Теннисчи санжар файзиев козогистонда утатган турнирнинг ярим финалига чикди — узбекистон
Теннисчи санжар файзиев козогистонда утаётган турнирнинг ярим финалига чикди — узбекистон
Теннис буйича Узбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Файзиев Козогистонда утказилаётган халкаро турнирда иштирок этмокда.
Санжар яккалик бахслари биринчи даврасида хиндистонлик Вижай Сундар Прашантни, иккинчи даврада польшалик Андрея Капашани маглубиятга учратди. Теннисчимиз чорак финалда италиялик Лоренцо Жустинога карши кортга чикади.
Турнирнинг жуфтликлар уртасидаги бахсларида С. Файзиев козогистонлик Тимур Хабибулин билан ярим финалга чикди. Улар дастлабки учрашувда Чехия вакиллари Марек Генгел ва Томаш Папикни 6:4, 7:6, чорак финалда россиялик Маркос Каловелонис ва Денис Матсукевични 7:6, 4:6, 10:4 хисобида маглубиятга учратди.
Энди Санжар ва Тимур финал йулланмасини кулга киритиш учун нидерландиялик Нилс Лутсма хамда Ботик ван де Зандшулп билан ракобатлашади.
Комментарии 0