Тошкент хокими куп каватли автотураргохларни куриш тугрисидаги карорни имзолади — узбекистон

Тошкент хокими куп каватли автотураргохларни куриш тугрисидаги карорни имзолади — узбекистон

Тошкент хокими Рахмонбек Усмоновнинг 1 июндаги карори (PDF) билан биринчи каватида савдо ва маиший хизмат курсатиш мажмуаси булган куп каватли автотураргохлар курилиши маъкулланди.
Апрель ойи урталарида «шахарсозлик коидалари ва санитар меъёрларга жавоб бермайдиган» автомобиль гаражлари урнида куп каватли автотураргохлар куриш режалаштирилаётгани тугрисида маълум килинган эди. Уша вактда автомобилларни саклаш учун икки, уч ва олти каватли тураргохларнинг дастлабки лойихалари такдим этилганди.
Хоким карорида Узбекистон пойтахтида автомобиллар сони икки йил ичида 20 фоизга ошгани (1 март холатига кура 420,1 мингта), савдо марказлари ва зиёфат заллари якинида автомототранспорт воситаларини куйиш учун жой етишмаслиги, натижада кучаларда тирбандликлар кузатилаётгани куп каватли автотураргохлар курилишига зарурат борлиги келтириб утилади.
Хужжатда туман хокимлари рахбарлигида махсус ишчи гурухларни тузиш, улар томонидан талабларга жавоб бермайдиган автомобиль саклаш жойларини урганиш, уларни бузиш, янги тураргохлар курилишига тадбиркорларни жалб килиш хамда ахоли уртасида тушунтириш ишларини олиб бориш масалалари билан шугулланишга жалб килиш кузда тутилган.
Ишчи гурухларга 2017 йил сунгига кадар супер — ва гипермаркетлар, зиёфат заллари якинида автотураргохлар куриш буйича чоралар куриш топширилди. Бунда якинида автотураргохлар ташкил этиш учун шароитлар булмаган объектлар эгаларига фаолият турини кайта куриб чикиш тавсия этилади.

Оцените статью
Добавить комментарий