Тошкентда куринмас ракамли автомобил ушланди — узбекистон

Тошкентда “куринмас” ракамли автомобил ушланди — узбекистон

Тошкент йул харакати хавфсизлиги ходимлари чоррахаларда урнатилган ЙХК кайд этиш камераларига куринмаган “Матиз” русумли автомобилни кулга олишди, деб хабар килди Sputnik мухбири.
“27 ноябрь куни тахминан соат 20-00ларда Тошкент шахар ИИБ ЙХХ ходимлари Яшнаобод туманида жойлашган “Чулпон” блок постида утказилган текширув давомида “Матиз” русумли автомобилни тухтатишди. Ушбу автомобил 1963 йилда тугилган Махамат Мирсидиков бошкарувида булган”, — дея таъкидлашди Тошкент ИИББда.
Ички ишлар ходимлари ушбу автомобил олдидаги давлат ракамининг устки кисмига махсус плёнка ёпиштирилганлигини аниклашди. Бу давлат ракамини назорат кузатув камераси суратга олганда, ракамлар урнига ок тусдаги белгиларни тасвирга олиши маълум булди.
Ушбу холат юзасидан Мирсидиковга нисбатан транспорт воситасидан фойдаланиш коидаларини бузилиши банди юзасидан маъмурий хукукбузарлик тугрисида баённома тузилиб, унинг автомобили жарима тураргохига жойлаштирилди.
Узбекистонда калбаки давлат ракамларини такиб олиш ёки уларни бошка усуллар билан узгартириш буйича харакатларини содир этиш энг кам ойлик иш хакининг 10 баравар, бу сал кам 1,5 миллион сум микдорида жаримага тортилади.
Эслатиб утамиз, 2017 йил 15 мартдан бошлаб Тошкентнинг 115 та чоррахасида йул транспорт ходисаларни махсус фото ва видео кузатув тизими ишга туширилган булиб, жами 883 та кузатув видеокамералари урнатилди. Хозирги кунда ушбу тизимда йул харакати коидаларининг 2 турдаги бузилишини автоматик кайд этиш функцияси мавжуд. Булар — автотранспорт хайдовчиларининг белгиланган харакатланиш тезлигини ошириши ва сфетофорнинг такикловчи белгисида утиш коидабузарликлари.
Бундан ташкари, ушбу тизимни ривожлантириш доирасида яна 280 та чоррахаларда камералар урнатилади. Мазкур чора-тадбирлар “Хавфсиз шахар” дастури асосида келгуси 2 йил давомида амалга оширилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.