Тиллерсон венада лавров билан украина ва сурия масаласини мухокама килади — узбекистон
Тиллерсон венада лавров билан украина ва сурия масаласини мухокама килади — узбекистон
Россия ташки ишлар вазири Сергей Лавров (чапда) ва АКШ давлат котиби Рекс Тиллерсон (архив сурати).
ВАШИНГТОН – АКШ давлат котиби Рекс Тиллерсон келаси хафтада Вена шахрида Россия ташки ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашишни режалаштирмокда, унинг кун тартибига Сурия билан Украинадаги вазият мухокамаси киритилган, деб хабар берди Давлат департаменти вакили.
Унинг 1 декабрь куни маълум килишича, айни учрашув Европа хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотига (ЕХХТ) аъзо мамлакатлар ташки кишлар вазирларининг учрашуви доирасида тахминан 7 декабрь куни утказилиши режалаштирилмокда.
У, Тиллерсон Европага сафари давомида Сурияда давом этган 6 йиллик фукаролик уруши хакида хам гапирадими, деган саволга шундай жавоб берди.
Тиллерсон 4-8 декабрь кунлари НАТО, Европа Иттифоки ва ЕХХТ учрашувларида иштирок этиш учун Брюссель, Вена ва Парижга ташриф буюриши кутилмокда.
Давлат департаменти вакили Украина масаласи ЕХХТ “музокаралари кун тартибининг асосий масалаларидан бири булиши”ни айтди.
– ЕХХТ Украинада Махсус кузатив миссияси билан мухим роль уйнамокда, – деди вакил. – Давлат котиби Украина шаркида яшайдиган ахолининг омонлиги ва хавфсизлигини чин дилдан истайди. Оккупация килинган худудда яшаётган ахоли харибий амалиётлар нишони булиб колмокда. Россия Федерацияси кушинлари уша амалиётларни куллаб-кувватламокда ва уларда катнашмокда, — деди АКШ Давлат департаменти вакили.
Вакилнинг фикрича, Кушма Штатлар “россиялик хамкасблари билан музокалар”ни давом эттирмокда. У АКШнинг махсус вакили Курт Волкер билан Россия президенти ёрдамчиси Владислав Сурков учрашувларини бунга мисол килиб келтирди.
Тиллерсон сафари хакидаги маълумотлар ОАВнинг президент Доналд Трамп уни ишдан бушатиши ва урнига Марказий разведка бошкармаси директори Майк Помпеони тайинлаши хакида хабар таркатдан сунг пайдо булди. Аммо Трамп Твиттерда колдинган изохида бу гапларни “сохта хабар” деб атади.
Трампнинг ёзишича, Тиллерсон билан “орамизда маълум мавзулар юзасидан хар хил карашлар мавжуд булса-да, у ишдан кетмайди, биз бирга яхши ишлаяпмиз”.
Тиллерсоннинг узи бу хабарларни “кулгили деб атади.
Комментарии 0