Тошкентда александр пушкин таваллуди нишонланди — узбекистон

Тошкентда александр пушкин таваллуди нишонланди — узбекистон

6 июнь куни пойтахтдаги Халклар дустлиги хиёбонида Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 218 йиллигига багишлаб тадбир утказилди, деб хабар килди УзА.
Шоир хайкали каршисида турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, миллий маданият марказлари, дипломатик корпус вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, укитувчилар, ёшлар тупланди.
Маросимда Пушкин шеърларидан намуналар укилди. Йигилганлар шоир хайкали пойига гуллар куйди.
«Узбекистонда Пушкин таваллуди куни кенг нишонланиши яхши анъанага айланган, — дейди Россия Федерациясининг Узбекистондаги Фавкулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев. — Узбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Пушкин хайкалининг ушбу файзли хиёбонда кад ростлагани Узбекистонда миллатлараро дустликни, мамлакатларимиз уртасидаги муносабатларни тобора мустахкамлаш йулидаги эзгу саъй-харакатларнинг амалий ифодасидир».
«Юксак инсоний фазилатлар, хаётга, Ватанга, уз халкига мухаббат Алишер Навоий ва Пушкин ижодида бирдай тараннум этилган, — дейди Рус миллий маданият марказининг Янгийул шахри булинмаси вакили, адабиёт укитувчиси Любовь Шербакова. — Хар икки шоир ижодида миллат рухияти гоят теран ифодаланган».
Тадбирда Алишер Навоий номидаги Узбекистон давлат академик Катта театри санъаткорлари, Рус миллий маданият маркази кошидаги бадиий жамоа томонидан мусикий композиция намойиш этилди.
Мамлакат буйлаб шоир таваллудига багишланган пушкинхонлик тадбирлари, мушоиралар, маърифий анжуманлар давом этмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.