Тошкентда пахта буйича халкаро консультатив кумита ялпи мажлиси булиб утади — узбекистон

Тошкентда пахта буйича халкаро консультатив кумита ялпи мажлиси булиб утади — узбекистон

23?27 октябрь кунлари Тошкентда пахта буйича Халкаро консультатив кумитанинг «Глобаллашув ва технологик тараккиёт даврида пахта» мавзусидаги 76-ялпи мажлиси хамда XIII Халкаро узбек пахта ва тукимачилик ярмаркасини утказишга тайёргарлик бошлаб юборилди. Бу хакда Узбекистон Президентининг тегишли фармойишида суз боради, деб хабар килди «Узпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси матбуот хизмати.
Йигилиш ва ярмаркада дунёнинг 44 дан ортик мамлакатидан 1500 га якин хорижий мехмон хамда махаллий мутахассисларнинг иштирок этиши кутилмокда. Маълум бир мамлакатларда пахта ва тукимачилик сохаси ривожланиши, жахон пахта бозори тенденциялари, савдо, логистика ва сугурта масалаларига багишланган 16 га якин очик ва мавзули сессиялар утказилиши назарда тутилган.
Пахтанинг селекцион навларини яратишнинг генетикаси ва биотехнологияси, пахта етиштириш агротехникаси, уни зараркунанда ва касалликлардан химоя килиш масалалари хам кенг мухокама этилади. Пахтага бирламчи ишлов бериш, пахта толаси сифатини инструментал бахолаш, уни тукимачилик йули билан кайта ишлаш сохаларидаги муаммо ва ютукларга хам алохида эътибор каратилади.
Хорижлик экспертлар, амалиётчи мутахассислар, тахлилчилар, маркетологлар ва олимлар билан бирга йигилишларда махаллий илмий тадкикот институтлари ва олий укув юртларининг ёш олимлари ва талабалари хам иштирок этишлари назарда тутилган.
Анъанага кура, Ялпи мажлис доирасида «Йил олими» халкаро мукофоти хам топширилади. Маълумки, 2013 йилда мазкур нуфузли мукофотга узбекистонлик селекционер олим, геномика ва биоинформатика Маркази директори, УзФА вице-президенти, фан доктори, профессор И. Абдурахмонов сазовор булган эди.
Таъкидлаш керакки, 2016 йилда «Узпахтасаноатэкспорт» компанияси томонидан XII халкаро узбек пахта ва тукимачилик ярмаркаси юкори савияда утказилиб, халкаро хамжамият томонидан эътироф этилгач, ана шундай кенг микёсдаги халкаро форумни утказиш имконияти тугилди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.