Тошкентда шашка буйича оси чемпионати давом этмокда — узбекистон

Тошкентда шашка буйича осиё чемпионати давом этмокда — узбекистон

Пойтахтимизда 64 ва 100 катакли шашка буйича болалар, усмирлар, ёшлар ва катталар уртасида Осиё чемпионати бошланди.
Узбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат кумитаси, мамлакатимиз шашка федераcияси, Осиё шашка конфедерацияси хамкорлигида ташкил этилган нуфузли мусобакада ундан зийод давлатдан икки юзга якин спортчи голиблик учун бахслашмокда.
Мусобаканинг очилишида мамлакатимизда спортни ривожлантириш, усиб келаётган ёш авлодни соглом ва баркамол, юксак интеллектуал салохиятли инсонлар этиб вояга етказишга алохида эътибор каратилаётгани таъкидланди.
Бунинг самарасида ёшлар уртасида шашка хам кенг оммалашиб, китъа ва жахон чемпионатлари, халкаро микёсдаги мусобакаларда муносиб катнашаётган спортчилар этишиб чикмокда, мамлакатимиз мазкур спорт тури буйича нуфузли чемпионатларга мезбонлик килмокда.
Жумладан, 2013 ва 2015 йилларда пойтахтимизда Осиё чемпионати ташкил этилгани бунинг исботидир. 2013 йилги чемпионатда терма жамоамиз аъзолари 15 олтин, 12 кумуш ва 15 бронза медални кулга киритиб, умумжамоа хисобида биринчи уринни эгаллади. 2015 йилги мусобакаларда спортчиларимиз 34 олтин, 27 кумуш, 24 бронза медални кулга киритиб, Осиёда тенгсиз эканини яна бир марта исботлади.
Бу йилги чемпионатда Абдукодир Тоштемиров, Алишер Ортиков, Самандар Калонов, Сайёра Йулдошева каби тажрибали шашка усталари билан бирга ёш иктидор эгалари мамлакатимиз шарафини химоя килмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.