Тошкентда 50006000 дона тулов терминаллари етишмаслиги маълум килинди — узбекистон

Тошкентда 5000?6000 дона тулов терминаллари етишмаслиги маълум килинди — узбекистон

Тошкент Давлат солик бошкармаси мутахассислари томонидан чакана савдо ва пулли хизматлар курсатиш объектлари инвентаризациядан утказилган турт кун ичида 1700 га якин терминаллар етишмаслиги аникланди. Бу хакда пойтахт хокимиятида булиб утган матбуот анжуманида ДСБ бошлиги Музаффар Пардаев маълум килди.
Ун кунлик инвентаризация Узбекистон Президентининг якинда кабул килинган пул билан боглик муносабатларни такомиллаштириш ва пластик карточкалардан фойдаланган холда хисоб-китобларни ривожлантириш тугрисидаги карори ижроси юзасидан утказилмокда.
«Бугун — инвентаризациянинг туртинчи куни. Уйлайманки, текширувлар сунгига кадар энг камида 5000?6000 терминал етишмаслиги аникланади», — деди бошкарма бошлиги.
Музаффар Пардаев тулов шаклига караб нархларнинг кутарилиши ёки тушишига солик бошкармаси фукароларнинг мурожаатлари асосида карши кураш олиб боришини маълум килди. Режадан ташкари текширувларни утказишда назорат харид усулидан фойдаланиш режалаштирилмокда.
Марказий банкнинг Тошкент буйича Бош бошкармаси бошлиги Мажид Тохиров ахолини накд пул билан таъминлаш учун йил сунгига кадар 1000 дона банкомат урнатилишини маълум килди. Унинг айтишича, хозирда тижорат банклари курилмаларни харид килиш хакида етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бормокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.