейболчи, «Барселона»ники эса — бейсболчи. Хоккейда хам футболчилар булган ва куйида улар хакида батафсил танишасиз.
Лев Яшин — хоккей ва чим устида хоккей
Собик иттифокда спортнинг икки тури — хоккей ва чим устида хоккейда юздузликка эришганлар анчагина. ­ Николай Старостин бу масалага кизикиш билдириш билангина чекланган булса, Численко жиддий шугулланган, Гранаткин эса хар иккисида салмокли натижаларга эришган.
Футбол мураббийлари хар сафар «икки касб эгалари»ни койишар ва улардан спортнинг бир турини танлашни талаб килишарди. Москванинг «Динамо» клуби уйинчилари спортнинг чим устида хоккей турида куплаб совринларга эга булишгани боис, «икки касб эгаси» булиб колишни маъкул топишарди.
Шу тарика, ёш Лев Яшин шайбаларни ушлай бошлади, баъзида эса коптокларни хам — чим устида хоккей уйнади. Аммо урганиб колган хоккейида хам ишлари ёмон кетмади — «Динамо» собик иттифок биринчилигида бронза эгаси булди, кубокни кулга киритди, аммо Яшин борлиги билан футболга берилиб кетгани учун хоккей буйича ЖЧ-54 «заявка»сига киритилмади.
Афсус, шундай булганида у захира уйинчиси сифатида булса-да жахон чемпионига айланармиди — худди илк бор собик совет хоккейчилари жахонда энг яхши булганлари каби мундиалнинг энг буюк уйинчиларидан, хужумчиларидан бири сифатида тарихга мухрланармиди?
Всеволод Бобров — хоккей ва чим устида хоккей
Армиячиларнинг афсонавий форварди — юкорида айтиб утганимиз — энг яхши хужумчи, Стокгольмда утган хоккей буйича жахон чемпионатида уз амплуаси буйича энг яхши, деб топилди.
Сунгги турда — голиб гурух боскичида аникланди, Канада тор-мор этилди — 7:2, Чехословакия маглубиятга учратилди — 5:2, финлар — 7:1, норвеглар — 7:0 хам. Терма чинданам жуда кучли эди, футболчи Бобров эса — жамоанинг энг яхши хоккейчиси.
У хоккей буйича 7 карра мамлакат чемпиони булди, икки бор — жахон, бир марта — Олимпияда чемпиони сифатида эътироф этилди. Стокгольмдаги уша таркибда шунингдек, футбол химоячиси — Бичков хам бор булиб, у — хоккейда хужумчи, спортнинг хар икки турида форвард булган — Шувалов, чим устидаги хоккейда хавбек ва химоячи булган Виноградов булганди.
Уларга яна Яшин кушилганидами — хоккейда «олтин»га эга булган футболчилар жамоаси пайдо буларди. Хозир эса Акинфеевни Россия хоккей термаси дарвозабони сифатида, Дзюбани эса клюшка билан тасаввур килиш жуда хам кийин.
Йохан Неескенс — бейсбол
Венесуэлалик, япониялик ёки америкалик футболчилар кучли профессионал бейсболчилар булиб чикишлари кутилганмиди? Голландия термасининг хамма замонлардаги энг буюк уйинчиларидан бири, энг яхши булишига адаши Кройф халакит килган инсон ёшлигида бейсбол буйича Римда утган Европа биринчилигида энг яхши деб топилганди.
Кейинчалик Неескенс «Аякс» ва «Барселона» билан футболда 6 бор еврокубокларни кулга киритди!
Симен Агдестейн — шахмат
Симен Норвегия термаси сафида футболчи сифатида 8 марта майдонга тушди, 9 мавсум давомида хужумда туп сурди. Аммо у шахматда янада купрок муваффакиятларга эришди.
15 ёшида мамлакат чемпиони булди, кейин яна 6 марта бу муваффакиятни такрорлади. 80-йиллар бошларида жахон экс-чемпиони Спасскийни хам маглуб этди, Норвегия тарихида илк бор гроссмейстер макомига эга булди, шахмат буйича амалдаги жахон чемпиони Карлсенни тарбиялашга хисса кушди — «Реал» фанати булган Магнусда футболга мухаббат мана каердан пайдо булган!
Клайв Аллен — америкача футбол
Лондонда тугилган хужумчи пойтахтнинг 7та клуби шарафини химоя килди — «КПР», «Арсенал», «Кристал Пэлас», «Тоттенхэм», «Челси», «Вест Хэм» ва «Миллуол».
Клайв утган асрнинг 80-йилларида футбол буйича Англия термасида уйнади, кейин америкача футболга утиб, кикер — тупга оёги билан зарба берадиган уйинчига айланди.
Тугри, унинг профессионал клуби «Лондон Монакс» бир йилдан кейин таркаб кетди, аммо Аллен «йуколиб колмади» — хозир у «Тоттенхэм»нинг ёшлар жамоасини шугуллантиряпти.
Фабьен Бартез — автопойга ДАВОМИ

Оцените статью
Добавить комментарий