Тошкент нотариал идоралари адлия вазирлиги бошкарувига утди — узбекистон

Тошкент нотариал идоралари адлия вазирлиги бошкарувига утди — узбекистон

Узбекистон нотариал идоралари фаолиятида йигилиб колган муаммолар хамда уларни бартараф этиш механизмлари Адлия вазирлигида нотариуслар хамжамияти билан учрашувда мухокама килинди.
Адлия вазирлиги ахборот хизматининг хабар килишича, иштирокчилар билан нотариал идоралардан навбатларнинг купайиб кетиши, нотариуслар ва идора ходимларининг фукаролар билан муомала маданиятининг пастлиги, давлат божларини хисоблашда ягона амалиётнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек нотариал харакатларни расмийлаштиришда ортикча хужжатларнинг талаб килиниши каби муаммоларнинг юзага келиш сабаблари тахлил килинди.
Мамлакатдаги нотарусларнинг 21 фоизи, амалга оширилаётган барча нотариал харакатларнинг учдан бир кисми Тошкент улушига тугри келиши инобатга олиниб, пойтахтдаги нотариал идоралар фаолияти шахар Адлия бошкармасидан бевосита Адлия вазирлиги бошкаруви остига утказилди.
Нотариуслар ва нотариал идоралар фаолияти устидан доимий жамоатчилик мониторингини амалга ошириш учун Тошкент нотариал идоралари 11 та секторга булиниб, уларнинг хар бирида Узбекистон Ёшлар иттифоки, махаллалар, ОАВ ва фукаролик жамиятининг бошка институтлари вакилларидан ишчи гурухлари шакллантирилди. Ахоли мурожаатлари, таклифлари ва шикоятлари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилиб, Facebook ижтимоий тармогида «Адлия билан мулокот» очик гурухи ташкил килинди.
«Энг яхши илгор тажриба» лойихаси доирасида пойтахт нотариал идораларида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш, хизмат курсатиш маданиятини ошириш ва ягона нотариал амалиётни жорий этиш белгиланди.
Сохага чукур билимлар, юксак маънавият ва маданиятга эга кадрларни жалб килиш максадида янги тартиб ва янгича талабларга асосланган холда нотариус лавозимига тайинлаш буйича танлов коидалари жорий этилди. Танловлар интернетда тугридан тугри трансляция килиш йули билан кенг жамоатчиликни жалб килган холда очик шаклда утказилади. Илк бор ана шундай танлов 4 сентябрь куни синовдан утказилди. Унда 25 нафар танлов иштирокчисининг факатгина 4 нафари синовдан муваффакиятли утди.
Нотариус касби вакиллари Халк ишончини оклаш ва нотариал хизматларни курсатишдаги мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш буйича мажбуриятларни кабул килди. Ушбу мажбуриятларда нотариус вазифасини бажаришда халоллик ва виждонлилик билан ишлаш, халкка содиклик билан хизмат килиш, Узбекистон Конституцияси ва конунларига риоя этиш, этика коидаларига сузсиз риоя килиш ва нотариус касамини бузмаслик кабилар акс эттирилган. Мазкур мажбуриятлар нотариал идораларнинг кириш кисмига илиб куйилади.
Юкоридаги талаблар билан бир каторда нотариусларни моддий ва маънавий рагбатлантириш, мехнат шароитларини яхшилаш, ортикча ва кераксиз мажбуриятлардан, фаолияти доирасига кирмайдиган ишлардан озод килиш чоралари хам белгилаб олинди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.