Термизда ал-хаким ат-термизий хотирасига кураш буйича мусобака булиб утди — узбекистон

Термизда ал-хаким ат-термизий хотирасига кураш буйича мусобака булиб утди — узбекистон

26?29 май кунлари Термизда Президент соврини учун Ал-Хаким ат-Термизий хотирасига багишланган кураш буйича халкаро мусобака булиб утди, деб хабар килди Халкаро кураш федерацияси «Газета. uz»га.
«Алпомиш» стадионида булиб утган турнирда 50 га якин давлатдан 150 нафардан зиёд курашчи иштирок этди. Беллашувлар уч вазн тоифаси — 73 кг гача, 90 кг ва мутлак вазн тоифалари буйича утказилди. Соврин жамгармаси рекорд даражадаги 56 минг АКШ долларини ташкил этди.
73 кг гача вазн тоифасида Хикматулло Тураев 3000 бош соврин — 3000 доллар, Давлат Абраев иккинчи урин ва 1500 доллар, Сухроб Худойбердиев ва Шербек Аблакулов бронза медаллари хамда 750 доллардан мукофотни кулга киритди.
90 кг гача вазн тоифасида олтин медални Яхё Имомов кулга киритган булса, Шухрат Арслонов кумуш, Дилшод Чориев ва Камолиддин Расулов бронза медалларига сазовор булди.
Мутлак вазн тоифасида мусобака чемпионлиги ва 25 минг доллар соврин Абдулла Холиёровга насиб этди. Иккинчи урин ва 10 минг доллар россиялик Артём Осипенко, иккита бронза ва 5000 доллардан соврин Бекмурод Олтибоев хамда Бахтиёр Менгликуловга топширилди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.