Тивда нидерландия элчиси кабул килинди — узбекистон

Тивда нидерландия элчиси кабул килинди — узбекистон

26 июнь куни Узбекистон ташки ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нидерландия Кироллигининг янги тайинланган фавкулодда ва мухтор элчиси (кароргохи Москва шахрида) Регина Вероника Мария Жонс-Босни кабул килди, деб хабар килди ТИВ матбуот хизмати.
Элчи ишонч ёрликларини топширди. Вазир элчини Узбекистонда дипломатик миссиясини бошлагани билан табриклади хамда юкори ва масъулиятли лавозимда омад тилади.
Сухбат давомида Узбекистон-Нидерландия алокаларини янада ривожлантириш истикболлари хамда айрим халкаро ва минтакавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Узбекистон ва Нидерландия уртасида дипломатик муносабатлар урнатилганидан сунг 25 йил давомида эришилган юкори даражадаги хамкорлик ижобий бахоланди. Шунингдек, алокаларни барча сохаларда кенгайтириш, хусусан 2017 2021-йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида муносабатларни ривожланритиш учун томонлар улкан салохиятга эгалиги таъкидланди.
Музокаралар чогида сиёсий сохада хамкорликни чукурлаштириш, икки давлат ишбилармон доиралари, туризм бизнеси, илм-фан, таълим, маданият ва санъат вакиллари уртасида тугридан-тугри ва узаро манфаатли алокаларни фаоллаштиришдан томонлар манфаатдор эканлиги кайд этилди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.