Тошкент аэропортида кул юкларини сканерлаш тизими жорий этилди — узбекистон

Тошкент аэропортида кул юкларини сканерлаш тизими жорий этилди — узбекистон

Тошкент халкаро аэропортида кул юкларини уз эгаларига етказиб бериш вактини сезиларли даражада кискартириш имконини берувчи автоматлаштирилган сканерлаш тизими жорий этилди. Бу хакда Узбекистон хаво йуллари Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабар килди.
Янги автоматлаштирилган тизим апрель ойида фойдаланишга топширилган эди. Утган вакт мобайнида юкларни топшириш вакти сезиларли кискарди, дейилади МАК хабарида. Шунингдек, йуловчиларнинг юкларнинг йуколиши, унинг ичида буюмларнинг шикастланиши ёки етарли чикмаслиги каби холатлар билан боглик шикоятлари хам камайган, юкларни куздан кечириш муддати хам бирмунча кискарган.
Юкларни сканерлаш тизими Узбекистон дастурий таъминот ишлаб чикарувчилари томонидан тайёрланди. У аэропорт видеокузатув тизими билан богланган.
Айни пайтда хисобга олиш ва сканерлаш ишлари факатгина етиб келаётган рейсларга кулланилмокда, аммо учиб кетувчи рейсларда хам мазкур тизим синовдан утказилмокда.
Янги тизимдан фойдаланишда тупланган тажриба ва такомиллашувлар янги Тошкент -4 йуловчи терминалида кулланилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.