Тошкентда акт инновацион маркази ташкил этилади — узбекистон

Тошкентда акт инновацион маркази ташкил этилади — узбекистон

Тошкентдаги Инха университети худудида «Ахборот-коммуникация технологиялари Инновацион маркази» эркин иктисодий зонасини ташкил этиш режалаштирилмокда. Бу хакда мухокама учун Норматив хукукий хужжатларнинг мухокамаси порталида эълон килинган Президент фармони лойихасида суз боради.
Хужжатда ЭИЗ келгусида худудини кенгайтириш ва муддатини чузиш имконияти билан 2030 йил 1 январга кадар фаолият олиб бориши белгиланган. АКТга ихтисослашган ЭИЗнинг ташкил этилиши Узбекистон иктисодиёти сохаларига АКТни фаол жорий этиш, улар ракобатбардошлигини ошириш, соха корхоналари экспортини ривожлантириш учун имкониятларни кенгайтириш, кадрлар, илмий-ишлаб чикариш ва инвестицион-молиявий салохиятни умумлаштириш учун кулай шароитларни яратиши кутилмокда.
Янги ЭИЗнинг асосий вазифалари ва йуналишлари куйидагилардан иборат булиши режалаштирилмокда:
Энг аввало экспортга мулжалланган хамда мамлакат иктисодий ва ижтимоий сохалари устувор жабхаларини ривожлантиришни таъминлаш учун дастурий ва дастурий-ускуна махсулотларини ишлаб чикаришни рагбатлантириш;Ички ва ташки бозорда АКТ ва дастурий таъминот сохаларидаги ракобатбардош лойихалар учун инвестицияларни жалб килиш;юкори малакали мутахассисларнинг мунтазам окими учун жозибадор хамда касбий куникмаларни ривожлантириш учун кулай мухитни куллаб-кувватловчи тадкикот инфратузилмаларини шакллантириш;тадбиркорлар ва АКТ сохасидаги иктидорли ёшларнинг инновацион гоялари ва лойихаларини куллаб-кувватлаш;илмий-тадкикот ташкилотлари, олий таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектларининг хамкорликдаги лойихаларини амалга оширишда узаро алокаларни кенгайтириш.
ЭИЗ фаолияти мобайнида унинг иштирокчилари учун узига хос валюта ва солик тартиблари амал килинади. ЭИЗ иштирокчилари ва уларнинг ЭИЗ доирасидаги фаолиятини амалга оширишда катнашаётган ишчиларини соликка тортиш буйича тартибларни соддалаштириш режалаштирилмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.