Тошкент хокими тошшахартрансхизмат рахбари в б ташаббусини тасдикламади — узбекистон

Тошкент хокими тошшахартрансхизмат рахбари в. б. ташаббусини тасдикламади — узбекистон

Тошкент шахар хокимининг 12 майдаги карори билан «Тошшахартрансхизмат» АЖ бошкарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Мирхосил Холматов 19 май куни вазифасидан озод килинди.
Компания матбуот хизматининг хабар килишича, утган киска вакт мобайнида бошкарув раиси в. б. купгина топширикларни ходимларнинг лавозим йурикномаларида белгиланган вазифалар буйича эмас, балки узининг субъектив карашларидан келиб чикиб берган. Шунингдек, утказилган йигилишларда киска вакт (10 кун) ичида йуловчи ташиш транспорти фаолиятини тубдан узгартириш юзасидан, жумладан ойлик йул чипталари буйича кимматбахо совринлар берилиши каби, юзаки уйланган, чукур тахлилларга асосланмаган холда вазифалар берилган.
Шу билан бирга, Мирхосил Холматов томонидан «Тошшахартрансхизмат» АЖ бошкарув раисининг молиявий масалалар буйича уринбосари Мохира Валиевани эгаллаб турган вазифасидан озод этиш таклифи рахбарият томонидан рад этилди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.