Тошкентда чикинди кутилари етишмаслигига бархам берилади — узбекистон

Тошкентда чикинди кутилари етишмаслигига бархам берилади — узбекистон

Тошкент хокимияти йил охирига кадар чикинди учун кутилар етишмаслиги муаммосини хал этишга карор килди. бу хакда сешанба куни булиб утган матбуот анжуманида Ободонлаштириш бошкармаси бошлиги уринбосари Саидумар Аглаев маълум килди.
Унинг таъкидлашича, шахарда чикинди кутилари етишмаслиги кузатилмокда, бирок вазият купчилик фукаролар уйлаганчалик жуда аянчли ахволда эмас.
«Меъёрга кура 15 минг дона урна урнатилган булиши керак, айни пайтда эса шахарда улар сони 12 мингтани ташкил этади. Ва бу хусусий тадбиркорлар томонидан урнатилган урналар хисобга олинмагандаги вазият. Етишмаётган 3000 та урнани урнатиш учун хокимият 200 млн сум ажратди», — деди Саидумар Аглаев.
Шу билан биргалик, у юкорида айтиб утилган меъёр собик иттифок даврида кабул килингани, Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирлиги хозирги вактда урналарни урнатиш буйича янги нормативларни ишлаб чикаётганини маълум килди.
«Кучалар гавжумлигига караб урналар хар 50, 10 ёки 200 метрга урнатилади», — дея аниклик киритди бошкарма рахбарияти вакили.
Якиндагина Амир Темур шох кучасида янги намунадаги чикинди кутиларини урнатиш ишлари якунига етди. Улар металдан тайёрланган булиб, ерга болтлар ёрдамида котирилган.
Konteyner. uz бренди остида урналар ишлаб чикараётган компаниянинг «Газета. uz» мухбирига маълум килишича, биринчи боскичда синов тарикасида хокимият буюртма берган 366 та урнанинг 300 таси урнатиб чикилди.
Яна бир бошка ташкилот эса 300 та бетон урналарни такдим этди. Синов муддати якунига етганидан сунг бундай урналарнинг келгусида хам урнатилиши тугрисида карор кабул килинади.
Матбуот анжуманида янги типдаги автобус бекатларини куриш тугрисидаги масала хам куриб чикилди. Ободонлаштириш бошкармаси йул-куприк хужалиги булим бошлиги Мохиржон Туроповнинг хабар беришича, шахарда 350 та бекат етишмайди.
«Якин кунларда 10 та ойнаванд бекатни сотиб олиш учун маблаг ажратилди. Шунингдек хусусий тадбиркорлар таклифлари хам бор, хозирда улар комиссия томонидан куриб чикилмокда», — деди у.

Оцените статью
Добавить комментарий