Тошкент ва кобул савдо-иктисодий йул харитаси — узбекистон

Тошкент ва кобул савдо-иктисодий йул харитаси — узбекистон

Ташки ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Узбекистон делегацияси Афгонистон Президенти ва бошка расмий шахслар билан учрашди. БУ хакда ТИВ матбуот хизмати хабар килди.
Президент Мухаммад Ашраф Гани кабулида икки томонлама хамкорликни турли йуналишларда ривожлантириш, халкаро ва минтакавий сиёсатнинг долзарб масалалари мухокама этилди.
Узбекистон ва Афгонистон рахбарларининг сиёсий иродаси шарофати билан икки мамлакат уртасидаги муносабатларнинг буткул янги суръат ва хусусият касб этгани таъкидланди. Бу сиёсий, савдо-иктисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар сохалардаги хамкорликнинг жадаллашганида яккол кузга ташланмокда.
Абдулазиз Камилов Мухаммад Ашраф Ганига Президент Шавкат Мирзиёевнинг Узбекистонга расмий ташриф билан келиши хакидаги таклифномани топширди.
Ташриф доирасида киска муддат ичида ташки савдо айланмаси курсаткичларини 1,5 млрд АКШ долларига етказиш имконини берадиган икки томонлама савдо-иктисодий «Йул харитаси» имзоланди. 2016 йил январь-октябрь ойларида бу курсаткич 429 млн долларни ташкил этган эди.
Бундан ташкари, кушма темир йул ва автомобиль йули лойихаларида Узбекистон томони иштирокини кузда тутадиган Транспорт инфратузилмаси сохасида хамкорликни янада ривожлантириш максадлари тугрисидаги Протокол; Хавфсизлик масалалари буйича Кушма комиссия тузиш максадлари тугрисидаги протокол; Узаро англашув тугрисида вазирликлараро меморандум; Наркотик воситалар, психотерапик моддалар ва уларнинг прескурсорларини нокунуний айланишига карши курашда хамкорлик тугрисида ички ишлар вазирликлари уртасида Битим имзоланди.
Узбекистон ва Афгонистон бизнес тузилмалари вакиллари томонидан дори воситалари ва тиббий жихозлар, «тез ёрдам» автомобиллари, бугдой, электрмаиший техникаси етказиб бериш буйича умумий киймати 49,3 млн АКШ долларидан ортик булган узаро манфаатли шартномалар имзоланди.
Шунингдек, «Узсаноатэкспорт» АЖ савдо уйининг расмий очилиш маросими булиб утди. Савдо уйи биносида Узбекистон тадбиркорлари махсулотларининг доимий фаолият юритадиган «Узбекистонда ишлаб чикарилган» кургазмасини ташкил этиш кузда тутилмокда.
Узбекистон делегацияси Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия билан хамкорликни ривожлантириш буйича Президентнинг махсус вакили Мухаммад Шокир Коргар ва ташки ишлар вазири Салохиддин Раббоний билан хам учрашувлар утказди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.