Тошкентда туртта янги ички ишлар булимлари очилди — узбекистон

Тошкентда туртта янги ички ишлар булимлари очилди — узбекистон

Узбекистон ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов 15 июнь куни Тошкентнинг Мирзо Улугбек туманидаги 8-сонли шахар ички ишлар булимига ташриф буюриб, ушбу булимнинг тантанали очилишида катнашди. Бу хакда ИИВ матбуот хизмати хабар килди.
Узбекистон Президентининг 10 апрелдаги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фукаролар хукуклари, эркинликлари ва конуний манфаатларини ишончли химоя килишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тугрисида»ги фармонига мувофик Тошкент шахрида 70 та шахар ички ишлар булимлари ташкил этилиши белгиланган.
Вазир бу ерда булим бошлиги, навбатчилик кисми ходимлари, профилактика инспекторлари, вояга етмаганлар ва ёшлар уртасида назоратсизлик ва хукукбузарликлар профилактикаси гурухи инспекторлари, суриштирувчи, жиноят кидирув тезкор вакиллари, паспорт инспектори фаолият курсатиши учун яратилган зарур шарт-шароитлар, замонавий ахборот коммуникация технологияларининг жорий этилганлиги, фукаролар учун яратилган кулайликлар билан танишди. Очилиш маросимида туман фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан учрашди.
ИИВ рахбари шу туманнинг 5-сонли хамда Олмазор туманидаги 13 ва 14-сонли шахар ички ишлар булимларига хам ташриф буюрди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.