Тошкентда шлар хафталиги булиб утмокда фото — узбекистон

Тошкентда ёшлар хафталиги булиб утмокда (+фото) — узбекистон

12?17 декабрь кунлари Тошкентда «Эртанги кун бизники, марра бизники!» шиори остида Ёшлар хафталиги булиб утади, дея хабар килди УзА.
Хафталик доирасида Узбекистон ОТМлари жамоалари иштирокида Талабалар театр студиялари фестивали утказилади. Узбекистон давлат санъат ва маданият институтида ташкил этиладиган спектакллар намойишига ёш томошабинлар бахо беради. Фестивалнинг энг сара асари Узбек Миллий академик драма театрида намойиш этилади.
Ёшлар хафталиги доирасида мамлакатдаги бешта олий таълим муассасасининг иктидорли талабалари уртасида «Тафаккур синовлари» танловининг якуний боскичи булиб утади.
Хафталикнинг лойихаларидан яна бири Узбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шахарларнинг сайёхлик салохиятини таргиб килишга каратилган «Янги нигох» видеороликлар танлови совриндорларини такдирлаш маросимидир. Мазкур танловга турли йуналишлар буйича 500 дан ортик ижодий иш келиб тушган. Fолиблар хафталик давомида интернет фойдаланувчилари томонидан овоз бериш йули билан аникланади.
Хафталик доирасида кинематография сохасида ёш истеъдодларни излаб топиш, уларни куллаб-кувватлаш максадида ёш киноижодкорларнинг киска метражли фильмлари «PROlogue» фестивали ташкил этилмокда. Ушбу танловга юзга якин хаваскор ва профессионал киноижодкор уз ижод намуналарини такдим этган.
Мода ва дизайн фестивали — хафталикнинг энг ёркин лойихасидир. Ушбу фестиваль доирасида «Мода лабораторияси» намойиши, миллий либослар ва замонавий модельерлар дефилеси, ёш хунарманд ва рассомлар кургазмалари, махорат дарслари ташкил этилади.
Хафталик давомида «Кувноклар ва зукколар» курик-танловининг якуний боскичи утказилади. Танловда Самарканд, Андижон, Бухоро ва пойтахт ОТМлари жамоалари бахслашади.
Хафталикда «MIT. uz» лойихаси доирасида ахборот-технологиялари сохасида, хусусан, интернет тармогида миллий сигментни ривожлантириш борасида изланишлар олиб бораётган ёш дастурчиларни куллаб-кувватлашга каратилган танлов совриндорларини такдирлаш маросими утказилади.
«Туркистон» саройида «Узбекистон белгиси» кукрак нишони совриндорларини тантанали такдирлаш маросими булиб утади.
Ёшлар хафталиги доирасидаги маданий тадбирларга кириш бепул.
Фото
Фото: Камолот» Ёшлар ижтимоий харакати матбуот хизмати.

Оцените статью
Добавить комментарий