Тошкент аэропорти кучалар ва бошка объектларга ислом каримов номи берилади — узбекистон
Тошкент аэропорти, кучалар ва бошка объектларга ислом каримов номи берилади — узбекистон
Мамлакатдаги бир катор муассасалар ва объектларга Узбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 январдаги «Узбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тугрисида»ги карорида шу хакда суз кетади.
Ислом Каримов номи бериладиган муассаса ва объектлар
Тошкент давлат техника университети;Асака шахридаги автомобиль заводи;Фаргона шахридаги Санъат саройи; Тошкент халкаро аэропорти;Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри ва вилоятлардаги марказий кучалар.
Самаркандда Ислом Каримов дафн этилган худудда ёдгорлик мажмуасини барпо этилади.
Ислом Каримов сиймосини яратиш буйича халкаро ижодий танловда голиб деб топилган хайкаллар Тошкент , Ислом Каримов тугилиб усган Самарканд ва у киши Кашкадарё вилоятининг биринчи рахбари булиб ишлаган Каршида урнатилади.
Биринчи Президент куп йиллар давомида фаолият олиб борган Тошкентдаги Оксарой кароргохида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилади. Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди хам ушбу манзил буйича жойлаштирилади.
Бундан ташкари, Самаркандда Ислом Каримов музейи ташкил этилади.
Хар йили Биринчи Президент таваллуд топган сана — 30 январь кунини кенг нишонланиб, 2 сентябрь куни Хотира куни сифатида ёд этилади.
Карорга мувофик, олий укув юртлари талабалари учун Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси жорий этилади.
Ислом Каримовнинг хаёти ва фаолияти хакида илмий ва бадиий асарлар, хужжатли ва бадиий фильмлар яратиш, Ислом Каримов сиймоси акс эттирилган махсус почта маркаларини чикариш режалаштирилган.
Хужжатда кайд этилишича, карор «халкимизнинг самимий тилаклари ва хохиш-иродасидан келиб чикиб, она Ватанимиз мустакиллиги, эл-юртимиз равнаки йулидаги буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Узбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Узбекистон Кахрамони Ислом Абдуганиевич Каримовнинг ёркин хотирасини абадийлаштириш максадида» кабул килинди.
Унда таъкидланишича, Биринчи Президентнинг сунмас хотирасини абадийлаштириш буйича вазирликлар ва идоралар, махаллий давлат хокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, мамлакат фукароларидан куплаб таклифлар тушмокда.
«Мустакил Узбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, узбек халкининг улуг ва ардокли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримов Ватанимизни мустабид тузум карамлигидан озод килиб, халокат ёкасига келиб колган юртимизни кайта тиклади. Буюк Йулбошчимиз гоят калтис ва тахликали бир вазиятда огир кийинчиликлар ва синовларга карамай, тарихан киска даврда Узбекистонни жадал ва баркарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди», — дейилади карорда.
«Ислом Абдуганиевич Каримов узининг серкирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг куп асрлик тарихида учмас из колдирди. У нафакат Узбекистон, балки жахон микёсида катта хурмат ва обру-эътиборга сазовор булган улкан шахс ва арбоб сифатида танилди», — дея кайд этилган хужжатда.
Комментарии 0