Тошкентда инновацион технопарклар пайдо булиши мумкин — узбекистон

Тошкентда инновацион технопарклар пайдо булиши мумкин — узбекистон

Тошкентнинг Яшнобод ва Олмазор туманларида инновацион технопарклар пайдо булиши мумкин. Президентнинг шу хакдаги карори лойихаси мухокама учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилди. Мазкур карор лойихаси Узбекистон Иктисодиёт вазирлиги томонидан тайёрланди.
Яшнобод туманида материалшунослик, электрон жихозлар ва контроллерлар, озик-овкат ва биологик фаол кушимчалар хамда дори воситалари сохасида тадкикотлар утказиш, кичик инновацион ишлаб чикариш кувватларини ташкил этишга мулжалланган инновацион технопарк бунёд этиш режалаштирилмокда.
Олмазор туманидаги инновацион технопаркда эса металларни кайта ишлаш, энергияни тежаш технологиялари, мукобил энергия манбалари ва электрон улчаш жихозлари, робот техникаси, машинасозлик ва электроника сохасидаги тадкикотлар олиб борилади.
Технопарклар курилиши ва фаолияти давлат бюджети, инновацион тадкикотлар ва махсулотлар буюртмачилари, чет эл грантлари, инвесторлар ва тижорий банкларнинг имтиёзли кредитлари хисобидан молиялаштирилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.