Тижорат сири тугрисида — узбекистон

Тижорат сири тугрисида — узбекистон

Конунчилик палатаси томонидан 2014 йил 18 июнда кабул килинган
Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъкулланган
1-модда. Ушбу Конуннинг максади
Ушбу Конуннинг максади тижорат сирини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш сохасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Тижорат сири тугрисидаги конун хужжатлари
Тижорат сири тугрисидаги конун хужжатлари ушбу Конун ва бошка конун хужжатларидан иборатдир.
Агар Узбекистон Республикасининг халкаро шартномасида Узбекистон Республикасининг тижорат сири тугрисидаги конун хужжатларида назарда тутилганидан бошкача коидалар белгиланган булса, халкаро шартнома коидалари кулланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Конунда куйидаги асосий тушунчалар кулланилади:
тижорат сири — учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чикариш, молия-иктисодиёт сохаларида хамда бошка сохаларда тижорат кимматига эга булган, конуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот булиб, ушбу ахборот мулкдори унинг махфийлигини мухофаза килиш буйича чора-тадбирларни куради;
Шунингдек каранг: Узбекситон Республикаси Фукаролик кодексининг 98-моддаси.
тижорат сирининг махфийлиги — тижорат сирининг таркалиб кетиши, ошкор этилиши ва ундан рухсатсиз фойдаланилиши хавфсизлиги таъминланганлиги холати;
тижорат сирининг мулкдори — тижорат сирига эгалик килиш, ундан фойдаланиш хамда уни тасарруф этишни амалга оширувчи ва унга нисбатан тижорат сири режимини урнатган юридик ёки жисмоний шахс;
конфидент — тижорат сирини унинг мулкдори билан тузилган шартнома асосида эгалик килишга ва фойдаланишга олган юридик ёки жисмоний шахс;
тижорат сирини ошкор этиш — тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг учинчи шахсларга бундай ахборот мулкдорининг ёки конфидентнинг розилигисиз ёхуд мехнат шартномаси (контракт) ёки фукаролик-хукукий шартномага хилоф равишда, мумкин булган хар кандай шаклда (огзаки, ёзма, бошка шаклда, шу жумладан техника воситаларидан фойдаланган холда) маълум булиб колишига олиб келадиган харакат ёки харакатсизлик;
тижорат сири режими — тижорат сиридан фойдаланишни чеклайдиган хукукий, ташкилий, техник ва бошка чора-тадбирлар тизими.
4-модда. Тижорат сирига доир талаблар
Тижорат сири куйидаги талабларга мувофик булиши керак:
учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли уз мулкдори учун хакикий ёки потенциал тижорат кийматига эга булиши;
конун хужжатларига мувофик хаммага маълум ёки хамма учун очик булмаслиги;
Кушимча маълумот учун каранг: Узбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 2 октябрдаги 11-сонли «Фукаролик ишларини куришда судлар томонидан далилларга оид конун нормаларини куллашнинг айрим масалалари тугрисида»ги карорнинг 4-банди.
унинг махфийлиги мухофаза килиш чора-тадбирлари билан таъминланган булиши;
Каранг: ушбу Конуннинг 10-моддаси.
давлат сирлари ва конун билан курикланадиган бошка сир белгиларига эга булмаслиги.
Хусусан, каранг: Узбекистон Республикаси «Давлат сирларини саклаш тугрисида»ги Конунининг 1-моддаси, Узбекситон Республикаси Фукаролик кодексининг 786, 933-моддалари, Узбекистон Республикаси «Банк сири тугрисида»ги Конунининг 3-моддаси, Узбекистон Республикаси «Сугурта фаолияти тугрисида»ги Конунининг 26-моддаси.
Тижорат сирининг мазмуни ва хажми унинг мулкдори томонидан белгиланади.
5-модда. Тижорат сирини ташкил этиши мумкин булмаган маълумотлар
Куйидаги маълумотлар тижорат сирини ташкил этиши мумкин эмас:
давлат руйхатидан утказилиши лозим булган мол-мулкка доир хукуклар ва бу хукуклар буйича битимлар тугрисидаги;
юридик шахснинг таъсис хужжатларидаги, юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган дехкон хужаликлари хакидаги ёзувлар тегишли давлат реестрларига киритилганлиги фактини тасдиклайдиган хужжатлардаги;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш хукукини берувчи хужжатлардаги;
давлат унитар корхонасининг, давлат муассасасининг мол-мулки таркиби тугрисидаги ва улар томонидан тегишли бюджет маблагларидан фойдаланилиши хакидаги;
атроф мухитнинг ифлосланиши, ёнгин хавфсизлигининг холати, санитария-эпидемиологик ва радиациявий вазият, озик-овкат махсулотлари хавфсизлиги хамда ишлаб чикариш объектларининг хавфсиз фаолият курсатишини, хар бир фукаронинг ва бутун ахолининг хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир курсатувчи бошка омиллар хакидаги;
ходимларнинг сони ва таркиби, мехнатга хак тулаш тизими ва мехнат шароитлари тугрисидаги, шу жумладан мехнатни мухофаза килиш, ишлаб чикаришдаги жарохатланишлар ва касб касалликлари курсаткичлари, шунингдек буш иш уринлари бор-йуклиги хакидаги;
иш берувчиларнинг иш хаки тулаш ва ижтимоий туловлар буйича карздорлиги тугрисидаги;
конун хужжатлари бузилишлари ва бундай бузилишларни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш фактлари тугрисидаги;
давлат мулки объектларини хусусийлаштириш буйича танловларнинг ёки кимошди савдоларининг шартлари хакидаги;
нотижорат ташкилотлар даромадларининг микдорлари ва тузилиши, ушбу ташкилотларнинг мол-мулки микдорлари ва таркиби хакидаги, уларнинг харажатлари, бу ташкилотлар ходимларининг (аъзоларининг) сони ва мехнатига хак тулаш, нотижорат ташкилотнинг фаолиятида фукароларнинг текин мехнатидан фойдаланилиши тугрисидаги;
юридик шахс номидан ишончномасиз иш юритиш хукукига эга булган шахсларнинг руйхати хакидаги;
давлат статистика хисоботи сифатида такдим этилиши лозим булган маълумотлар.
Шунингдек, каранг: Узбекситон Республикасининг Фукаролик кодекси 1095-моддасининг учинчи кисми..
Ошкор этилиши шартлиги ёки фойдаланишни чеклашга йул куйилмаслиги бошка конунда белгиланган маълумотлар тижорат сирини ташкил этиши мумкин эмас.
Масалан, каранг: Узбекистон Республикаси «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тугрисида»ги Конунининг 6-моддаси, Узбекистон Республикаси «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тугрисида»ги Конунининг 7-моддаси, Узбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга карши курашиш тугрисида»ги Конуни 18-моддасининг иккинчи кисми, Узбекистон Республикаси «Кимматли когозлар бозори тугрисида»ги Конунининг 6-боби («Кимматли когозлар бозорида ахборотни ошкор килиш»).
6-модда. Тижорат сири мулкдорининг хукуклари
Тижорат сири мулкдорининг хукуклари мулкдор томонидан ахборотга нисбатан тижорат сири режими урнатилган пайтдан эътиборан вужудга келади.
Тижорат сирининг мулкдори куйидаги хукукларга эга:
тижорат сири режимини ёзма шаклда белгилаш, узгартириш ва бекор килиш;
тижорат сиридан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилаш;
мехнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишга ижозат бериш ёки ижозат беришни такиклаш;
Каранг: мазкур Конуннинг 11-моддаси.
тижорат сиридан уз эхтиёжлари учун фойдаланиш;
тижорат сирини унинг махфийлигини мухофаза килиш тугрисидаги шартлар киритилишини назарда тутадиган шартномалар асосида фукаролик муомаласига киритиш;
тасодифан ва (ёки) янглишиб амалга оширилган харакатлар натижасида тижорат сирини кулга киритган шахслардан унинг махфийлиги мухофаза килинишини талаб килиш;
тижорат сири учинчи шахслар томонидан ошкор этилган, конунга хилоф равишда олинган ёки ундан конунга хилоф равишда фойдаланилган холларда уз хукукларини конунда белгиланган тартибда химоя килиш, шу жумладан уз хукуклари бузилиши натижасида етказилган зарарнинг урни копланишини талаб килиш.
Каранг: Узбекистон Республикасининг Фукаролик процессуал кодекси II булимнинг 2-кичик булими («Даъво ишларини юритиш»), Узбекситон Республикаси Фукаролик кодексининг 1096-моддаси.
Тижорат сирининг мулкдори конун хужжатларига мувофик бошка хукукларга хам эга булиши мумкин.
7-модда. Тижорат сирини мухофаза килиш муддати
Тижорат сирини мухофаза килиш тижорат сирининг махфийлиги йуколадиган пайтга кадар унинг мулкдори ва (ёки) конфидент томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, каранг:Узбекситон Республикасининг Фукаролик кодекси 1095-моддасининг туртинчи кисми.
8-модда. Тижорат сири режимини урнатиш
Тижорат сири режими тижорат сирининг мулкдори томонидан урнатилади. Тижорат сири режимини урнатиш шартнома асосида конфидент зиммасига хам юклатилиши мумкин.
Тижорат сирининг мулкдори «тижорат сири» грифини куйиш ва олиб ташлашни, тижорат сирини кулга киритиш, ундан фойдаланиш ва уни ошкор этиш шартларини, мухофаза килиш усулларини, тижорат сирини топшириш воситаларини танлашни мустакил равишда белгилайди.
Тижорат сири режими тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан ушбу Конуннинг 10-моддасида назарда тутилган чора-тадбирлар курилганидан кейин урнатилган деб хисобланади.
Тижорат сири режимидан мамлакат конституциявий тузуми асосларини химоя килиш, давлат мудофааси ва хавфсизлигини, фукароларнинг ахлокини, соглигини, бошка шахсларнинг хукуклари ва конуний манфаатларини таъминлаш талабларига зид максадларда фойдаланилиши мумкин эмас.
Махфийлик хакидаги коидаларни фукаролик-хукукий шартномаларга киритиш тижорат сири режимини урнатишнинг зарурий шартидир.
Кушимча маълумот учун каранг: «Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши буйича» намунавий низом (руйхат раками 2818, 28.07.2016 й.).
9-модда. Тижорат сири режимини узгартириш ёки бекор килиш
Тижорат сирининг мулкдори, конфидент узлари тузган шартномаларда кабул килинган мажбуриятларни бузмаган холда тижорат сири режимини узгартириш ёки бекор килиш хукукига эга. Тижорат сири режими узгартирилганда ёки бекор килинганда тижорат сирининг мулкдори бу хакда конфидентни шартномада назарда тутилган муддатда ёзма шаклда хабардор килиши шарт.
10-модда. Тижорат сирини мухофаза килиш чора-тадбирлари
Тижорат сирини мухофаза килиш чора-тадбирлари куйидагиларни уз ичига олиши керак:
тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларнинг руйхати ва хажмини белгилаш;
тижорат сири билан муомалада булиш тартибини белгилаш ва бундай тартибга риоя этилиши устидан назорат урнатиш;
тижорат сиридан фойдаланишга ижозат олган шахсларни хисобга олиш;
тижорат сири акс этган моддий жисмларга ёки тижорат сирини уз ичига олган хужжатларнинг реквизитлари таркибига унинг мулкдорини курсатган холда «тижорат сири» грифини куйиш.
Тижорат сирининг мулкдори, конфидент тижорат сирини мухофаза килиш буйича конун хужжатларига зид булмаган бошка чора-тадбирларни хам куллашга хакли.
Тижорат сирини мухофаза килиш буйича чора-тадбирларни ташкил этиш хамда уларнинг бажарилишини назорат килиш тижорат сирининг мулкдори ва (ёки) конфидент зиммасига юклатилади.
Кушимча маълумот учун каранг: «Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши буйича» намунавий низом (руйхат раками 2818, 28.07.2016 й.).
11-модда. Тижорат сирини мехнат муносабатлари жараёнида мухофаза килиш
Тижорат сирининг мухофаза килинишини таъминлаш максадида иш берувчи (тижорат сирининг мулкдори, конфидент):
уз мехнат вазифаларини бажариш учун тижорат сиридан фойдаланиши зарур булган ходимни тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар руйхати билан тилхат олган холда таништириши;
ходимни иш берувчи томонидан урнатилган тижорат сири режими ва уни бузганлик учун жавобгарлик чоралари билан тилхат олган холда таништириши;
иш берувчи томонидан урнатилган тижорат сири режимига риоя этиши учун ходимга зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.
Ходимнинг тижорат сиридан фойдаланиши, агар бу унинг мехнат вазифаларида назарда тутилмаган булса, узининг розилиги билан амалга оширилади.
Тижорат сирининг мухофаза килинишини таъминлаш максадида ходим:
иш берувчи томонидан урнатилган тижорат сири режимига риоя этиши;
иш берувчининг розилигисиз тижорат сирини ошкор этмаслиги ва ундан шахсий максадларда фойдаланмаслиги;
мехнат шартномаси (контракт) бекор килинганда уз фойдаланишида булган, тижорат сири акс этган моддий жисмларни иш берувчига топшириши ёки уни мазкур жисмлардан иш берувчининг назорати остида йук килиб ёхуд учириб ташлаши шарт.
Тижорат сирининг мухофаза килинишини таъминлаш максадида мехнат шартномаси (контракт) ёки фукаролик-хукукий шартномада куйидагилар назарда тутилиши керак:
ходимнинг ва тижорат сири мулкдори ёки конфидент булган иш берувчининг тижорат сири мухофаза килинишини таъминлаш буйича мажбуриятлари;
мехнат шартномаси (контракт) ёки фукаролик-хукукий шартнома бекор килингандан кейин собик ходим тижорат сирини ошкор этмаслиги шарт булган муддат.
Ходим мехнат шартномаси (контракт) ёки фукаролик-хукукий шартномада назарда тутилган вазифаларни бажариши муносабати билан фойдаланишга ижозат олган тижорат сирига конунга хилоф равишда тижорат сири режими урнатилганлиги устидан суд тартибида шикоят килиш хукукига эга.
Каранг: Узбекистон Республикасининг Фукаролик процессуал кодекси II булимнинг 2-кичик булими («Даъво ишларини юритиш»).
12-модда. Мехнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишни бекор килиш учун асослар
Мехнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишни бекор килиш учун куйидагилар асос булади:
мехнат шартномасининг (контрактнинг) ёки фукаролик-хукукий шартноманинг бекор килиниши;
тижорат сирини ошкор этмаслик буйича олинган мажбуриятларнинг бузилиши.
Конун хужжатларига ёки шартномага мувофик бошка холатлар хам мехнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишни бекор килиш учун асос булиши мумкин.
Мехнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишнинг бекор килиниши ходимни тижорат сирини ошкор этмаслик буйича уз зиммасига олган мажбуриятлардан озод этмайди.
13-модда. Хужалик юритувчи субъектларнинг узаро муносабатларида тижорат сирининг мухофаза килиниши
Хужалик юритувчи субъектлар томонидан савдо-иктисодий, фан-техника, валюта-молиявий ва бошка муносабатлар амалга оширилаётганда келишувчи тарафлар тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларнинг тавсифини ва руйхатини, шунингдек унинг мухофаза килинишини таъминлаш буйича узаро мажбуриятларни алохида шартлашиб олади.
14-модда. Тижорат сири унинг мулкдори томонидан конфидентга топширилганда тижорат сирини мухофаза килиш
Тижорат сирининг мулкдори шартномага мувофик узи томонидан конфидентга топширилган тижорат сирини ошкор этмаслиги шарт.
Конфидент узи шартнома буйича олган тижорат сирининг махфийлигини саклаши шарт.
15-модда. Тижорат сирини такдим этиш
Агар тижорат сирини талаб килиб олиш конун хужжатларига мувофик давлат органининг ваколатига кирса, тижорат сирини такдим этиш мазкур давлат органининг асослантирилган талабига кура тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан текин амалга оширилади.
Тижорат сирини такдим этиш тугрисидаги асослантирилган талаб, агар конунда бошкача коида белгиланмаган булса, давлат органининг ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланган булиши, унда тижорат сирини талаб килиб олишнинг максади ва хукукий асоси, уни такдим этиш муддати курсатилган булиши керак.
Тижорат сирини такдим этиш тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан рад этилган такдирда, давлат органи уни суд тартибида талаб килиб олишга хакли.
Каранг: Узбекистон Республикасининг Фукаролик процессуал кодекси II булимнинг 2-кичик булими («Даъво ишларини юритиш»).
16-модда. Тижорат сирини такдим этишда унинг махфийлигини таъминлаш
Давлат органлари узларига тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан такдим этилган тижорат сирининг махфийлигини таъминловчи шарт-шароитлар яратиши шарт.
Давлат органларининг ходимлари хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан узларига маълум булиб колган тижорат сирини ошкор этишга ёки бошка шахсларга, шу жумладан давлат органларига топширишга, конун хужжатларида назарда тутилган холлар бундан мустасно, шунингдек ундан гаразли ёки бошка шахсий максадларда фойдаланишга хакли эмас.
17-модда. Тижорат сири билан судда таништириш чегаралари
Суд мухокамаси чогида судни ва ишда иштирок этувчи шахсларни тижорат сири билан таништиришга тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент даъвогар ёки жавобгар сифатида иштирок этаётган низонинг мазмунига бевосита тааллукли булган кисми буйича йул куйилади.
Суднинг тижорат сиридан чекланмаган холда фойдаланишига факат куйидаги холларда рухсат берилади:
тижорат сири мулкдорининг ёки конфидентнинг давлат органлари билан низоларида;
тижорат сири мулкдорининг банкротлиги тугрисида иш кузгатилганда, тижорат сирининг мулкдори тугатилганда ёхуд унинг фаолияти тугатилганда;
тижорат сири ворислик объекти булганда ворислик хукуки хусусидаги низоларда;
эр-хотин ёки улардан бири тижорат сирининг мулкдори булганда уларнинг умумий мол-мулки булиниши хусусидаги низоларда;
тижорат сирининг мулкдори ва конфидент уртасидаги низоларда;
тижорат сири мулкдорининг ва (ёки) конфидентнинг муассислари уртасидаги низоларда.
18-модда. Низоларни хал этиш
Тижорат сирини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш сохасидаги низолар конун хужжатларида белгиланган тартибда хал этилади.
Каранг: Узбекистон Республикасининг Фукаролик процессуал кодекси II булимнинг 2-кичик булими («Даъво ишларини юритиш»).
19-модда. Тижорат сири тугрисидаги конун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Тижорат сири тугрисидаги конун хужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар булади.
20-модда. Конун хужжатларини ушбу Конунга мувофиклаштириш
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси:
хукумат карорларини ушбу Конунга мувофиклаштирсин;
давлат бошкаруви органлари ушбу Конунга зид булган уз норматив-хукукий хужжатларини кайта куриб чикишлари ва бекор килишларини таъминласин.
21-модда. Ушбу Конуннинг кучга кириши
Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2014 йил 12 сентябрдаги 177 (6107)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 11 сентябрь,
УРК-374-сон
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2014 й., 37-сон, 463-модда)

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.