Тошкент вилоятида содир булган йирик йпхда инсонлар халок булди — узбекистон
Тошкент вилоятида содир булган йирик йпхда инсонлар халок булди — узбекистон
Янгийул тумани худудида 6 нафар шахснинг улимига сабаб булган йирик йул транспорт ходисаси содир булди, дея хабар килди Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати.
6 сентябрь куни Тошкент — Термиз автомобиль йулининг 832 километрида Nexia автомашинаси хайдовчиси MAN юк машинаси билан тукнашув содир килган. Натижада юк машинаси йулнинг карама-карши йуналишига чикиб кетиб, яна иккита Nexia автомашиналари билан тукнашган.
ЙТХ натижасида 6 киши, шу жумладан бир нафар вояга етмаган вокеа жойида вафот этишган. Яна 6 киши турли даражада тан жарохатлари олиб, шифохонага жойлаштирилган.
Вокеа жойида фавкулотда хизматлар ва хукукни мухофаза килувчи органлар ишлади.
Мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари харакати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги коидаларини бузиш) билан жиноят иши кузгатилиб, тергов харакатлари олиб борилмокда.
Комментарии 0