Тошкентда 2018 йил кузига кадар муз комплекси курилади — узбекистон

Тошкентда 2018 йил кузига кадар муз комплекси курилади — узбекистон

Тошкентда Humo Arena номини олган куп тармокли муз комплекси 2018 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топширилади. Бу хакда Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11 майдаги карорида (PDF) суз боради.
Хужжатга мувофик, Сингапурнинг Enter Engineering компанияси муз комплексини куриш буйича бош пудратчи этиб белгиланди. Жанубий Кореянинг Heerim Architects & Planners компанияси эса бош лойиха ташкилоти хисобланади.
Афросиёб ва Бешёгоч кучалари кесишмасида 14 минг уринга эга муз комплекси курилиши февраль ойида бошланган эди. Бу ерда кишки спорт турлари (хоккей, шорт-трек, фигурали учиш ва кёрлинг) буйича мусобакалар утказиш, концерт, кургазма ва форумлар ташкил этиш режалаштирилган.
Enter Engineering гурухи тури мураккабликдаги саноат ва технологик объектларни куришга ихтисослашган булиб, Россиянинг «Газпромбанк»и унинг акциядорларидан хисобланади, дейилади компания сайтида.

Оцените статью
Добавить комментарий